Балиқчиликда қўлланиладиган умумий профилактика тадбирлари

ДИҚҚАТ! ЭСИНГИЗДАН ЧИҚАРМАНГ.

Касалликни олдини олиш балиқчиликда ўта муҳим ҳисобланади, мазкур тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари нафакат касалликнинг жуда тез тарқалишига, балки терапевтик чораларни қуллашни ҳам қийинлаштиради. Ҳовуз балиқчилик хўжалиги шароитида якка тартибдаги терапияни амалга ошириш жуда қийин. Сувдан ташқарида яшай олмайдиган катта микдордаги баликлар тўдаси билан ишлашга тўғри келади. Бундан ташқари, шуни ёдда тутиш лозимки, сув- балиқларга касалликларни қўзғатувчиларнинг ҳам хаёт кечириш муҳити хисобланиб, улар ҳам балиқлар сингари сувдан ташқарида яшай олмайди. Ушбу хусусиятлар, ҳовуз хўжаликларида соғломлаштгириш тадбирларини ўтказиш хусусиятига таъсир кўрсатади ва уларни янада мураккаблаштиради.

Нисбатан кичик майдонларда катта миқдордаги балиқлар етиштириладиган ҳовуз балиқчилик хўжалигини юритишнинг ҳозирги интенсив усулида бир балиқда пайдо бўлган касаллик, бошқаларига қисқа мулдатда юқади. Шунинг учун профилактик тадбирларнинг роли янада катта аҳамиятга эга.

Ҳозирги кунда балиқ касалликларни даволаш мақсадида, соғломлаштириш тадбирлари мажмуи ишлаб чикилган бўлиб, у асосан турли соғломлаштириш ванналарида ўтказиш ва озуқа билан даволаш препаратларини киритишдан иборат. Айниқса ванналарда касалликларни олдини олиш профилактикаси кенг тарқалди. Балиқларни ванналардан ўтказиш одатда уларни бир ҳовуздан бошқасига кўчиришда амалга оширилади. Бироқ бу механизацияланиши қийин бўлган анча сермашаққат ва қиммат жараёндир.

Ҳозирги вақтда балиқларнинг оммавий касалланишини олдини олиш ва улар билан курашиш учун кўп сонли медикаментоз воситалар қўлланилади. Бироқ ушбу воситаларнинг самарадорлигига ортиқча бахо бермаслик лозим, чунки уларни қуллаш катта қийинчиликлар билан боғлиқ. Шунинг учун балиқчиликнинг умумий маданиятини оширишга ва балиқларни етиштириш шароитлари ҳамда балиқда касаллик қўзғатувчиларини биологиясини яхши билишга асосланган тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

 

Балиқчиликда умумий профилактика тадбирларига қуйилагилар киради:

1. Балиқларни ҳовузларда, бассейнларда ва садокларда сақлаб туриш ҳамда етиштиришда балиқчилик-мелиоратив ва ветеринария-санитария шароитларига риоя этиш.

2. Тирик балиқларни ташишни назорат қилиш.

3. Ҳовузлар, бассейнлар, садоклар, сув, аспоб-анжомларини дезинфекция ва дезин-вазия қилиш.

4. Балиқларга профилактик ишлов бериш

5. Карантин тадбирлари

6. Балиқчилик хўжалигининг эпизоотик ҳолатини назорат қилиш учун балиқни мунтазам текшириб туриш.

7. Ҳовуз балиқчилик хўжаликларини лойиҳалаштириш ва қуришда санитария-профилактика талабларини бажариш.

 

1. Балиқларни сақлаб туриш ва етиштиришда умумий балиқчилик мелиоратив ҳамда ветеринария-санитария шароитлари.

Энг асосий шартлардан бири бўлиб балиқларни тўлақонли, ҳар бир ёш гуруҳига мансуб балиқларнинг эҳтиёжларига мос келувчи, асосий озиқлантириш маҳсулотлари буйича мувофиқлаштирилган, витаминлар аралашмаси билан бойитилган озуқалар билан озиклантириш ҳисобланади. Шунингдек, озуқаларни тайёрлашнинг сифати ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу балиқнинг физиологик ҳолатини яхши бўлишини таъминлайди, унинг инфекциялар ва инвазияларга нисбатан чидамлилигини оширади, алиментар касалланишнинг олдини олади.

