Балиқ уни

Балиқ саноати чиқиндилари. Балиқ уни тайёрлаш учун консервалаш саноатида балиқ қолдиқлари: бошлари, сузгичлари ва ички органлари, истеъмолга яроқсиз балиқлар
ишлатилади. Балиқ уни таркибида 10% сув, 90% қуруқ модда, 53-65% оқсил, 10-11% ёғ, 2-9% АЭМ бўлади. Балиқ унида тўлақонли оқсил мавжуд. Унинг оқсилида лизин (42-52) г/кг), метионин+цистин (22-27 г/кг) бор. Балиқ уни минералларга бой, унида 27-67 г/кг кальций, 18-36 г/кг фосфор, 75-113 мг/кг темир, 2.6 мг/кг йод ва кўп D ва В гуруҳи ш.ж. В12, 260 мкг витаминлари бор. 1 кг балиқ унининг озуқа бирлиги 1,31 ни, 8-10 МДЖ алмашинув энергиясини ташкил этади. Балиқ унининг ҳазмланиши 85-90% ни ташкил этади. Балиқ уни асосан саноат асосида омихта емларнинг таркибига 5% миқдорда киритилиб фойдаланилади. Балиқ унини юқори маҳсулдор соғин сигирлар рационларига кунига 1,5 кг миқдоргача киритиш мумкин.