Чавақ етиштириш

1-Босқич. Ушбу босқичда 0.7-1.0 грамм ўлчамдаги майда чавақларни 4-6 грамм бўлгунча устирилади. Бунингучун балиқларни ўстириш даврида таги осон тозаланадиган умумий хажми 4-5м3 бўлган бассейнлардан фойдаланиш қулай. Ўстиришдаги оптимал сув харорати 25-27°С. Хар бир м3 сувга 30000 дона 1 граммлик майда чавақлар солинади. Сувнинг оқими хар бир м3 учун 15-20 литр/минутига бўлиши тавсия этилади. Сувдаги эриган кислород миқдори 1.5мг/литрдан кам булмаслиги керак ва ишқорий мухит pH 6.5-7.5 орасида бўлиши зарур. Чавақлар 5 сантиметрдан ошгандан сўнг турли хил ташқи омилларга жуда таъсирчан бўлиб қолишади. Кучли шовқин, бассейнга ташқи зарбалар ёки кучли ёруғлик ва бошқа холларда улар рефлекс холатда ўзларини сақлаш учун бассейндан ташқарига сакрай бошлайдилар. Улар бундай холларда 50 сантиметргача сакраб чиқа оладилар. Балиқлар сакраб чиқиб кетмаслиги учун бассейнни тўла сувга тўлдириш тавсия этилмайди. Балиқлар сакраб чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида бассейн устини майда тўр билан ёпиб қуйиш тавсия этилади. Чавақ етиштиришнинг яна бир муҳим томони ушбу даврда балиқларда юкори канибализм кузатилади ва бу ўз навбатида балиқлар сонига таъсир этади. Бунинг олдини олиш учун чавақ етиштириш даврида балиқларни мунтазам ўлчамига қараб саралаб, ажратиш лозим.

Озиқлантириш учун сифатли емлардан фойдаланиш зарур. Емнинг ўлчами 0.8-1.5мм бўлиши ва протеин миқдори 50% дан кам бўлмаслиги зарур. Қуйидаги 4-чи жадвалда биз сифатли озука ем ишлаб чикарувчи “Coppens International” компанияси томонидан ишлаб чиқилган махсус африка лаккаси учун мўлжалланган емнинг сув ҳароратига қараб кунлик озиқлантириш рационини келтирганмиз.

2-Боскич. Ушбу босқичда 5-6 грамм бўлган чавақларни 100- 150 грамм бўлгунича ўстирилади. Бунинг учун умумий ҳажми 10 м3 ва ундан каттароқ бўлган бассейнлар керак бўлади. 4-5 граммлик чавақлардан ҳар бир м3 сувга 1800-2500 дона солиш тавсия эти- лади. Оптимал сув харорати 25-27°С даража ўртаси ҳисобланади. Сувдаги эриган кислород миқдори 0.5мг/литр ёки ундан юқори, ишкорий муҳит pH 6.0-7.0 оралиғида бўлиши зарур.

Озиқлантиришда ўлчами 1.5-3.0 мм бўлган, 44-45% протеинли баланслаштирилган омихта емлардан фойдаланилади. Озиқлантиришда автоматик ем тарқатувчи мосламалардан фойдаланиш озиқлантириш самарасини оширади.

Африка лаққаси балиқлари кундузи ёки ёpуғ вақтларда камроқ, кечкурун ёки қоронғи вақтларда кўпроқ озиқланиши кузатилган. Шунинг учун автомат озиқлантириш воситасидан фойдаланиш балиқлар учун кулай бўлган вақтда озиқланиш имконини яратади.”Coppens International” компанияси томонидан ишлаб чиқилган африка лаққаси учун махсус мўлжалланган емнинг сув хароратига қараб кунлик озиқлантириш миқдорини қуйидаги 5-чи жадвалда кўришимиз мумкин.