Поликултурада (ҳовузларла турли хилдаги балиқлар: карп, дўнгпешона, ок амурни биргаликла етиштириш) профилактика тадбири жуда муҳим, чунки турли хилдаги балиқлар бир касалликнинг ўзига ҳар хил даражада чалинади.

Урчиш ва яйлов ҳовузларида баликларни ўтказишнинг белгиланган тиғизлигига қатъий риоя этиш зарур. Айниқса бу садокли ва бассейнли интенсив хўжаликлар учун муҳим, чунки у ерда балиқлар монокультурада етиштирилади шу сабаб касалликнинг авж олиб кетиши барча етиштирилаётган балиқларнинг нобуд булишига олиб келиши мумкин.

Ҳовузларнинг санитария ҳолати, сувдаги юксак сув ўсимликларини ўриб ташланиши ва йўқотилиши, гидрологик ҳамда гидрокимёвий, гидробиологик режимлар мунтазам назорат қилиб турилиши лозим, ушбу омиллар балиқларнинг касалликларга қаршилик кўрсатишига катта таъсир кўрсатади масалан, балиқларнинг ҳаракат жадаллиги оширилган шароитда кўплаб касалликларнинг ривожланиши балиқ организми томонидан бостирилади. Бироқ мазкур омилларнинг ўзи юқумсиз касалликларни келтириб чикариши мумкин: токсикозлар, асфикция, газли пуфакча касаллиги ва бошкалар.

Назорат овлари чоғида тутилаётган турли ёш гуруҳларга мансуб балиқларни профилактик кўрикдан ўтказиш зарур. Баҳорда урчишдан олдин ва кузда қишлатиш учун ўтказишдан олдин насл берувчилар ва она балиқларни кўрикдан ўтказиш керак.

Чавақлар ва шу йилги балиқлар учун, кўплаб хавфли касалликларни юқтирувчи ёш балиқлар ва насл берувчиларни йил мобайнида алоҳида сақлаш зарур. Айниқса йил давомида насл олинадиган питомник хўжаликларида, иссиқ сувда шундай килишлатиш жуда муҳим.

Ҳовузларни мунтазам қуруқ қолдириш жиддлий профилактика тадбири ҳисобланади. Ҳар бир балиқчилик ҳовузи 4-5 йилда бир марта кейинги йилнинг кузигача сувсиз қолдирилиши керак. Баҳорда қуруқ, қоллирилган ховуз ўзанида мелиоратив ишлар ўтказилади: ўзан лойиҳалаштирилади, балиқлар тўпланадиган ариқ-зовурлар тозаланади, суви тўлиқ чиқмаган майдонлар дренаж килинади, тўпланиб қолган балчиқ қатламлари олиб ташланади, сунгра ҳовуз ўзанига турли хил қишлоқ хужалиги экинлари экилади. Қишда музлатиш ва ёзда қуритиш чоғида инфекцион ва инвазион касаллик қўзғатувчиларининг уйқуга кетган калониялари, сув чиқарилганидан сўнг ҳовуз ўзанининг юза қисмида қолган қўзғатувчиларнинг оралиқ хўжайинлари қирилиб кетади.

Ҳовузни қуруқ қолдиришда ўзаннинг тўлик қуритилиши, сув билан тўлиб қолган чуқурчалар қолмаслиги муҳим ҳисобланади, чунки уларда касалликлар қўзғатувчиларининг янги пайдо бўлган калониялари, оралиқ хўжайинлар ва кўплаб касалликларни юқтирувчи айрим ёввойи балиқлар сақланиб қолиши мумкин. Ҳовузларни мунтазам қуруқ қолдириш яна шунинг учун зарурки, сув тубида тўпланиб қолган органик моддалар (озуқалар қолдиқлари, ўсимликлар ва бошқалар.) балчиқнинг пайдо бўлишига, сув гидрокимёвий режимининг ёмонлашувига ва ҳовузларнинг табиий озуқа базасининг камайишига олиб келади, бу ўз навбатида касалликнинг пайдо бўлишига кўмаклашади.

 

2. Тирик балиқ ташилишини назорат қилиш.

