Сутбоп подаларни юқори маҳсулдорликга эга бўлган сигирлар билан таъминлашда подани тўлдирувчи ёш бузоқларни кўзланган мақсад асосида ўстиришни ташкил этиш муҳим амалий аҳамиятга эга. Бузоқларнинг ўсиш, ривожланишига уларнинг тўла қийматли ва озиқа рациони тўйимлилигини 20-30% га ошириш даражаси катта таъсир кўрсатади.
Тажрибада бу омилларнинг таъсирини ўрганиш мақсадида Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги Ўзбекистон темир йўллари тасарруфига қарашли хўжалик
подасида соф симментал зотли бузоқларда тажриба ўтказилди. Тадқиқот учун ўхшашлик белгилари асосида ҳар биридан 15 бошдан 2 гуруҳ 10-15 кунлик бузоқлар танлаб олинди. I гуруҳдаги бузоқлар хўжаликда қабул қилинган озиқлантириш рационида II гуруҳ бузоқлари I-гуруҳдаги тенгқурлари каби асраш шароити бир хил бўлиб, уларнинг озиқлантириш рациони тўйимлилиги 20-30% оширилган озиқлантириш рационида боқилди.
Тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, тажриба бузоқларини озиқлантириш рациони тўйимлилигини 20-30% га ошириш уларнинг танаси шаклланишига ва маҳсулдорлик сифатига жиддий таъсир кўрсатди.
Тажриба таначаларнинг озиқлантириш меъёрлари 6-ойлигигача 800-850 г дан кам бўлмаган, 7-ойлигидан 15 ойлигига қадар 750-800 г дан ўртача кунлик ўсишига мослаб тузилди.
Назорат гуруҳи таначалари хўжаликда қабул қилинган рацион асосида боқилди.
Тажриба гуруҳи бузоқчаларига 249 кг беда пичани, 378 кг маккажўхори силоси, омухта озуқалар 224 кг бир бошга сут ичиш даврида сарфланган бўлса (1-жадвал), назорат гуруҳи бузоқларига қуйидагича бўлди: 198, 300 ва 165 кг.
Сут ичиш даврида тажриба гуруҳи бузоқлари назорат гуруҳига нисбатан 23,2% озуқа бирлиги, 23,5% ҳазмланувчи протеин, 26,3% қуруқ модда ортиқча сарфланди.
Сут давридаги бузоқларнинг 1 кг ўсиши учун тажриба гуруҳи бузоқларига 3,62 кг озуқа бирлиги ва 441 г ҳазмланувчи протеин тўғри келган бўлса, назорат гуруҳи бузоқларига эса 3,46 кг озуқа бирлиги ҳамда 420 г ҳазмланувчи протеин сарфланди.
Рационнинг тўйимлилигини 25-30% га ошириш уларнинг кунлик, мутлоқ ўсишига ўз таъсирини кўрсатди. 6 ойлик ёшига келиб тажриба гуруҳи бузоқларининг тирик вазни ўртача 182,8 кг.ни ташкил қилиб, тенгқурлари назорат гуруҳига нисбатан 30 кг.га ёки 16,4% га юқори бўлди. Кунлик ўсиш эса тажриба гуруҳида 851 г, назорат гуруҳида 701 г.ни ташкил қилди.
Тадқиқотларимизнинг 180 кунлик давомида ўртача тажриба гуруҳига алмашинувчи энергия 6654,9 Мж, озуқа бирлиги 553,5 кг, қуруқ модда 561,8 кг, ҳазмланувчи протеин 67,4 кг, клетчатка 98,3 кг, қанд 11,7 кг, крахмал 126 кг, ёғ 37, кальций 5,6 кг, фосфор 2,1 кг, каротин 20,0 грамм, ош тузи 2,65 кг, БМҚ 1,1 кг, назорат гуруҳида эса алмашинувчи энергия 5124,5 Мж, озуқа бирлиги 425,2 кг, қуруқ модда 414,2 кг, ҳазмланувчи протеин 51,6 кг, клетчатка 78 кг, қанд 9,1 кг, крахмал 95,2 кг, ёғ 28,4 кг, кальций 4,4 кг, фосфор 1,6 кг, каротин 16,1 грамм, ош тузи 2,65 кг, БҚМ 1,1 кг сарфланди.
