Наслдор буқаларни қиш ойларида боқиш

177

Қиш ойларида наслдор буқаларнинг хар 100 кг тирик вазни хисобига 1-1,5 кг беда пичани, 1-1,5 кг илдизмева, 0,8-1,0 кг силос бериш мумкин. Ҳар бир
буқанинг ориқ семизлигига қараб 1 суткада 4 кг дан 8 кг гача ем бериш тавсия этилади.
Барча хўжаликларда ва сунъий қочириш пунктларида боқилаётган буқалар рационига (уруғ олиш даврида) 3-4 кг сабзи, 300-400 г майдаланган дон (арпа,
сули, буғдой) ва 150-200 г хамиртурушни қўшимча ҳолда киритиш яхши натижа беради. Наслдор буқаларни қиш ойларида боқиш учун қуйидаги кун
тартибига риоя қилиш мумкин:

  • Тонг саҳар соат 5.00 — 5.30: Охурларни қолдиқ озиқлардан тозалаш;
  • Саҳар соат 5.30 — 6.00: Озиқлантириш, суғориш, танасини қашлаб тозалаш;
  • Эрталаб соат 6.00 — 8.00: Дам бериш;
  • Соат 8.00 — 10.00: Уруғ олиш ёки қочириш учун фойдаланиш;
  • Соат 10.00 — 11.00: Мосион ташкил этиш;
  • Тушлик пайт соат 11.00 — 12.30: Озиқлантириш ва суғориш;
  • Соат 12.30 — 14.30: Дам бериш;
  • Тушдан кейин соат 14.30 — 16.30: Мосион ташкил этиш;
  • Кечги соат 16.30 — 18.00: Очиқ майдонда яйратиш;
  • Кечги соат 18.00 — 19.30: Уруғ олиш ва қочиришда фойдаланиш;
  • Кечқурун соат 19.30 — 20.30: Озиқлантириш ва суғориш.

Парвариш қилиш ишлари барча фаслларда узлуксиз амалга ошириб борилганда наслдор буқалардан 10-12 йил ва айрим ҳолларда ундан хам узоқрок, вақт
давомида фойдаланиш мумкин. Барча хўжаликларда ва сунъий қочириш пунктларида вақти-вақти билан уруғ сифатини назорат қилиб туриш, шунингдек,
улардан олинган авлодларини соғлом, бақувват, тетик бўлиб ўсишига эътибор бериш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Манба: «Чорвачилик ва паррандачилик асослари» М.З.Муртозаев, А.А.Кушаков, Т.А.Алибоев

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!