Тирик балиқ ташилишини назорат қилиш балиқ касалликларининг таркалишини олдини олишнинг энг муҳим чораси ҳисобланади. Етарлича назорат қилмаслик ёки унинг умуман амалга оширилмаслиги янги турдаги паразитлар ва касалликларнинг пайдо булиши ҳамда тарқалишига сабаб бўлади. Ветеринария назорати транспортининг ҳар қандай тури: темир йўл, автомобиль, сув ва бошка транспорт билан ташиш чоғида амалга оширилади. Балиқларни ташишга нафақат у олиб чиқиладиган хўжаликда, балки у олиб борилиши лозим бўлган хўжаликда ҳам балиқлар пухта текшрувлар ўтказилганидан сунг рухсат берилади. Балиқларни олиб чиқишдан олдин паразитларга қарши мажбурий ишлов берилиши керак. Ҳар бир партияга ветеринария гувоҳномаси берилиши лозим. Барча балиқ ташиш воситалари (тирик балик вагонлари, бочкалар, цистернали автомашиналар) ташишдан олдин ҳам, ундан кейин ҳам дезинфикция қилиниши керак. Балиқни ташишда тоза, таркибида камида 7-9 мг/л эриган кислород булган, зарарли эритмалар ва хлорсиз сувнинг мавжуд булиши муҳим. Ташиш вақтида балиқларнинг жароҳатланишини олдини олиш шароитларига риоя этиш зарур.

 

3. Балиқчилик ҳовузларини дезинфекция ва дезинвазия килиш.

Ҳовузлар сундирилмаган (25 с/га) ёки хлорли (3-5 с/га) оҳак билан ёхуд гипохлорит кальций (1,5-2,5 с/га) билан дезинфекция ва дезинвазия қилинади. Дезинфекантлар механизация воситалари ёрдамида эндигина ҳовуздан тушган ўзан бўйлаб тенг миқдорда тақсимланади.

Ҳовуз ўзанига солинган сундирилмаган оҳак устига унчалик куп бўлмаган миқдорда сув қуйилади. Оҳак сути ҳовузда 10 кунгача ушлаб турилади, сунгра сув чиқарилиб, ҳовузга тоза сув қуйилади. Сўндирилмаган оҳакни қуруқ хонада сақлаш лозим. Узоқ вақт сақланганда у ўзининг бактерицид хусусиятларини йўқотади.

Хлорли оҳак таркибила турли миқдордаги актив хлор мавжуд. Буни назарда тутиш ва уни ишлатишдан олдин текшириб кўриш лозим. Яхши хлорли оҳак таркибида 25-30 фоиз актив хлор мавжуд. Хлорли оҳак қуруқ, ва ёпиқ хонада тегишли хавфсизлик чораларига риоя этилган ҳолда сақланади.

Гипохлорит кальций таркибида хлорли оҳакга қараганда 2 марта кўп актив хлор мавжуд, шунинг учун у хлорли оҳакга нисбатан 2 марта кам миқдорда ишлатилади. Гипохлорит кальций хам хлорли оҳак сингари сақланади.

Баҳорда, қишлаш ҳовузларидан балиқлар овланганидан сўнг дезинфикция қилинади. Оҳак ҳовузнинг бутун ўзани ва қиялари бўйлаб сепилади. Урчиш ҳовузларидан личинкалар тутилганидан сўнг ишлов берилади. Чавақ ва яйлов ҳовузларига қисман ишлов берилади, бунда балиқлар тўпланадиган каналлар, чуқурликлар, сув босган паст жойларга оҳак сепилади. Карантин ҳовузлар сув чиқарилганидан сўнг бутун ўзан бўйлаб дезинфикция қилинади.

Гидроиншоотлар, шу жумладан балиқларни етиштиришга мўлжалланган цементли бассейнлар 10-20 фоизли хлорли ёки сўндирилмаган оҳакдан тайёрланган оҳак сути билан, брезент чанлар, замбиллар кайнатиш ёки 2-3 фоизли сўндирилмаган охак билан 10-12 соат мобайнида ёки 4 фоизли формалин билан ишлов бериш орқали дизенфекция қилинади, сўнгра тоза сув билан ювиб ташланади. Ёғоч асбоб-анжомлар, шу жумладан садокларнинг ёғочли қисмлари 10 фоизли хлорли оҳакнинг сувли эритмаси билан ювилади ва қуритилади, сўнгра тоза сув билан ювилади. 4 фоизли формалин эритмасидан ҳам фойлаланиш мумкин. Челаклар кальцийланган соданинг 5 фоизли иссиқ эритмаси билан ювиб ташланади. Ёйма тўрлар, тўрлар, чўлпи (сачок)лар ва бошқа ов қуроллари тоза сув билан ювиб ташланади ва сунгра уларга иссиқ пар буғлатиш (имкони бўлса автоклафларда) усуллари билан ишлов берилади.

