Африка лаққасини ўстириш учун оптимал сув ҳарорати 25- 30°С даража ҳисобланади. Лакқанинг жинсий махсулотлари ривожланиши учун сув ҳарорати энг камида 22°С дан юқори бўлиши керақ аммо энг оптимали 25-27°С. Инкубация жараёнини муваффақиятли амалга ошириш учун сув ҳарорати 25-26°С даража бўлиши талаб этилади, личинка очиб чиққандан сўнг сув ҳарорати 27-30°С даража бўлиши жуда мухим ҳисобланади. Сув ҳарорати 20°Сдан паст бўлган тақдирда балиқлар жуда таъсирчан бўлиб, турли хил бактериал касалликларга тез чалинувчан бўлиб колади.

Сунъий етиштирилганда сув ҳарорати 16°С дан пасайганда балиқлар касалланади ва нобуд бўла бошлайди. Ушбу балиқ 39-40°С даражада хам яшаши мумкин, лекин харорат 35°Сдан оша бошлаганда балиқ танасида қийшайишлар ва турли ўзгаришлар кузатилади. Агар балиқ етиштирилаётган жойда балиқ ўсиши учун оптимал сув ҳарорати бўлмаса бир хил ёшдаги балиқлар ўртасида ўлчамига нисбатан бир-биридан жуда катта фарқ юзага кела бошлайди (расм 1).
Африка лаққаси чучук сув балиқ хисобланади. Шунинг учун ҳам денгиз шўр сувларида яшай олмайди. Чидаши мумкин бўлган энг юқори шўрлик даражаси 10 мг/л. Лекин яхши ўсиши учун бу кўрсаткич оптимал ҳисобланмайди. Африка лаққаси кислородни нафақат сувдан, балки атмосферадан хам олади. Бунинг учун унда ойқулоқларидан ташқари махсус органи мавжуд.

Ушбу орган бош қoпқоғи тагида гулкарам куринишида бўлиб ойқулоклари билан бирга ёнма-ён жойлашган (раем 5). Ушбу орган балиқлар 20 кунликдан ўтиб, 2.5-3 ойдан ошгандан сўнг пайдо бўлади. Личинка даврининг дастлабки 3 хафта давомида балиқчаларнинг сувга бўлган талаби худди махаллий карп балиқлари сингари бўлади, яъни сувдаги эриган кислород ва бошка кўрсаткичларга бўлган талаби юқори. Кейинчалик балиқлар катталашган сари сув сифати ва сувдаги эриган кислород танқислилигига чидамлилиги ортиб боради. Ушбу орган мавжудлиги туфайли африка лаққасида озуқа хазмланиши бошқа балиқларникига нисбатан анча юқори бўлади.
Манба:»Истиқболли балиқ турларини етиштириш» А.Р.ҚУРБОНОВ




















