Карп балиғини интенсив усулда озиқлантиришда пробиотик препаратнинг таъсири

Сўнгги пайтларда кўплаб мамлакатларда “ҳаёт учун” деган маънони англатувчи пробиотиклар (“про”, “биос”, ҳаёт учун) балиқ ва бошқа қишлоқ ҳўжалиги ҳайвонларининг ошқозоничак касалликларида профилактик восита сифатида кенг
қўлланилмоқда.
Айрим тадқиқотчилар фикрича, пробиотикларни антибиотиклар ва кимё препаратларни ўрнида профилактик ва қўллаш фойдалидир.
Пробиотиклар ошқозон-ичак микроорганизмлар маҳсулдорликни ошириш мақсадида қўллаш мумкин. Бундан ташқари, экологик ҳавсиз балиқ ва чорва маҳсулотларини
олишда пробиотикларни қри билан симбиоз бўлиб, озуқаларни ҳазм қилувчи ва сўрилишини кучайтирувчи ферментларни ишлаб чиқариши натижасида балиқ
маҳсулдорлигини, шу билан биргаликда юқумли касалликларга иммун статусни оширади.
“BACTOVIT UZ” биопрепарати парранда ва балиқларнинг овқат ҳазм қилишини яхшиловчи, турли ичак касалликларини олдини олувчи ва даволовчи хусусиятга эга. У маҳаллий микроорганизмлардан яратилган препарат бўлиб, пробиотикли, ферментли ва оқсилга бой озуқа ем қўшимчаси ҳисобланади.
Шунингдек у озуқанинг энергетик қиймати, самарадорлиги, маҳсулдорлигини оширишга хизмат қилади.
Тадқиқотлар Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг “Аквакультурадаги янги технологиялар лабораторияси”нинг ёпиқ айланма сув таъминоти қурилмаларида амалга оширилди. Тадқиқотлар 45 кун давомида олиб борилди. Тажрибада маҳаллий карп (Cyprinus carpio), балиқларидан фойдаланилди. Балиқлар, ҳажми 2-м³ бўлган бассейнларда ўстирилди.Хар бир бассейнга 150 дона ўртача оғирлиги 35-40 гр. бўлган балиқ чавоқлар солинади. Тажрибаларда: А-бассейнда назоратдаги балиқлар, В-бассейнда “BACTOVIT UZ” биопрепаратининг қуруқ моддаси емга қўшилгани (1 кг омухта емнинг 5% миқдорида), С-бассейнда “BACTOVIT UZ” биопрепарати суспензиясини (1 кг омухта емнинг 5% миқдорида) емга қўшилган ҳолда синалди. Тажрибадаги омухта ем таркиби (1-жадвалга) мувофиқ тайёрланади.
Барча ингредиентлар маҳаллий бозордан харид қилинган ҳолда тайёрланди. Омухта емни тайёрлаш ингредиентлардан керакли миқдорда қўшилиб, яхшилаб аралаштирилгандан сўнг аппаратдан чиқарилди ва гранула ҳолатига келтирилди.
Гранула шаклидаги емнинг ўлчами 2,5 мм.ни ташкил этди.
Емни 2 кун давомида қуритилиб тажрибадаги балиқларга умумий биомассасига нисбатан 4% миқдорда берилди.
Озиқлантириш кунлик рационни 4 қисмга тенг бўлинган ҳолда 9:00, 12:00, 16:00 ҳамда 20:00 да берилди. Ҳар 15 кунда назорат ови ўтказилиб балиқлар ўсишига қараб суткалик рациони мослаштирилди.
Тажриба балиқлари институтнинг тупроқли ҳавзаларидан олиб келинди. Сув ҳароратидаги фарқ кескин бўлмаслиги ва балиқлар касалланишининг олдини олиш
мақсадида сув ҳарорати 5 кун аста-секинлик билан кўтарилди ва балиқларни бассейнларга мослаштирилди. Тажриба давомида хеч қайси бассейнда балиқлар нобуд