Тирик балиқларни ташувчи машиналар ва вагонлар (цистерналар) даги шилимшиқлар ва кирлар сув билан, сўнгра 20 фоизли сўндирилган оҳак эритмаси билан, шундан сўнг яна тоза сув билан ювиб ташланади.

 

4.      Балиқ паразитларига қарши профилактик ишлов бериш.

Ванналарда балиқга ишлов бериш. Балиқларни эктопаразитлардан халос этиш учун ванналарда профилактик ишлов бериш бир йилда 2 марта амалга оширилади: баҳорда балиқлар яйлов учун ўтказилишидан олдин, кузда – кишлашдан олдин. Хўжаликда етиштирилган барча балиқлар (шу ёзги, бир ёшли, она балиқлар ва насл берувчилар)га ишлов берилиши шарт.

Дезинфитсикцияловчи моддалар сифатида ош тузи ва аммиак эритмасидан фойдаланилади. Карплар ва амурларга тузли ванналарда сув харорати +6-17 °С, оқ ва чипор дўнгпешоналарга +15 °С дан юқори бўлмаган шароитда ишлов берилади. +16 °С дан юқори ҳароратда чўмилтириш ушбу балиқлар учун хавфли, сув ҳарорати +19 °С дан юқори бўлганда тузли ванналарни кўллаш тақиқланади.  5 фоизли ош тузи эритмасида ҳар бири 30 кг дан иборат бўлган 3-4 партияга ишлов берилади, шундан сўнг эритма янгиси билан алмаштирилади. Туз эритмасида 5 дакика турганидан сўнг балиқни оқар сувга қўйиш керак, у ерда балиқ камида 2 соат сақланади. Балиқни оқар сувда ювиш ҳали жони узилмаган, лекин ҳаракатини йўқотган паразитларни ювиб ташлаш учун зарур. Агар шундай қилинмаса, у ҳолда балиқлар ҳовузларга қуйилгач, паразитлар жонланиши ва уларни яна касаллантириши мумкин.

Тузли ванналар билан бир қаторда аммиакли ванналар ҳам қўлланилади, улар айниқса дактилогирозаик чоғида яхши самара бералди. Аммиакли ванна қуйидагича тайёрланали: 100 л сувга 200 мл 25 фоизли аммиакнинг сувли эритмаси қўшилади. Аммиакли эритма ҳароратига қараб карплар ва амурларга ишлов бериш экспозицияси (давомийлиги) қуйидагича бўлиши керак: +7-18 °С да – 1, +18-25 °С 0,5 дақиқа. 100 л аммиакли эритма билан бир вақтнинг ўзида 30 кг гача балиқга ишлов берилади, бунда 1 эритмада балиқларнинг кўпи билан 2 партиясига ишлов берилади, 10-20 дақиқа ўтгач эритма янгиси билан алмаштирилади, чунки аммиак сувдан тезда парланиб кетади. Аммиакли ванналардан сўнг балиқларни оқар сувда ювиш талаб этилмайли. Улар дарҳол ҳовузларга юборилади ёки тоза сувли чанларга жойлаштирилади. Карплар ва амурларга қараганда ок ва чипор дўнгпешоналар ванналарда ишлов беришга яхши бардошли эмас, чунки улар тез жароҳатланади. Шунинг учун 100 л эритмали ваннага 1500 дан ортик, шу йилги ва бир ёшли балиқларни жойлаштириш тавсия этилмайди. Балиқларнинг ушбу турлари учун 100 л эритмага 100 мл 25 фоизли аммиакли сув эритмаси қўшилади ва балиқлар сувнинг ҳарорати ва балиқнинг ёшига қараб 0,5-1 дақиқа чўмилтирилади.

