АЛЬГОЛОГИЯ – сув ўтшунослик, латинча alga – сувўт ва юнонча logos – таьлимот, сувўтларнинг тузилиши, систематикаси, географияси, экологияси, ҳаёти ва улардан фойдаланишни ўргатувчи фан бўлиб, 1850 йилларда ота-бола АГАРДлар асос солишган. Бу фаннинг сув хўжалигида, тупроқнинг унумдорлигини оширишда, балиқчиликда, чорвочиликда, парандачиликда, озиқ-овқат саноатида, медицинада, табобатда ва ҳатто космонавтикада аҳамияти ортиб бормоқда.
Сув ўтларнинг биологик таьрифи. СУВЎТЛАР – Algae – ВОДОРОСЛЬ – сувда ўсувчи автотроф ўсимликлар группаси. Таркибида хлорофилл ва бошқа пигментлар мавжуд, фотосинтезда органик моддалар ҳосил қилади, гули ва уруғлари йўқ, спораси қобиқсимон. 30 минг турга яқин, пигментларнинг ҳар хиллиги ва морфологик ҳамда биохимиявий хусусиятларига кўра 10 тип(бўлим)га ажратилади. Сувўтлар вегетатив, жинссиз ва жинсий кўпаяди, кўпчилик сувўтлари, иккига бўлиниб, йириклари эса вегетатив кўпаяди. Кўпчилик сувўтлари шилимшиқ ёки ўсимталар ёрдамида бирикиб, колониялар ҳосил қилади, шохланган ип кабидир, сувўтлар илдизсиз, керакли моддаларни бутун тана юзаси билан сувдан шимиб олади.
Ўрта Осиё сув ҳавзаларида 4 мингга яқин сувўтларни турлари, Ўзбекистон сув ҳавзаларида эса 85 га яқин сув ўтларининг турлари мавжудлиги аниқланган. Бу эса бутун дунёдаги сув ўтларини 0.3 фоизини ва Ўрта Осиёни сув ўтларини эса 2.0 фоизини ташкил қилади холос. Бу жуда камдир. Сув ўтларни ўганиш сувўтчилик фанини янада ривожлантириш лозимлигини тақоза қилмоқда. Бу фаннинг ривожланиши улкан имкониятларни очилишига туртки бўлиши, бошқа мамлакатларнинг иқтисоди исботлаб турибди. Ўзбекистонда сувўтларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш даражаси жуда ҳам пастдир, шунга қарамай ўрганишлар ва тажрибалар давом этмоқда.,
Сувўтларни халқ хўжалигидаги ахамияти. Сувдаги органик моддалар, асосан, сувўтлардан пайдо бўлади, ер юзидаги органик моддаларнинг 80 фоизини сувўтлар ва бошқа сув ўсимликлари ҳосил қилади. Сувўтлар барча сувдаги ҳайвонлар учун озуқадир. Сувўтлар шифобахш лой(балчиқ) хосил бўлишда иштирок этади. Баьзи сувўтлар, асосан, денгиз карами, порфира ва ульва кабилар овқатга ишлатилади, кўпчилик чет мамлакатларда сувўтларни чорво хайвонларига ем учун ва озиқ-овқат саноати учун ўстирилади. Сувўтлардан дирилдоқ ва шилимшиқсимон моддалар – агар-агар, агарсимонлар, карраген, альгинатлар, таркибида микроэлементлар ва йод бўлган ем(ун)лар олинади. Шундай бўлса хам, сувўтларнинг хаёти, улардан фойдаланиш фан томонидан, медицина томонидан тўлиқ ўранилмаган, кам ўрганилган сохалардан биридир.
Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” номидаги илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери Ўзбекистон сувларида камёб бўлган Сувўтлардан АЛЬДРОВАНДА – Aldrovanda vesiculosa L. Дрозерадошларга мансуб сув ўсимлиги устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бўйи 5-10 сантиметр, баьзан 10 метргача, бўғим ораси 3-5 миллиметр, 6-9та япроғи, япроғининг икки томонида туклари бор, гуллари япроқлари орасидан чиқиб турадиган гул бандига биттадан жойлашган. Июнь-авгут ойларида гуллайди. Бу сув ўти илдизсиз бўлиб, бир бирига бирлашиб, чучук сув хавзаларида сувни юзасида яшайди. Жуда тез кўпайади. 10 сотикли сув хавзасида ўстирилган сув ўтидан 5 тоннадан ортиқ органик ўғит ишлаб чиқарилган. Органик ўғитни ишлаб чиқариш жуда осон, сув ўтини сувдан сузиб олиб, қуёш тушадиган жойда бир-неча кун қуритилади, махсус майдалагичда майдаланиб салқин жойда сақланади, керакли вақтда керакли қишлоқ хўжалиги экинларига тупроқ остига техника ёрдамида солинади. Ушбу органик ўғитни самарадорлиги Калифорния чувалчанги ишлаб чиқарган гумисдан (таркибидаги биологик фаол микро ва макро элементларга нисбатан) бир неча баровар устун эканлиги амалда исботланди. Чунки гумусни бир гектар ерга 5 тонна солиниши керак бўлса, янги сув ўтини органик ўғитидан 1.8-2.0 тонна солиш кифоядир. Уни ишлаб чиқариш гумусга нисбатан уч-тўрт баровар арзон тушиши хисобига етиштириладиган қишлоқ хўжалиги махсулотини таннархи сезиларли даражада орзонлашади, натижада деҳқонлар кўпроқ манфаатдорликга эришадилар. Янги сувўтнинг асосий вазифаси иккиламчи ифлосланган сувни тозалашидир, сувдаги барча захарли моддаларни ўзига шимиб олиб, сувни тозалайди, тозаланган сувни қишлоқ хўжалиги экинларини суғорса, хосилдорлиги сезиларли равишда, яьни 15-20 фоизга ошиши амалда исботланди, чунки тозаланган сувдан фермер хўжалигини дала майдондаги буғдой билан пахтани суғориш ишларини амалга оширганмиз, натижасида ғалла ва пахтани хосилдорлиги олдинги давга нисбатан 17 фоизга ошганлиги бунинг исботидир.