бўлиши кузатилмади. Сувнинг ҳарорати тадқиқот давомида ўртача 21ºС 0,5 ни ташкил этиб, сувнинг гидрокимёвий кўрсаткичлари (2-жадвалда) қуйидагича.
Барча гуруҳдаги балиқлар тажриба давомида озиқлантирилганда сувнинг муҳим гидрокимёвий кўрсаткичларига салбий таъсир этганлиги кузатилмади. Бунга изоҳ сифатида ёпиқ айланма сув таъминоти қурилмасининг тўғри ишлаш ва балиқларни юқори тиғизликда ўстирилмаганлигини келтириш мумкин.
Балиқларнинг ўсиши ва озуқа сифати қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳоланди. Тананинг вазн олиши dW=W2-W1, бу ерда W1 (г)-тананинг ўртача бошланғич оғирлиги, W2 (г)-тананинг ўртача якуний оғирлиги; Тананинг кунлик ўртача вазн ортиши (г/сутка)= тананинг вазн олиши/t, бу ерда – тажрибанинг давомийлиги суткада; Ўсишининг сол тезлиги (SGR) (% per day)={(lnW2-ln W1)/t }, 100, бу ерда ln-натурал логарифм; Озуқа бирлиги (FCR)= бассейнга солинган омухта ем (г)/вазн орти-
ши (г). Тажрибадаги балиқларнинг ўсиш кўрсаткичларининг таҳлили (3 жадвалда) келтирилган.
Тадқиқот натижалари таҳлилига кўра В гуруҳдаги балиқлар энг юқори ўсиш кўрсаткичига аниқланди. Ушбу гуруҳдаги балиқлар А ва С бассейнларга нисбатан 9.1 ва 7.1 грамга мос равишда кўп вазн олди. Кунлик ўртача вазн ортиши, г/сутка А ва С гуруҳларда 1.27 ва 1.34 ни ташкил этиб, улар ўртасида фарқ деярли сезилмади. Озиқа коэффициенти энг юқори бўлган ҳолат А бассейндаги балиқларда кузатилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2.4 ни ташкил этди. Маълумки жадал аквакультурада тирик вазни 1 кг бўлган балиқ етиштириш учун сарфланадиган озуқа қанча кам бўлса шунча яхши
ҳисобланади. Мазкур тажрибада ушбу кўрсаткичга В гуруҳдаги балиқлар эришилди. Ушбу В гуруҳдаги балиқлар озиқасига балиқларнинг овқат ҳазм қилишини яхшиловчи, самарадорлигини ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини оширувчи маҳаллий
микроорганизмлар асосида яратилган оқсилга бой ва ферментли озуқа ем қўшимчаси хисобланган пробиотикнинг қуруқ моддаси қўшиб берилиш ҳисобига эришилди. Ушбу гурухдаги балиқлар назоратдаги балиқларга нисбатан ўсиш кўрсаткичлари ижобий фарқланди (диаграмма-1). С гуруҳдаги балиқларга мазкур биопрепаратларнинг суспензиясини қўшиб берилганда назоратдаги балиқларга нисбатан ўсиш кўрсаткичларида сезиларли фарқ (1-диаграмма) бўлмади.
Хулоса тариқасида шуни айтиш мумкинки, пробиотик биопрепаратини балиқлар учун юқори сифатли озуқа тайёрлашда қўллаш ижобий самара беради, шунингдек сарфланаётган озуқанинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, мазкур озуқа қўшимчасини балиқ ёши ва турига қараб энг муқобил қўшилиш даражаси ҳамда иқтисодий самарадорлиги бўйича туркум изланишлар олиб
бориш тавсия этилади.

Абдулла ҚУРБОНОВ, (PhD), Нилуфар ТЕМИРОВА, таянч-докторант, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти.

Манба: «AGRO ILM» 2021 йил, 5-илова (75)-сон