Интерер – ҳайвонларни танасининг тузилиши (уларнинг ички морфофизиологик хусусиятлари).
Тана ташқи тузилиши ва аъзо, тўқималар фаолияти бир бири билан ўзвий боғлангандир, шу боисдан ҳайвонларнинг интерьер фарқи маҳсулдорлик йўналишини акс эттириб, уларнинг соғлигини белгилайди.
Бир зотга мансуб (қора-ола) гўштдорлик томонга оғган сигирларнинг вазни 719 кг, ойлик сути 304 кг бўлгани ҳолда, сутдор тип сигирларнинг вазни 664 кг ойлик сути 571 кг ни ташкил қилиб, қони эритроцитлар билан кўпроқ туйинган(7,46 млн/мм³ И гуруҳда эса 6,75 млн/мм³) бўлган. Сермаҳсул сигирларда эритроцитлар ва гемоглобин миқдорининг камлигига қарамасдан юрак уриши ва нафас олишининг тезлиги уларда модда алмашувининг юқорилигидан далолат беради.
L.V. Богданов танада айланаётган қон миқдори билан сут маҳсулдоригини ижобий коррелятив боғланиш исботланган.
Муҳим интерьер кўрсаткичлардан елиндаги тўқималар нисбати ҳисобланади, серсут сигирларда елин 75-80% без тўқималаридан, фақат 20-25% бириктирувчи ва ёғ тўқималардан ташкил топади.
Сут йўналишидаги сигирлар териси юпқа бўлиб, тери ости ёғ қатлами кам бўлади, бу кўрсаткич гўшт йўналишидаги қорамолларда қалин бўлади.
Овқат ҳазм қилиш аъзоларининг ҳажми ва фаолияти сут йўналишидаги қорамолларда яхшироқ ривожланганлиги аниқланган.
Гўштнинг сифати унинг морфологик, кимёвий таркиби ва гистологик тузилишига боғлиқ. Мускул, ёғ, суяк ва бириктирувчи тўқималар нисбатига қараб гўштнинг сифати белгиланади.
Гўшт толаларининг ингичкалигига, улар орасида ёғ пардаларининг борлигини гистологик усул билан аниқлаш гўшт сифати ҳақида фикр юритиш имкониятини беради.
Чопқир отларда, сержун қўйларда, гўштдор чўчқаларда, сертухум товуқларда қон оқсилининг юқорилиги, эритроцитлар сонини кўплиги, қоннинг гемоглобин билан яхши туйинганлиги уларда модда алмашувининг тез кечишидан далолат беради.
Интерьер кўрсаткичлари ҳайвонларни баҳолашда, маҳсулот йўналишини белгилашда, соғлиги шароитга мослашувини аниқлашда муҳим ўрин тўтади.
Манба: Чорвачилик асослари Муаллифлар: Мақсудов И. Жўраев Ж.Я. Амиров Ш.Қ




















