«Бузоқларни метаболик дастурлаш» – бу атама тобора қорамолларни кўпайтиришга бағишланган семинарларда кўп қўлланилмоқда. Унинг моҳияти қуйидагича: ҳаётининг биринчи ҳафталарида бузоқлар сутни хоҳлаганича қабул қилишлари керак – бу ерда уларнинг келажакдаги сут маҳсулдорлиги ётади. Агар бу даврда бузоқ озуқа моддаларини кам оладиган бўлса, унда бузоқдан маҳсулдор сигир чиқмайди.
Ҳаётининг биринчи кунлари
Бузоқ учун биринчи озуқа оғиз сути. Уни ҳайвон туғилгандан кейин дарҳол ва иложи борича кўп ичиши керак. Баъзи бузоқлар 4 литргача оғиз сути ичиши мумкин. Умуман олганда, бу ерда қуйидаги қоида қўлланилади:
ҳар бир бузоқ тана вазнининг 10% миқдорида оғиз сутини ҳаётининг дастлабки уч соатидан (ҳатоки 1 соат ичида) кечиктирмасдан, лекин 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда олиши керак.
Агар ҳайвонлар сигир яқинида қаровсиз қолдирилса, у ҳолда бузоқларнинг 50 фоизига оғиз сути етишмайди, шунинг учун туғилган ҳар бир бузоқни сўрғичдан ёки найча (дренжер) ёрдамида сутини ичириш керак.
Ҳаётининг дастлабки соатларида сут ичиши жуда муҳимдир, чунки бу вақт давомида ичак шиллиқ қаватининг озуқавий моддаларни қабул қилиш қобилияти максимал даражада бўлади. Иккинчи марта оғиз сути ҳайвон туғилгандан 7-10 соат ўтгач берилади.


Ферма оғиз сутини етарли миқдорда захиралаши керак. У фермада узоқ вақт бўлган сигирлардан олинади. Оғиз сути сифати колострометр – иммуноглобулинлар даражасини аниқлаш воситаси ёрдамида аниқланади. Бундай қурилма фермада бўлиши заруратдир, чунки бу чорва молларининг нобуд бўлишидан ва касалликларнинг пайдо бўлишидан сақлайди, шунингдек, ҳайвонларнинг иммунитетини мустаҳкамлашда асқотади.
Оғиз сути «банк»ини яратишда қуйидаги ҳайвонлар сути ишлатилмайди:
– биринчи туққан ғунажинлардан
– бошқа фермер хўжаликларининг ҳайвонларидан
– касал ҳайвонлардан
– қуруқ даври(сухостой) нуқсонли бўлган сигирлардан
– туғишдан олдин соғилган сигирлардан
– узоқ вақт давомида оғиз сути ўз-ўзидан оқиб чиққан сигирлардан.
Оғиз сути қимматбаҳо дори кабидир, шунинг учун ичилмаган оғиз сутини ташлаб юбормаслик керак. Уни кислоталаштириш (икки кун давомида ичириш), музлатиш ёки катта ёшдаги бузоқларга бериш мумкин. Худди шу нарса ўтиш сути учун ҳам амал қилади.

БИРИНЧИ ҲАФТАЛАР: ХОҲЛАГАНЧА СУТ
Анъанавий бузоқларни боқиш схемалари баъзи ҳайвонларда озуқа етишмовчилигини келтириб чиқаради, чунки бу ҳайвонларни контсентрат ва пичанни эртароқ истеъмол қилишга ундайди, шунинг орқасидан катта қорин ривожланади. Аммо Европа ва Америка Қўшма Штатларидаги кўплаб илмий муассасалар томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотлар бунинг тескарисини таъкидламоқда: туғилиш пайтидан бошлаб ад либитум (хоҳлаганча сут) билан озиқланадиган бузоқлар ҳеч қандай чекланган ҳолда озиқланадиган бузоқларга қараганда камроқ концентрланган озуқа ва пичан истеъмол қилмайди.
Бундан ташқари, сутнинг маҳсулдорлиги учун ҳал қилувчи бўлган елиннинг паренхиматоз тўқималарининг шаклланиши, ғунажинларни интенсив озиқлантириш билан (2-ҳафтадан 8-ҳафтагача) бир неча маротаба яхшироқ содир бўлади. 8-ҳафтадан кейин озиқланиш интенсивлигининг ўзгариши энди бу жараёнга умуман таъсир қилмайди. Кўп сонли тажрибалар шуни кўрсатадики, интенсив озиқланадиган ҳайвонлар елинининг паренхиматоз тўқималарининг майдони чекланган ҳолда озиқланган бузоқлар елинининг тўқималарига нисбатан 6 баравар кўп. Келажакдаги маҳсулдорликнинг фарқи ҳар лактация учун 300 дан 1400 кг гача кўп сутни ташкил қилиши мумкин!
Хўш, ҳаётининг биринчи ҳафталарида бузоқларга қанча озуқа керак?
2 ҳафталик бузоқнинг энергияга эҳтиёжи 18,8 МЖ метаболизмга ярайдиган энергияни ташкил этади (тириклик учун энергия эҳтиёжи ва 600 г кунлик вазн ортиши, агар бузоқлар паст ҳароратда сақланса, бу талаб 15% га ошиши мумкин). Ушбу босқичда ҳали ҳам бузоқ жуда оз миқдордаги концентрат ва пичан еяптими? У учун ягона энергия манбаи тўлақонли сут ёки тўлақонли сут ўрнини босувчи бўлиб қолади. Бузоқни энергия билан таъминлаш учун унга кунига тахминан 7 кг сут ёки 1 кг сут ўрнини босувчи билан боқиш керак (жадвалга қаранг).
Энергия ва оқсилларга талаблар (кунлик қиймати)

