Янги яратилган доривор тоғ пиёзи – Allium pskemense L. – Пиёзгулдошлар (пиёзгуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик сабзавот ўсимлиги бўлиб, бўйининг баландлиги 60-120 сантиметр, илдизи попук илдиздир, барглари лентасимон-наштарли, узунлиги 50 сантиметргача, эни 6 сантиметргача ва қалинлиги 3 миллиметргача, кўк рангда бўлиб, учи учкурдир, этли поясини тагида зич жойлашган. Гуллари шарсимон соябон тўпгулда ўрнашган, гулқўрғон бўлаклари сиёҳрангдир. Меваси кўсакча, қиррали шарсимон. Пиёзи кўпинча якка, айримларида тўп-тўп ясси туҳимсимон, эни 6-8 сантиметр, оқ юпқа пўст билан ўралган, оғирлиги 80-180 грамгач бўлади.
Янги яратилган кўп йиллик доривор тоғ пиёзи – уруғидан ва илдизидан – майда пиёзларидан вегетатив йўл билан кўпайади, биринчи йили битага кўпайса, иккинчи йили яна иккитага, яьни ҳар йили икки бароварга, яьни геометрик прогрессия бўйича кўпайиб боради. Ушбу пиёзни аналоги йўқдир. Ёввойи тоғ пиёзидан маданийлаштирилган бўлиб, мутлоқо янги пиёз нави яратилди.
Кўк пиёзнинг пиёзи қишда 20 градусгача совуққа чидамли бўлиб, ер остида қишда сақланиб, келгуси эрта баҳордан яна ўниб чиқаверади. Ҳозирги кунга келиб бир квадрат метрда экилган кўк пиёзи мана 15 йилдан бери фойдаланиб келинмоқда, йилдан-йилга пиёзнинг кўк массаси 10 – 15 фойизга кўпайиб бормоқда. Апрель ойида текис гуллайди, май ойида уруғи пишиб етилади, уруғини йиғиб олгандан кейин июнь-июль ойларида 4 квадрат метга уруғини сепиб қўйилади, кузда ўниб чиққан пиёзчаларни 45х8см схемада бошқа жойга, яъни кўп йиллар хосил олинадиган жойларга қайтадан экилади.
Таьми оддий кўк пиёзни таьмига, ҳиди эса саримсоқ пиёзини ҳидига ўҳшаб кетади. Ҳосидорлиги юқори, унинг пиёзини кўпайтириб, кўк массасини ва бош пиёзини қирқиб олиб, салқин жойда қуритиб, қадоқлаб, экспортга сотилса юқори самара беради, бошқа бош пиёз, порей пиёзи ва тоғ пиёзи билан таққослаганимизда, таьми жиҳатидан улардан қолишмаслиги, балки улардан устун туришлиги аниқланмоқда, унинг кимёвий таркиби ўрганилмоқда.
Шаҳриҳон туманидаги “Найнова оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер ҳўжалигида бир неча ўн йиллардан бери тоғ пиёзининг якка танлаш йўли билан янги кўп йиллик пиёзни етиштиришни ташкил қилиш учун чора-тадбирлар тайёрланмоқда.
ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНАЛОГИЯСИ. Янги маданийлаштирилган доривор тоғ пиёзни парваришлаш икки хил усулда амалга оширилади. Биринчиси – уй хонадонларида ва иккинчиси – доривор махсулотларини олиш учун махсус ажратилган ер майдонларда амалга оширилади:
- Биринчи усулда, хонадон эгалари эрта бахорда қуёш тушадиган жойни яхшилаб, чопиб, махаллий ўғитлар (минерал ўғитлар умуман ишлатилмайди) билан ўғитлаб, керакли доривор тоғ пиёзининг уруғларини йилнинг исталган вақтида яшикларга сепиб қўйилади, ўниб чиққан доривор тоғ пиёзининг илдизмеваларини 15х15 сантиметр схемада экилади. Талабга қараб вақти-вақти билан суғорилиб турилади, бегона ўтлардан тозаланиб турилади. Биринчи йили апрел-май ойидан бошлаб ясси пояси ер сатҳидан 3- 4 сантиметр қолдириб кесилади, пояси кесилганидан кейин бир кундан кейин, эртаси кунидан бошлаб кўкариб чиқа бошлайди, 10 – 11 кундан кейин баландлиги 20 – 25 сантиметрга етганда яна ўриб олинади, бир квадрат метрга бир – иккитадан экилса, 80 – 90 дона кўк пиёз сариф бўлади, иккинчи йилидан бошлаб кўк пиёзи етилганда апрель ойидан бошлаб ҳар ойда уч мартадан, ҳар ўрганда 5 – 5.0 килограмдан кўк пиёз ўриб олинади. Илдизмеваларини эрта бахорда ковлаб олиб, саралаб, бошқа майдонларга, келгуси йил хосили учун экилади, қолган қисмини қуритиб олинади, келгусида ишатиш учун. Кўп қаватли уйларда балконларда, дераза токчаларда тувакда ўстирса хам бўлади, Хоналарни муаттар гул хидларига ва янги кислародга бойитиб туради, улардан нафас олган инсонларга грипп, шамоллаш ва ўпка касалликлаи юқмаслиги амалда исботланган.
- Иккинчи усулда кенг қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган майдонларда экилади, биринчи усулдаги агротехника қўланилади, фақат барча агротехникалар механизация ёрдамида бажарилади.
Келажакда мўзизакор кўк пиёзни кўпайтириб фармацептика саноати учун асосий хом-ашё сифатида кўпроқ майдонларда етиштириб, кенгайтириш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир.
Халқ табобатида ишлатилиши. Пиёзнинг бош пиёзи, пояси, барги, гуляпроқлари ва илдизмевасидан инсонлар қадим замонлардан бери халқ табобатида фойдаланиб келишган. Айниқса қадимги тибетликлар кўпроқ фойдаланишган. Улар ёзма манбьалар ёзиб қолдиришмаган, балки табиблар ўз фарзандларига ўргатиб келишган.
Илдизмеваларидан – қон-томир касалликларида, яьни, юракни қувватлашда, қонни тозалашда ва суюлтиришда, томирларни хар-хилги шлаклардан тозалашда кенг ишлатилади.
Ҳозирги замон медицинасида ва халқ табобатида қуйидаги касалликларни даволашда ва олдини олишда кенг фойдаланилади:
- Болалардаги паразитларни туширишда;
- Бўғим оғриқларини қолдиришда;
- Бўғимлардаги тузларни эритиб туширишда;
- Туз тўланишини олдини олишда;
- Вена қон томирларини тозалаш ва даволашда;
- Рак (саратон)ни даволашда ва олдини олишда;
- Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак саратонни довалашда ва олдини олишда;
- Сурункали танзилатни даволашда ва бошқа касалликларни даволашда кенг фойдаланилмоқда.
ХУЛОСА. Доривор тоғ пиёздан фойдаланиш даражаси хозир 5 фоизгача, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир врачнинг ва табибнинг вазифасидир.




