 

Ванналарда балиқларга ишлов бериш вақти (ҳарорат ва дақиқа ҳисобида)

Ҳарорат ºС Шу йилги ва бир йиллик балиқлар Катта ёшли балиқлар
+7-13 1,0 0,5
+14-17 0,5 ishlov berilmaydi

Аммиакли ванналарда балиқлар тузли ванналарга караганда яхши бардош бермаслиги туфайли, оммавий чўмилтиришдан олдин концентрация ва экспозицияга аниқлик киритиш учун кам миқдордаги балиқга синов тариқасида ишлов бериш зарур.

Қишлаш ҳовузларидаги балиқларга ишлов бериш. Балиқларга баҳорда ва кузда бевосита қишлаш ҳовузларида сапролегниоз, хилодонеллез, триходиниоз, ихтиофтириоз, апиозомоз ва гиродактилезга қарши органик бўёқлар: асосий оч яшил, асосий бинафшаранг «К» ёрдамида профилактик ишлов бериш, яримигача сув қуйилган ҳовузда амалга оширилади. Ишлов бериш вақти 1-2 суткани ташкил қилади. Ишлов бериш +12-15 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда ва рН 8,0 дан юқори бўлмаган шароитда ўтказилади. Бўёқлар миқдори қишлаш ҳовузларининг ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади, бунга кўра 1 м3 сувга 100 фоизли концентрацияли 0,15-0,20 гр препарат қўшилади. Агар бўёқ концентрацияси 130-145% ва ундан юқори бўлса, у ҳолда унинг миқдори тегишлича камайтирилади. Препаратнинг зарур миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади: ХқВП*100/К бу ерда Х-препаратнинг зарур микдори граммда;  В-ҳовуздаги сув хажми м3; П-препаратнинг белгиланган концентрацияси, г/м3 (0,5 ёки 0,20); К-қуруқ бўёқ концентрацияси % (идиш маркеровкасида курсатилган).

5. Карантин тадбирлари.

Балиқлар янги жойга ташиб ўтказилганидан сўнг, келтирилган балиқлар шу ердаги балиқларга аралаштирилмасдан, карантин ҳовузига жойлаштирилади. Карантин муддати ташиш муддати ва сув ҳароратига боғлиқ. Сув ҳарорати +12 °С ва ундан юқори бўлганида карантинлаштириш муддати 20 суткани ташкил қилади. Агар сув ҳарорати +12 оС дан паст бўлса балиқлар сувнинг ҳарорати кўрсатилган даражада етгунга қадар ушлаб турилади. Ҳарорат +12 оС га етганидан сўнг балиқлар яна 20 сутка карантинда ушланади.

Карантин ҳовузлари балиқчилик хўжалигининг бошқа барча ҳовузларидан пастда жойлашиши ва ундан чиқарилаётган сув хўжаликнинг бошқа ҳовузларига тушмаслиги учун мустақил сув кириши ва чиқишига эга бўлиши керак. Карантин ҳовузлар камида 4 та бўлиши (тўлиқ системали балиқчилик хўжалигида) зарур: 2 та ёзги ва 2 та қишги. Қишги карантин ҳовузларининг майдони камида 0,1-0,2 га, ёзги карантин ҳовузларники эса камида 0,3-0,5 га бўлиши керак. Каратин ҳовузларининг ўзани ясси, тўғри лойиҳалаштирилган, яхши қуритилган бўлиши лозим. Юқумли касалликлар аниқланганда ветеринария врачининг кўрсатмасига биноан балиқлар тутилади ва озиқ-овқатга ишлатиш учун, ҳайвонлар учун озуқа сифатида жунатилади ёки йўқ қилинади. Карантин ҳовузларидаги сув хлорли ёки сўндирилмаган оҳак билан дезинфиция қилинади ва фақат шундан сўнг ундан сув чиқарилади. Карантинлаштириш муддати тугагач ветеринария врачининг рухсати билан балиқ бошқа ҳовузларга жойлаштирилиши мумкин.

 

6. Балиқчилик хўжалигининг эпизоотик ҳолатини назорат қилиш учун балиқни мунтазам текширувдан ўтказиш.

Клиник текширув, назорат овлари вактида ўтказилади. Балиқлар 1 ойда камида 1 марта текширилади. Клиник текширувдан балиқларнинг ҳар бир тури ва ёшидан камида 100 нусхаси кўрикдан ўтказилади. Патологоанатомик тадқиқотлар учун тирик балиқлардан 25 нусхадан олинади ва лабораторияда маълум изчилликда тадқиқ этилади (Элбек Жалоловнинг БАЛИҚ КАСАЛЛИКЛАРИГА ТАШХИС ҚЎЙИШ мақоласига назар солинг).

