Бузоқлар ҳаётининг биринчи ҳафтасида иеҳ кетиши билан кеэҳадиган алоҳида касалликлар хавфи кўп бўлади. Кўпинча, бунинг сабаби бўлиб бузоқларни боқиш ва сақлашнинг бузилши хизмат қилади. Ич кетиш ҳолларида, аввало, бузоқ организмининг кўп миқдорда сув йўқотмаслигини, яъни сувсизланишининг олдини олиш зарур. Организмдан йўқотилаётган сув билан бирга натрий, калий, магний ва хлор минераллари ҳам чиқиб кетади, айни пайтда, қонда қанд миқдори ҳам камаяди.
Ич кетишига олиб келадиган омиллар:
~ бузоқ туғилганда гигиена қоидаларига етарли эътибор қилмаслик;
~ оғиз сутининг жуда кеч берилиши;
~ суюқ сут озуқаларнинг ҳарорати пастги;
~ озиқлантиришда суюқ сут озуқалари ва СЎБ ларни ичиришнинг меъёрларидан кўп миқдорда чиқиб кетиш;
~ озиқ моддалар консентрациясининг ўзгариши ёки суюқ СЎБ ларда чўкмалар пайдо бўлиши;
~ сут озуқаларда ёғ миқдорининг юқорилиги.
Яна сут озуқаларни ичириш ЛСE ларининг ифлослиги, суюқ сут озуқаларининг номунтазам берилиши, сифатсиз озуқалар берилиши, рационда хом протеин миқдорининг ортиқчалиги озуқалар тўпламидаги кескин ўзгаришлар, шунингдек, озуқалар тўпламидаги кескин ўзгаришлар, фермадаги санитария-гигиена шароитларининг ёмонлиги, елвизак ҳолатлари ҳам сабаб бўлади.
Яшаш шароити ва озиқлантиришнинг бузилиши бузоқ ингичка ичагига колибактерияларнинг тушишига, шунингдек, бузоқ организмининг рота-ва коронавируслар билан ифлосланишига олиб келади. Касалланишнинг заррача белгилариданоқ, ҳайвонларни дарҳол даволаш ишларини ўтказиш керак. Авваламбор, сут озуқасини беришни тўхтатиш керак. Айни вақтда, антибоитик ва сулфаниламид препаратлари билан медикаментоз даволашни бошлаб юбориш керак. Йўқотилган сувнинг ўрнини тўлдириш, бузоқларга сув ичириш мумкин, яхшис~ ҳар бир озиқлантииршда 2-3 л миқдорда қора, арпабодиён, мойчечак, ясмиқ, ялпиз чойлари ичирилиши керак. Озуқанинг калориялигини ошириш мақсадида суюқ озуқага 50 гр глукоза, 5 гр минерал туз қўшилади. Бундан ташқари, электролит суюқликлар ҳам ичирилади. Доривор суюқликлар ичириш оралиқларида, бузоқлар тоза ичимлик сувига бемалол қўйилади. Минерал моддали суюқликлар ва доривор чойлар 1-2 кун давомида берилади. Шундан сўнг, аста-секин рационга суюқ сут озуқалари киритилади. Чумоли кислотаси ёрдамида сут озуқаларни ивитиш жуда яхши фойда келтиради. Бунда касаллик келтириб чиқарган сабаблар аниқланиши керак.
Манба: Дурст Л., Вилтман М. «Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини озиқлантириш» – Немис тиЖидан таржима. – Б. Абдолниёзов ва Р. Эшчановлар умумий таҳрири ослида – Урганч 2010.




