5 ҳафталик бузоққа кунига 22,7 МЖ алмашинувчи энергия (АЭ) талаб этилади. Ушбу даврда бузоқ кунига 0,5 кг концентрат (5,7 МЖ АЭ) ва 0,2 кг пичан (2,3 МЖ АЭ) истеъмол қилади. Бу шуни англатадики, кунига 5 литр сут ёки 750 г сут ўрнини босувчи (14,3 МЖ АЭ) 5-хафта давомида бузоқ учун энергия талабини тўлиқ қоплаш учун етарли.
Фақат бузоқ ҳаётининг бешинчи ҳафтасидан бошлаб контсентратлар ва пичан истеъмол қилиш кўпаяди. Ушбу босқичда ичиш учун сут ўрнини босувчи контсентрациясини камайтириш, шунингдек ўсимлик оқсилларидан иборат сут алмаштиргичлардан фойдаланиш мумкин. 6-ҳафтадан бошлаб бузоқларни сутдан аста-секин ажратиш бошланади.
Сутни ад либитум (хоҳлаганча) истеъмол қилишда ҳайвоннинг кунига ичадиган миқдори 12-15 литргача кўпайиши мумкин (бузоқнинг оғирлигига қараб). Сутнинг ҳарорати жуда муҳим (бузоқларни совуқ сут билан боқманг !!!).
Бузоқларни боқиш учун тўлақонли сут алмаштиргичдан фойдаланиш қуйидагича амалга оширилиши мумкин:

НИМА ЯХШИ: СУТ ЁКИ СУТ ЎРНИНИ БОСУВЧИ?
Ҳаётининг биринчи ҳафталаридаги (5-ҳафтагача) ёш ҳайвонларни тўлақонли сут ёки фақат сут оқсилидан иборат сут ўрнини босувчи берилиши керак, аммо ҳеч қандай ҳолатда ўсимлик оқсиллари аралашганини эмас! Шунинг учун, агар фермер хўжалиги таркибида фақат сут оқсили бўлган юқори сифатли сут ўрнини босувчини сотиб олиш мумкин бўлса (ва аксарияти ёғсиз сут кукуни) ва унинг нархи тўлақонли сутга қараганда арзонроқ бўлса, унда сут ўрнини босувчидан фойдаланиш яхшироқ ва фойдалидир. Акс ҳолда, тўлақонли сут билан боқиш керак.
Тўлақонли сутнинг камчилиги микроэлементларнинг етишмаслигида, айниқса темир моддасини. Шунинг учун, бузоқларни сут билан боқишда, ҳаётнинг биринчи кунлари ва ҳафталарида қўшимча темир моддаси бериш керак. Сут ўрнини босувчиларда моддалар одатда керакли миқдордаги темирни, шунингдек бошқа элементлар ва витаминларни ўз ичига олади. Ҳайвон тобора кўпроқ озуқани истеъмол қилар экан, емлардан витаминлар ва микроэлементларни тобора кўпроқ олади.
Ҳаётининг 6-ҳафтасидан бошлаб ҳайвонлар ўсимлик оқсилини ўз ичига олган арзонроқ сут ўрнини босувчиларга ўтказилиши мумкин. Бу вақтга келиб ошқозон аллақачон ўсимлик оқсилларини ҳазм қилишга мослашган эди.
КАТТА ҚОРИННИ РИВОЖЛАНИШИ: КОНЦЕНТРАТЛАР ВА ПИЧАНЛАР ЎРНИГА ТЎЛИҚ РАЦИОН
Катта қорин ривожланиши учун икки жиҳат муҳим: қорин деворларининг ривожланиши ва унинг ҳажмининг ортиши. Катта қорин деворларини ривожлантириш учун концентрланган озуқа керак. Шу билан бирга, доннинг бир қисмини майдаламаслик керак, чунки у қорин бўшлиғида узоқроқ қолади, натижада деворларни безовта қилади ва ворсинкаларни ўсишига ёрдам берадиган учувчан ёг кислоталари ҳосил бўлади. Бузоқларни пичан билан боқиш катта қорин ҳажмининг ривожланишига таъсир қилади. Бундай ҳолда, қорин чўзилади, унинг массаси кўпаяди, мушаклар ривожланади, аммо қорин деворларининг ривожланиши ниҳоятда суст бўлади. Шунинг учун ёш қорамолларга фақат 2-2,5 см гача майдаланган пичанни концентратлар билан бирга озиқлантириш мақсадга мувофиқдир.
Биринчи ўсимлик озуқа сифатида – бузоқлар учун қуруқ тўлиқ аралаштирилган рацион мақбул ечим бўлиб, унга юқори сифатли майдаланган пичан, концентрат ва минерал озуқа киради. Бундай озуқани ҳайвонлар осонликча истеъмол қиладилар, бу катта қоринни ривожланиши ва ҳайвонларнинг ўсишига жуда яхши таъсир қилади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, қуруқ, тўлиқ аралаштирилган рацион истеъмоли алоҳида концентрланган озуқа ва пичан билан боқишдан 40% кўпроқ. Бундан ташқари, бундай емни тарқатиш осонроқ, уни кўп миқдорда йиғиб олиш мумкин (сақлаш муддати 4 ҳафтагача) ва катта идишда бузоқхонада сақланиши мумкин. Бундай озуқанинг афзаллиги шундаки, ҳайвонлар барча керакли озиқ моддаларни тўғри ва доимий нисбатда олади, яъни ҳайвон озуқанинг мазали қисмларини танлай олмайди.
Қуйида бузоқларни боқиш нормаси ва қуруқ рационни тузиш бўйича тавсиялар келтирилган.
Қуруқ баланслашган бузоқ рационини қандай тайёрлаш мумкин?
• сифатли ва майдаланган пичан керак (агар пичан узун ва сифатсиз бўлса, ҳайвонлар уни емайди)
• яхши пичан бўлмаса, сиз яхши майдаланган сомондан фойдаланишингиз мумкин
• пичан пояларининг узунлиги 2-2,5 см дан ошмаслиги керак, агар кўпроқ бўлса – танлаб истеъмол қилиш юзага келади
• бузоқларга аралаш озуқа олинг (тайёрлаш схемаси қуйида келтирилган) ва уни 80% концентрат + 20% пичан ёки 85-87% концентрат + 13-15% сомон нисбатида аралаштиринг.
• аралаштириш миксерда амалга оширилиши мумкин, унда сигирлар учун тўлиқ аралаштирилган рацион тайёрланади, фақат уни силос қолдиқларидан тозалаш керак, чунки у бузоқ емига тушмаслиги зарур.
• озгина миқдорни бетон аралаштиргичда ёки оддийгина катта идишда, масалан, ғилдиракли аравада аралаштириш мумкин
• аралаш озуқа таркибида 3-4% минерал озуқа бўлиши керак, у бузоқлар учун махсус ишлаб чиқарилади, чунки унинг таркибида Б витаминлари бўлиши керак, агар ундай бўлмаса, сигирларнинг премиксига 2% пиво ачитқиси (барда) қўшилиши керак.
• 15% соя шроти / жмихи ёки 20% рапс шроти (лекин бузоқлар рапс шротини яхши емайдилар, шунинг учун уни ишлатмаган маъқул)
• 10% зиғир шроти ёки жмихи
• 15-20% қуруқ лавлаги жоми
• 15-20% маккажўхори дони, шундан максимал 50% – ишлов берилмаган, бутун дон
• дон қолдиқлари (яхшиси эзилгани).
• 2% ёг ʼ- чангни камайтириш учун
• 4-5% меласса
• баъзи фермалар 2-3% ёғсизланган сут кукуни қўшадилар
• карбамид ўз ичига олган протеинли озуқани берилмаслиги керак.
• нўхат, ловия, люпинни ҳам озуқада ишлатиш мумкин. Соя шроти ўрнига қуруқ барда бериш мумкин. Ушбу таркибий қисмларнинг рациондаги улуши уларнинг хом протеин таркибига боғлиқ.
Бузоқлар учун қуруқ, тўлиқ баланслашган рацион таркибига мисол

Бузоқлар учун тўлиқ баланслашган рацион билан озиқлантиришни ҳаётининг иккинчи ҳафтасидан бошлаш мумкин. Едириш учун барча усуллар яхши: меласса қўшиш, ичиш пайтида қўл билан бериш, сўриш рефлексидан фойдаланиш.
Манба: https://soft-agro.com/telyata-2/novye-tendencii-v-kormlenii-telyat-chast-1.html
chorvasos




