Янги турдаги Сувўтдан инсон саломатликларини тиклаш учун халқ табобати асосидада даволаш. Табобатда ва медицинада балчиқ билан даволаш сувўтларни йиққан органик бирикмалари орқали даволаш ишлари олиб борилади. Сувўтлар таркибида йод ва кобольт элементлари мавжуддир. Улар чучук сув хавзаларида ўсганлиги учун бу элементларга бойдир. Маьлумки чучук сув хавзаларида сувўтлар билан бирга кўл БАҚАЛАРИ хам хаёт кечиришади. Бақалар сувни ифлошланишини олдини олиб, ўзидан йод моддаси чиқарганлиги учун сувни йод моддаси билан таминлаб туради. Йод инсонларни қалқонсимон без таркибига кириб, тироксин оқсил алмашинишини таьминлайди, кальций ва фосфорнинг ўзлаштирилишини тезлаштиради, организмнинг юқумли касалликларга ва заҳарга қаршилигини оширади. Тироксин етишмаслиги натижасида қалқонсимон без фаолияти бузилади, бўқоқ ўсади, натижада болаларнинг бўйи ўсмай қолади, жисмоний ва руҳий ривожланиши секинлашади. Йод антисептик ҳисобланиб, бактерияларга, шамоллашларга қарши курашишда фойдаланиш мумкин. Жигарда ҳам йод алмашинуви содир бўлади, овқат билан тушган йод организм томонидан тўлиқ ўзлаштирилади. Кобольт асосан буйрак ва жигарда тўпланади, темирнинг сўрилишига ёрдам беради, мис ва йод алмашинувида қатнашади, йоднингбўқоқ безида ўзлаштирилишига ёрдам беради, оқсил ва углеводлар алмашинувида қатнашади, айниқса, бола организми учун зарур, чунки боланинг тез ривожланишига қараб, ташқи зарарли омилларга қаршиликни оширади, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарга жуда зарур.
Халқ табобатида янги турдаги сувўтидан касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда тажрибали табиблар қадимдан кенг фойдаланиб келишган, улардан қандай қилиб фойдаланилганлигини афсуски кам ёзиб қолдирилган, шунга қарамай табиблар ўз шогирдларига қандай фойдаланиш йўлларини ўргатиб кетишган.Сувўтлардан табобат йўли билан даволаш усулларини мен Ўзимни бобом ва энамдан ўрганган усулни Сизлар билан бахам кўрмоқчиман:
- Сувўтлар ва бақалар яшаган сув хавзаларидан олинган сувни яхшилаб уч-тўрт марта тўрт қаватли докадан ўтказиб,сузилиб тозаланади, тозаланган сувдан олиб, пахтага шимдириб (хамомдан кейин) бутун баданни сув билан артиб чиқиш лозим. Бу амални хар хаммомдан кейин бажариш маҳсадга мувофиқдир. Бу амал терини хар хилги тери касаллигидан ҳимоя қилади.
- Қуритилган сув ўтини яхшилаб туйиб, талқон қилинади, сувўтлар ва бақалар яшаган тозаланган сувдан 200 грамига бир ош қошиқда туйилган сув ўтидан аралаштириб, хар куни эрталаб оч қоринга ичилади, бу амал одамни ҳазм қилиш органларини тозалашга ёрдам қилади.
- Ҳар хилги суюқ овқатларни тайёрлашда, сувўтлар ва бақалар яшаган чучук сув хавзаларидан олинган сувлардан фойдаланилса, организмни йод ва кобольт танқислигидан сақланади.
– Сувўтларнинг талқони билан дамланган суви қуйдаги касалликларга
шифо бўлишлигини ва олдини олишга яхши фойда беради:
– Даун синдроми бор болаларни даволаш:
- Бош, тиш ва қулоқ оғриқларини қолдиришда;
- Қанд миқдорини меьёрлашда;
- Қон бошимини меьёрлашда;
- Умуртқа чуррасини даволашда ва олдини олишда;
- Ўт пуфаги, ошқозон хасталиклари ва қабзиятни олдини олишда;
- Оққон ва мизоз сустлигини олдини олишда;
- Юрак қувватини оширишда;
- Хотирани мустахкамлашга ёрдам беради.
Мўьзизакор сув ўтларидан кенгоқ фойдаланиш давр талаби эканлигини унитманг. Янги турдаги сувўтини оммалаштиришга хамкорларни биргаликда ишлашни таклиб қиламиз.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги;




