Бузоқларнинг 6 ойлик ёшида назорат ва тажриба гуруҳлари ўртасида рацион структурасида фарқланишлар бор. Ёғи олинмаган сут умумий рацион структурасида тажриба гуруҳида 24,3 фоизни ёки назорат гуруҳидагиларга нисбатан 5,9 фоизга
кўпроқ бўлди. Рацион структурасида тажриба гуруҳида концентрат озуқа назоратга нисбатан 3,4 фоизга, дағал озуқалар 2,4 фоизга, ширали озуқалар 1,9 фоизга кўпроқ бўлди. Бу босқичда дастлабки 3 ойлик ёшигача бўлган даврда сут билан озиқлантиришга катта эътибор қаратилди. Дастлабки 3 ойда сут билан яхшилаб озиқлантириш кейинчалик ўсиб ривожланишига ҳамда маҳсулдорлик кўрсаткичлари яхши бўлишига ижобий таъсир кўрсатади.
Тажриба схемасидан келиб чиқиб, назорат гуруҳи таначаларининг 6 ойлик ёшидан 15 ойлик ёшига қадар 600-650 г кунлик вазн олиш учун хўжаликда мавжуд озуқалардан
фойдаланиб озиқлантириш технологияси ишлаб чиқилди.
Таначаларнинг 270 кунлик ўстириш даврида назорат гуруҳи урғочи таначаларига 600-650 г кунлик ўсишни режалаштирган ҳолда 18567,1 Мж алмашинувчи энергия 1856,71
кг энергетик озиқа бирлиги,1413,51 кг озиқа бирлиги, 1933,1 кг қуруқ модда 167,24 кг ҳазмланувчи протеин, Са 20,78 кг, Р 5,69 кг фосфорни ташкил этади. Рационда етишмаган минерал моддаларни қоплаш мақсадида 20 г ош тузи ҳамда 25 г монокалцьий фосфат ҳар иккала гуруҳдаги таначаларга кунлик озуқасига қўшиб берилди.
Зоотехния фанида озуқа сарфи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланиб, тажрибада тадқиқотни самарадорлигини белгиловчи асосий омил ҳисобланади.
Тажриба гуруҳи таналарининг 6 ойлик ёшидан 15 ойлик ёшига қадар 750-850 г кунлик вазн олиш учун озиқанинг тўйимлилиги озиқлантириш рационида назорат гуруҳига
нисбатан 20% га оширилди. Назорат гуруҳи урғочи таналари хўжалик рациони асосида боқилиб, 600-650 г кунлик вазн олишга мўлжалланган хўжалик рациони асосида боқилди.
Тажриба гуруҳи урғочи таналари 270 кунлик ўстириш даврида 22193,4 Мж алмашинувчи энергия, 2239,0 кг энергетик озиқа бирлиги, 1705,8 кг озиқа бирлиги, 2313,1 кг қуруқ модда, 171,9 кг ҳазмланувчи протеин, Са 26,37 кг, Р 13,2 кг сарфланди.
Тенгқурлари назорат гуруҳига нисбатан 4506,9 Мж алмашинувчи энергия, 470,35 кг энергетик озиқа бирлиги, 357,95 кг озиқа бирлиги, 478,32 кг қуруқ модда, 12,34 кг ҳазмланувчи протеин, 6,4 кг Са ва 4,84 кг Р ортиқча сарфланди.
Тажриба гуруҳи таналарининг ўртача ёши 468 кунлигига етганда, ёки 15,6 ойлик ёшида тўлиқ сунъий уруғлантирилди ва ғунажин гуруҳига ўтказилди.
Бу даврга келиб назорат ҳамда тажриба гуруҳидаги урғочи моллар хўжалик рациони асосида боқилди. Тажриба гуруҳига ўртача бир бошга 90 кун давомида 127 кг беда пичани, 528,5 кг сенаж, 494 кг маккажўхори силоси сарфланиб, омухта озиқалар ҳар иккала гуруҳда бир хил бўлди. Тенгқурлари назорат гуруҳига нисбатан 97,15 МДж алмашинув энергия, 9,73 кг энергетик озиқа бирлиги, 6,99 кг озуқа бирлиги, 10,84
кг қуруқ модда, 0,94 кг ҳазмланувчи протеин, 0,14 кг Са, 0,03 кг Р ортиқча сарфланди. Омухта ем миқдори ҳар иккала гуруҳда бир хил бўлди.
Назорат гуруҳи таналарининг ўртача ёши 519 кунлигига етганда, ёки 17,3 ойлик ёшида тўлиқ сунъий уруғлантирилди ва ғунажин гуруҳига ўтказилди.
