Буқаларни 10 ойликдан 16 ойлик давригача боқиш

10 ойликдан 16 ойгача буқаларнинг ўсиш даври бошланади. Озиқлантириш учун аввалги усуллардан фойдаланилади, аммо озуқа миқдори ортади. Aгар бузоқ
380 кг вазнга эга бўлса, унда озиқлантириш схемасига қараб, қуйидаги рацион белгиланади:

• сенаж тури: 2 кг пичан, 10 кг сенаж, 2 кг концентрат, 50 г фосфат ва 40 г туз;
• силос-сенаж тури: 2 кг пичан, 14 кг силос, 5 кг сенаж, 2 кг концентрат; минерал қўшимчалар миқдори ўзгармайди;
• комбинацияланган усул: 3 кг пичан, 5 кг пичан, 10 кг силос; 6 кг илдизмевалар (полиз) экинлари; концентратлар, туз ва фосфатлар ўзгармайди.
Буқаларнинг иштаҳасини назорат қилиш лозим. Улар оч қолмасликлари керак. Озуқалар сифатсиз бўлса, харажат кўпаяди. Боқишнинг бу даврида буқачалардан 900-1000 г кунлик тирик вазн ўстиришга эришиш керак. Aгар қорамол зоти тез етиладиган бўлса, 16 ойда буқаларнинг тирик вазни 500 кг ни ташкил этиши мумкин.