Чорва молларини сунъий уруғлантириш

133

Чорва молларини суний қочириш усулда уруғлантириш ҳамма томондан муҳим аҳамиятга эга. Бунда юқори кўрсаткичга эга бўлиш, наслли буқалардан
унумли фойдаланиш, ҳамда ва қисқа вақт ичида кўп миқдордаги урғочи молларни уруғлантириш мумкин бўлади. Бу усулнинг яна бир афзаллиги қисир
қолишнинг олдини олиш ҳисобланади. Чунки бу усулдан фойдаланганда уруғнинг сифати доимий назорат қилиб борилади.
Ҳозирги вақтда сунъий уруғлантириш марказларида бир неча рецепт асосида тайёрланган қўшилмалардан фойдаланилади. Улардан бири қуйидагича
тайёрланади: 100 мл дистилланган сувга 3 г сувсиз тиббиёт глюкозаси, 1,4 г натрий цитрат, 16 мл товук тухумининг сариғи аралаштирилади. Шунингдку
маълум миқдорда стрептасид, пенисиллин, стрептомисин қўшилади. Ушбу усулда буқаларнинг уруғини 10 мартагача суюлтирилиши мумкин.
Сунъий уруғлантириш учун қўшимчалар билан тайёрланган уруғ музхоналарда нол даражада сақланади. Ундан 2-3 кун мобайнида сигирларни сунъий уруғлантириш учун
фойдаланиш мумкин.
Ҳозирги вақтда уруғларни узоқ вақт сақлаш учун улар музлатилади. Шунингдек, кўп миқдорда глисерин хам қўшилади. Уруғлар -20-21°С совуқда
сақланади. Айрим ҳолларда -78°C совуқда сақлаш ижобий натижа беради. Бундай ҳароратда уруғлар 4 ойгача сақлаганда ҳам яшовчанлигини
йўқотмайди.
Сигирларни сунъий уруғлантириш учун 1,5 мл уруғ етарли ҳисобланади. Бир марта уруғлантирилган сигирларни орадан 12 соат утгач, иккинчи марта
қўшимча уруғлантириш ижобий натижа беради. Кейинги йилларда уруғни жуда узоқ вақт сақлаш учун -196°C совуқда қуруқ музда ёки азотда сақлаш
синаб кўрилган. Бунда натижа ижобий бўлган. Ҳозирги вақтда шу усулни қўллаган ҳолда уруғни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга ёки бир мамлакатдан
иккинчи мамлакатга олиб бориб фойдаланилмоқда.
Уруғлантиришдан олдин уруғли ампулалар 38-40°C ли иссиқ сувда 2-3 дақиқа давомида сақланади. Сўнг эритилади ва уруғнинг сифати микроскопда
текшириб кўрилади.

Манба: «Чорвачилик ва паррандачилик асослари» М.З.Муртозаев, А.А.Кушаков, Т.А.Алибоев

Дўстларингизга ҳам улашинг!