Тажрибанинг 18-24 ойлик давомида бу даврга келиб назорат ҳамда тажриба гуруҳидаги урғочи моллар хўжалик рациони асосида боқилиб, тажриба гуруҳига ўртача бир бошга 180 кун давомида 321 кг беда пичани,1307 кг сенаж, 1268 кг маккажўхори силоси сарфланиб, омухта озиқалар ҳар иккала гуруҳда бир хил бўлди. Тенгқурлари назорат гуруҳига нисбатан 3,03 Мж алмашинув энергия, 13,03 кг энергетик озиқа бирлиги 2,70 кг озуқа бирлиги, 3,51 кг қуруқ модда, 0,34 кг ҳазмланувчи протеин, 0,05 кг Са, 0,01 кг Р кам сарфланди. Омухта ем микдори ҳар иккала гуруҳда бир хил бўлди. Тажриба гуруҳи ғунажинлари 751,3 кунлик ёшига келиб туға бошлади Назорат гуруҳи ғунажинлари 24 ойлик ёшидан то 26 ойлик ёши давомида бу даврга келиб хўжалик рациони асосида боқилиб, ўртача бир бошга 60 кун давомида 110 кг беда пичани,447 кг сенаж, 435 кг маккажўхори силоси сарфланиб
омухта озиқалар маккажўхори ёрмаси 36 кг, арпа ёрмаси 50 кг, буғдой кепаги 56 кг сарфланди. Озуқа таркибида 5119,4 Мж алмашинув энергия, 511,94 кг энергетик озиқа бирлиги, 393,79 кг озуқа бирлиги, 523,9 кг қуруқ модда, 45,81 кг ҳазмланувчи
протеин, 5,4 кг Са, 1,7 кг Р сарфланди. Омухта ем микдори арпа ёрмаси 50 кг, маккажўхори ёрмаси 36,0 кг, буғдой кепаги 56,0 кг сарфланди. Назорат гуруҳи ғунажинлари 801,7 кунлик ёшига келиб туға бошлади ҳамда биринчи туғишдаги
ғунажинлар сигирлар гуруҳига ўтказила бошлади ҳамда биринчи туғишдаги ғунажинлар сигирлар гуруҳига ўтказилди.
Юқорида кўриниб турганидек назорат гуруҳидаги бузоқлар жинсий етилиши ёки уруғлантиришгача етилиш даври узайиб кетгани ҳисобига, яъни тажриба гуруҳидаги бузоқлар 15 ойликдан ошиб етилган бўлса, назорат гуруҳидаги бузоқлар 17 ойлигидан ошганда етилганлиги учун ҳам сарфланган озуқалар миқдори ортди. Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, назорат гуруҳида биринчи уруғлантиришгача етилиш даврида тажриба гуруҳидаги бузоқларга нисбатан дағал озуқалар 1,6 фоизга, ширали озуқалар 17,1 фоизга, концентрат озуқалар эса 5,9 фоизга кўп сарфланган.
Демак, 6 ойлик ёши давридан биринчи уруғлантиришга тайёр бўлган давргача тажриба гуруҳидаги бузоқлар учун сарфланган озуқа бирлиги 1705,8 кг.ни ташкил этиб, назорат гуруҳидаги бузоқларга нисбатан айнан шу давр учун 5,7 фоизга кам сарфланган, шунингдек, ҳазмланувчи протеин ҳам тегишли тартибда 5,4 фоизга кам сарфланган.
1 кг тирик вазн учун айнан шу даврда тажриба гуруҳидаги бузоқларда 7,64 кг озуқа бирлиги сарфланган бўлса, шу давр мобайнида назорат гуруҳидаги бузоқларда 1 кг тирик вазн олиш учун сарфланган озуқа бирлиги 11,9 фоизга кўпроқ бўлган.
Хулоса: Подани тўлдирувчи ғунажинларнинг озиқлантириш рациони туйимлилигини даврлар кесимида 20-30% га ошириш ҳайвонларни тез етилишига ва юқори вазн олишига натижасида бундай ғунажинларнинг эрта оталанишига олиб келиб подани наслли моллар билан эрта тўлдиришга олиб келади.
Усмон АСРАЕВ, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти докторанти,
Карим ХИДИРОВ, Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази директори,
Фаёзиддин БАХРИДДИНОВ, Фарғона ДУ (DSc) докторанти, қ.х.ф.ф.д.
Манба: «AGRO ILM» – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI №1. 2022




















