Маклюра – ноёб жаннат ўсимлигини етиштириш агротехникаси, халқ хўжалигида, тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши

Ботаник тасьнифи. Маклюра – Маклюра оранжевая – Maclura aurantiaca Nutt/ – мураккабгулдошлар (тутгулилар оиласига)  мансуб, кўп  йиллик, қишлаб қоладиган  икки уйли дарахт бўлиб, ёвойи ҳолда учрамайди, маданийлашган. Маклюра жуда шершох бўлиб, эни 1 метргача, бўйи 20 метгача боради, конуссимон ўқ  илдизга эга. Поялари тик ўсади, шохлайди, шохларида 2,5 сантиметрли тиканлари мавжуд,  кенг ёйилиб ўсади. Барглари тухимсимон тут баргларига ўхшайди, навбатма – навбат жойлашган. Тўқ яшил рангда бўлиб, кузга бориб тўқ сариқ – олтинсимон ранга кириб, совуқ тушганда тўкилади.  Гуллари кўк, бинафша рангларда бўлиб, майда. Гулбанди косачада жойлашган. Мевалари юмалоқ, тиришгансимон, олтинсимон сариқ рангда бўлиб, истеьмол қилиб бўлмайди, мевасини ичида тухимсимон  шаклида бўладиган  уруғлари 400 тагача бўлади. Апрель ойида уруғлари ва илдиз бачкиларини очиқ майдонларга экилади, 3 – 4 йилда шоналаб гуллай бошлайди.  Эрта бахорда кўкариб чиқади, май ойидан бошлаб августгача гуллайди, мевалари июнь ойидан бошлаб катталашиб боради, етилиб пишганда 400 – 500 грамгача оғирликда, диаметри 12 – 15 сантиметргача бўлади. Асосан   меваси ичидаги шарбати медицинада ишлатилади, барги ва уруғи медицинада ва халқ табобатида ишлатилади. Маклюра  манзарали, доривор, қалин яшил деворлар ва дарахти учун экилади. Ёғочи оғир ва маҳкам бўлиб, ҳарротлик (токарлик)да ишлатилади, қаттиқ мебеллар тайёрланади. Ёғочи ва пўстлоғидан сандал деб аталадиган сариқ табий буёқ олинади.

Маклюра тарихидан бир шингил. Маклюра сўзининг маъноси аниқланмаган, лекин ҳар бир халқ ўзича , ўзига ёққан сўзлар билан аташади. Унинг 11 тури ер юзига тарқалган. Қадимги Хиндлар “хинд апельсини”, қадимги хитойликлар “хитой апельсини”, европаликлар “аллох дарахти”, амарикаликлар эса “Одам ота  олмаси” – “Адамова яблока” ва эронликлар “қўштомоқ”  деб ном беришган. Қадимий инжил китобидаги афсонага кўра “Одам отога аллоҳ томонидан емагин дейилган, Мома Ҳаво томонидан ейишга мажбур қилинган  мева айнан “Адамова олмаси” эканлиги ва уни тишлаб оғзига солиб чайнаб ютмоқчи бўлган Одам Отанинг томоғига -ҳалқумига бориб тўҳтаб қолганлиги учун томоғида қўштомоқ ҳосил бўлган” деб ривоят қилишган.  Маклюранинг ватани аниқланмаган, лекин баьзи манбаларда Американинг жанубий – шарқ деб аталиб келинади. Маданийлашган навларини қадимдан ишлатиб келинади. Қадимий Мисрда, Марказий Африкада, Ўрта ер денгизи атрофидаги халқлар жуда қадим замонлардан бери озиқ – овқатга резавор сифатида ишлатиб келишган. Ҳозирги вақтга келиб,  маданий навлари ер юзини 150 дан ортиқ мамлакатида, 250 дан ортиқ маданий навлари экилиб келинмоқда. Ўзбекистонда экилмайди. Асосан Марказий Осиёда, Россиянинг жанубий районларидан то Воронеж областгача, Краснодар ўлкасида, Қиримда, Кавказ ва Кавказорти районларда кенг майдонларда экилиб келинмоқда. Маклюра совуққа, иссиққа ва шўр тупроқда жуда яхши тез ўсади.    

Таркиби. Маклюра мевасини таркибида  қанд, горечи, декстрин, цинаропикрин, цинарин, дубиль маҳсулотлари, клетчатка, инулин, каротин, ҳамда  дармондорилар С, В1, В2, В3, В5, В6, бурсат кислота, ошловчи моддалар, фумарат, олма ва май кислоталари, холин, ацетилхолин, тирамин, минерал тузлар – калий, темир, марганец ва фосфор тузлари, сапонинлар, микроэлементлар ва бошқалар,  уруғида  30 фоизгача  сифатли ёғ мавжуддир.

 Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Маклюранинг  меваларини истеьмол қилиб бўлмайди, лекин мевасини қайта ишлаб 250 дан ортиқ касалликлари даволашда ва олдини олишда кенг  фойдаланилади. 100 грам маҳсулотини таркибида 56 килокаллорияга эга. Замонавий тиббиётда ундан олинган переператларидан  сезиларли даражада қон тўхтатувчи таъсир кўрсатиши аниқланган. Улар бачадон силлиқ мушакларининг қисқарувчанлигини оширади. Барглари анча кучли фитонцид хоссаларга эга, ичак ҳаракатларини яхшилайди, овқат ҳазм қилишини меьёрига келтиради, экстрактлари  эса,  қон босимини пасайтиради. Кунига 2 махал  25 грамдан истемол қилганларга, ортиқча семизликга эга бўлганларни озишига катта ёрдам беради.

Халқ табобатида унинг уртмалари, дамламаси ва қайнатмаси аёллар касалликларида қон тўхтатувчи восита сифатида, ичбуруғ, безгак, ўпка сили, юрак, жигар касалликларида, буйрак ва сийдик йўллари касалликларида,  ҳамда шамоллаш касалликларини даволашда қўланилади.

Айниқса мевасидан тайёрланган суртмаларини тайёрлаш халқ табобатида  бир неча ўн турлари мавжуд. Маклюра мевасини ичидаги шарбати худди табий суртма – мазьга ўхшайди, фақат янги узилган бўлиши лозим. Унинг меваси совуқхоналарда 3 – 8 градусда 6 – 7 ойгача сақлаш мумкин.   

   Хулоса. Ўзбекистон учун янгилик бўлган бу ўсимлигини фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларининг  хўжаликларига  экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда  махаллаларга, деҳқон ва томорқа ерларининг иссиқхоналарига экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик табиат яратилади.  Томорқа эгалар ўз томорқаларида бу доривор ўсимлигини етиштирса ўзларини куз, қиш ва бахор ойларида хам витаминларга бой сифатли ва қувватли воситага эга бўлишади.  Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш  маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани  юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.    

 Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан  алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.       

                      Абдумалик  Ўринбоев  – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти  «ТУРОН»  фанлар Академиясининг  Фахрий Академиги.