Доривор жийда – (жаннат меваси-4) – ўсимлигини етиштирш агротехникаси, халқ хўжалигида ва табобатда ишлатилиши

Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор (жаннат мева – сабзавот) ўсимликлар. Юртимиз жаннатмакон ўлкадир. Бу юртдаги хар бир фауна ва флораси жаннатни эслатади. Жаннатмакон юртда жаннат ўсимликлари ўсада, уларнинг мевалари доривор, минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлан ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган  халқимиз яшаб келган ва яшамоқда.  Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – жаннат ўсимликлари деб аталадиган маданий  ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги  милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир.  Уларни таркибини миллионлаб олимлар  ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Жаннат ўсимлигининг тўртинчиси  ЖИЙДАдир. Уни алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб берамиз.

Жийда  – ЛОХ  – Elacagnus  L.  – жийдадошлар (жийдагуллилар оиласи)га  мансуб кўп йиллик ўсимликлар (чала дарахт ва буталар туркуми (уруғи). Жийда энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани  Ўрта ва марказий Осиё, эрамиздан аввалги 6 – 10 асрларда Шарқий Туристондан буюк ипак йўллари бўйлаб доривор жийда хитой ва хинди – хитой ўлкаларига, эрамизнинг 1 – 4 асрларда гретция орқали Европага тарқалган. Биринчи бўлиб  “Лох” атамасини Россиялик ботаник Н.И. Анненков инглиз тилидан “Лоховникъ” сўзидан фанга киритган, “Ёғли дарахт” маъносини беради. “Жийда” номи қадимий туркий тилда аталиб, “НОН” дарахти деган маънони билдиради. Ҳар қайси ҳалқлар жийдага ўзлари ном қўйиб олишган. Масалан, кумуш дарахт, ёғли дарахт, ёввойи ёғли дарахт, ёғли дафна, пшать, Ўрта осиёликлар “жийда” деб аташади.

Жийда ўсимлигини 40 тури мавжуд бўлиб, шундан Ўзбекистонда  4 тури: доривор нон жийда,  кумушсимон жийда, қизил қандак, чўли қандак навлари кўпроқ экилади. 60 – 80 йил яшайди, 100 – 140 йиллик жийдалар ҳам хаётда учраб турибди. Жийда дарахти  тез ўсади, бўйи 8 – 10 метр, шох – шаббаси сийрак, тиканли ёки тикансиз. Жийда дарахтининг танаси мустаҳкам, қаттиқ ва чидамли, икки уйли, барглари оддий, наштарсимон, энсиз шаклда, ўткир учли, кумуш рангда, кетма – кет ўрнашган, гуллари икки жинслидир,  сариқ, серасал, жуда хушбўй ва  эфир мойли, тўрт бўлакли гуллари 1-3 тадан барг қўлтиғида жойлашган.  Меваси чўзиқ – думалоқ, сарғиш, бемағз данакли, унсимон ва хушхўр.  Жийдалар данагидан, қаламчасидан, пайванд ва парҳиш қилиб кўпайтирилади.  Қурғоқчиликка чидамли, ер ости сувлари яқинида ва шўр тупроқларда ҳам ўсаверади, тупроқ танламайди. Олимлар томонидан мингдан ортиқ маданий навларини яратган бўлиб, кўпчилиги доривордир. Мевали ва манзарали дарахт сифатида ҳам экилади. Май ойида гуллайди, меваси  август – сентябрь ойларида пишади. Меваси  тўлиқ пишиб етилганда қоқиб олинади ва очиқ ҳавода қуритилади.

Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери антиқа ЖИЙДА  Доривор жийда – “Жаннат мева – 4” навида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади. Совуққа, иссиққа ва сувсизликка чидамли.

Етиштириш агротехникаси. Жийда етиштиришни янги экологик тоза, ресурстежамкор усулини тажриба – синов ишларини ўтказиб хозирда дехқон  ва фермер хўжаликларига доривор жийдани етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиш қўлланмасини тайёрлаш ишлари, нихоясига етказилмоқда. Доривор жийда навини янги технология асосида етиштириш асосан қуйидагилардан иборат:  Аввало доривор жийда навини етиштириш учун ер танланиб, жийданинг кумушсимон навли  экиладиган кўчатини танлаб олинади ва биринчи йилда эрта бахорда, 4м х 4м схемада эрта баҳорда экилади. Бунда шамолни йўналишини хисобга олган холда ҳар қаторга биттадан экилади. Бир гектар майдонга 650 туп жийда кўчатлари сарф бўлади. Шу йилнинг август ойида кумишсимон жийда кўчатларига нон жийда, қизил қандак ва чўли қандак навли жийдаларининг пайвантакларидан олиб уланади. Улаш қуйидаги усулда амалга оширилади: Кумушсимон жийда  навдасини  ер сатхидан 20 – 25 сантимер қисмига биринчи  нон жийданинг навдасини куртак усулида уланади, иккинчидан, навданинг қарама – қарши томониига, ер сатҳидан 30 – 35 сантиметр қисмига қизил қандак навини куртак усулида ва  учунчидан, навданинг ер сатхидан 40 – 45 сантиметрига  чўли қандак навдасини искана усулида уланади. Ушбу усулда ҳар йили  кумушсимон жийда навини  ёш нихолларини пешма – пеш олиб турилади, битта новда қолдирилади,  уч йилдан кейин  хосилга киради. Бунда бир туп жийда дарахтида бир вақтни  ўзида тўрт хил турдаги доривор  жийда меваларини ёз ва куз ойларида етиштириш имконияти вужудга келади.  Жийданинг бу навини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй  шароитида, ҳонадонларда – балконларда тувакларда, махсус яшикларда ва  иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин. Жийданинг бу нави уй хонадонларига кўрк бағишлаш билан бирга, хонадонларни хушбўй муаттар ҳидлари билан таминлаб туриши ва чиройли, манзарали ва  доривор ўсимлик сифатида хонадонларда,   балконларда,  томорқа хавлиларда, шийпонлар атрофларида, йўллар атрофларида  ўстириш мумкун.

