Гўшт етиштириш технологиясининг ўзига хос хусусиятлари

Гўшт етиштиришда қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:
– гўштдор сигирдан бузоқ олинади, улар 6-8 ойгача сигирнинг ёнида боқилади, шунинг учун бундай сигирларнинг сут маҳсулдорлиги паст бўлиб, улардан сут олинмайди;
– гўшт чорвачилигида мол гўшти ишлаб чиқариш учун озуқа нархи сутга нисбатан тахминан 50% юқори. Бунинг сабаби шундаки, барча чорвамоллар (сигирлар, бузоқлар, буқалар) ишлаб чиқарувчилари томонидан озуқа харажатлари гўшт билан қопланади;
– сут ўрнини босувчи воситалардан фойдаланиш;
– ёш ҳайвонларнинг юқори ўсиш ва ривожланиш суръатларини таъминлаш;
– ошқозоннинг яхши ривожланишини таъминлаш;
– чорвачиликнинг юқори кўрсаткичларини таъминлаш;
– 1 кг вазн олишни оптималлаштириш.
Бузоқларни етиштиришнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: касалликлар тарқалишининг олдини олиш, соғлом бузоқларни танлаб олиш, қуруқ озуқани эрта
истеъмол қилиш, ошқозон бўлимлари эрта ривожланишини рағбатлантириш ва тирик вазн оширишни жадаллаштириш ва оптималлаштириш.
Республикамизда гўшт етиштиришда қуйидаги технологиялар қўлланилади:
а) Экстенсив технология – бу технология узоқ муддатли гўшт етиштириш цикли (2,5-3 йил), ҳайвонларнинг кунлик вазн ўстириши пастлиги ( 400 г ча), асосан, яйлов озуқалардан фойдаланишни ўз ичига олади. Бу технология аҳоли хонадонларида амалга оширилади.

б) Ярим интенсив технология – ёш ҳайвонларнинг ўртача кунлик тирик вазн ўсиши 400-700 г бўлиб, 18-30 ойлик ёшида 400-450 кг массага етказилади. Ҳайвонларни озиқлантиришда рацион асосини дағал (пичан, сомон, макка пояси ва ҳ.к.) ва ширали озуқалар (80% гача) ташкил қилади, боқишнинг охирги даврида концентрат озуқалар рационга қўшилади. Бу технология мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг тарқалган.
в) Интенсив (жадал) технология – бу технологияни қўллашдан мақсад қорамолларнинг кунлик тирик вазнини 700-1500 г га ошириш ва 15-18 ойлик ёшида 450-600 кг га етка-
зиш, яъни, қисқа вақт ичида тўла қийматли юқори энергетик озиқлантириш рационида боқиш. Бу технологияда озиқлантириш рациони таркиби 5-10% дағал, 20-35% ширали ва 55-70% концентрат озуқалардан фойдаланилади ва гўшт ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини оширади.

Манба: Тузувчи: К.И. Хидиров – Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот
институти илмий ходими. Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