7. Ҳовуз хўжаликларини лойиҳалаштириш ва қуришда санитария-профилактика талаблари.

Янги балиқчилик хўжаликларини қуриш ва эскиларини реконструкция қилишда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

-бўлажак хўжаликнинг сув таъминоти манбаси ҳовуз балиқларининг хавфли касалликларидан холи, йил давомида сув таркибида эриган кислород миқдори етарли бўлган ва заҳарли газлар, саноат, кишлок хўжалиги ва маиший корхоналардан чиқадиган сув оқимлари мавжуд бўлмаган сув захирасига эга бўлиши керак. Агар бош ҳовуз манба бўлса, у ҳолда ундан сув чиқадиган бўлиши керак. Кўл ва дарёдан бирини манба сифатида танлашда дарёга афзаллик берилиши лозим, чунки балиқларнинг паразитлар билан зарарланиши, интенсивлиги ва экстенсивлиги кўл сувига қараганда дарёда анча паст.

-ҳовузларнинг сув билан таъминланиши мустақил бўлиши керак. Хўжаликнинг озуқа ҳовузлари яйлов ҳовузларидан ҳар доим юқорида жойлашган бўлиши лозим.

-ҳовузларнинг барча тоифалари улардан тўғридан-тўғри йўналишида фойдаланиш учун етарли миқдорда бўлиши зарур.

-балиқчилик ҳовузларига ёввойи балиқлар кириб қолишини олдини олиш учун сув тушувчи қувурларга балиқ-ахлат тўрлари (капрон, сита тўрлар), қум-шағал ва бошқа фильтрлар ўрнатилади, зарур ҳолларда ёввойи билақлар йўқ қилинади.

-ўсимликхўр балиқлардан насл олиш билан шуғулланувчи балиқчилик хўжаликларида инкубация цехини сув билан таъминлаш манбаси сифатида фойдаланиладиган ҳовуз балиқлардан холи бўлиши керак. Ишларни бошлашлдан олдин у пухта дезинфикция қилиниши ва катаклари 1 мм дан катта бўлмаган балиқ-ахлат тўрларидан ўтказиб, тоза сув билан тўлдирилиши лозим.

 

ДИҚҚАТ!

Балиқлар ичида юқумли касалликлар аниқланганда алоҳида ҳовуз, ховузлар гуруҳи ёки бутун хўжалик у ёки бу касаллик бўйича ноқулай деб эълон қилинади. Ветеринария хизмати вакили далолатнома тузади ва унда касалланган баликлар сони ва ноқулай ҳовузлар тоифаси, касалликнинг клиник ва патологоанатомик манзараси, паразитологик ва микробиологик таҳлиллар натижалари, касалликнинг авж олишига йўл қўймасликка йўналтирилган тадбирлар рўйхати, соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш вақти ва масъул ижрочилар кўрсатилади. Карантин масаласини ҳудуд бош ветеринария врачи ҳал қилади.

Карантин шартларига кўра бошқа хўжаликларга турли мақсадларда балиқчилик жиҳозларини олиб келиш ва олиб кетиш тақиқланади. Ноқулай хўжаликда барча хўжалик ичидаги балиқ ташувлари тўхтатилади ва юқорида ёритилган Профилактика тадбирлари мажмуи, шунингдек ЎзР ветеринария қонун ҳужжатларида кўзда тутилган махсус тадбирлар амалга оширилади. Хўжаликларда амалга ошириладиган умумий профилактика тадбирларига балиқчилик хўжаликлари ҳодимлари ўртасида балиқ касалликлари масалалари ва уларга қарши курашиш чораларига доир тушунтириш ишларини олиб боришни ҳам киритиш зарур, бу балиқчилик хўжалигини юритишнинг умумий маданиятини оширади ва балиқ касалликларига қарши курашишнинг билвосита усулларидан бири ҳисобланалди.

ЭЛБEК БАХШИЛЛОЕВИЧ ЖАЛОЛОВ

Члорелла Эхсел Гроуп раҳбари,

Бухоро давлат университети ўқитувчиси

@Элбек_Жалолов

+99899 091 51 15

https://t.me/Xlorella_Excel_Group