Халқ хўжалигида ишлатилиши. Жийданинг меваси  истемол қилинади, қуритилиб,  қайта ишланади. Инсонлар бу ўсимликнинг илдизи, танаси, танасидаги қалин пўстлоғи, танасидаги елими, шохи, новдаси, барги, гули, ғўраси, мевасидан  ҳамда данагидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади.  Ҳар хилги  қайнатмалар ва димламалар,   18 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади. Жийда озиқавий ва доривор ўсимлик бўлиб, унинг меваси углеводларга бой, 10 фоиз оқсил, тузлар, К. Р алкалоидлар, полисахридлар, мураккаб эфирлар, флавонгликозидлар, феноллар, фенол кислаталар, кетонлар, фенилэфирлар, пиримидлар, стероидлар, терпенлар, флавонидлар, терпеноидлар ва гликозидларни ўзида сақлайди. Ўсимликнинг  гуллари биологик актив моддаларга бой. Ўсимликнинг елими антиоксидант, жароҳатларни тузатувчи, ялиғланишга қарши таъсирлари аниқланган.

 Халқ табобатида ишлатилиши. Жийда дарахтининг ҳамма қисми доривордир, гули ва мевасини хоми ва қуритилгани  халқ  табобатида    кўпаб касалликларни даволашда ва олдини олишда ишлатилади. Елеанустерапия – латинча  elaeagnus – лох  меваси ва терапия – даволаш, яъни  жийда меваси ва жийда дарахти маҳсулотлари билан даволашни билдиради. Бу атама олдин медицинада мавжуд эмас эди, янги киритилди. Асосан қонни тозалайдиган ва кўпайтирадиган неъмат бўлиб ҳисобланади, меъда – ичакларнинг яхшилаш учун, шунингдек гепатит, холецистит, камқонлик касалликларида, гипертония, сил, юрак, жигар, буйрак, ўпка, подагра, иккиламчи анемия ва бошқа 60 дан ошиқ касалликларини даволашда жийдадан фойдаланилади. Жийда мевасини таркибида 40 – 68 фойиз қанд, жумладан 16 – 44 фоизи фруктоза, 18 – 32 фоиз глюкоза,  36 фоизгача танидлар, 2.5 фоизгача органик кислоталар, 100 мг.гача витамин С, минерал тузлар, баргида 350.0 мг.гача витамин С, гулида 0.3 фоиз эфир мойи мавжуддир.  Даво учун жийданинг етарлича пишган меваси танланади ва беморга бир сутка давомида 400 граммгача ва тайёрланган дамламасидан  эса 1 – 2 литргача берилади. Барг ва гулидан тайёрланган  хушбўй кампоти  беморларни даволашда юқори самара беради. Жийда билан даволашда организмда моддалар алмашинуви жараёни тезлашади, сийдик кўп ажралади, меьда секрецияси нормаллашади, ичак функциялари яхшиланади ва иштаха очилади. Елимидан барча тери касалликларида фойдаланилади. Асосан  янги чиққан маккадек елимини сув билан юмшатиб терини оқарган қисмига  (пес – витилиго) кунига иккки марта қўйиб боғлаб олса, тез кунларда оқ доғлардан ҳолос бўлиши исботланган.

Хулоса.  Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор  ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида, кўпқаватли уйлардаги балконларда ва иссиқхоналарда  цитурис мевалар каби,  яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари  тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз. Жийда ўсимлгидан  фойдаланиш даражаси хозир 3 – 5 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлоднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир  табибнинг вазифасидир.

Абдумалик  Ўринбоев –  селекционер – патентшунос,  “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал   уруғчилик фермер хўжалигини   ходими,  Ўзбекистон  тиббий – илмий фаолият билан  шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги  Ўрта Осиё   халқлари тарихи институтини  “ТУРОН”   Фанлари Академиясининг  ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.