Қорамолларда кунлик ўсиш кўрсаткичи нима ва у қандай ўлчанади

Бўрдоқилаш даврида қорамолларнинг тана вазнининг ортиши ва озиқланишдан фойда олишига кунлик ўсиш кўрсаткичи дейилади. Кунлик ўсиш кўрсаткичи, ҳар бир
килограмм тана оғирлиги учун сарфланган озуқа миқдорини ҳисоблаш билан ўлчанади. Семириш кўрсаткичи шу давр мобайнида чорва молларини ойига бир маротаба ўлчаш ва сарф қилинган озуқа миқдори билан ҳисобланади.
Чорва молларини семиртириш учун боқишга келтирилганда имкон қадар тарозига тортилиб тана оғирлиги ўлчанади ёки кўкрак қафаси атрофини елка суяклари орқасидан ўлчов лентаси билан тахминий оғирлиги ўлчанади. Олинган тана
вазнлари қайдлар китобига киритилади. Сарфланган ҳар кунлик бериладиган озиқалар ҳам шу тарзда қайд қилиниши керак.
Чорва молларини ҳар ойда бир марта вазнини тортиш энг мақбул йўл ҳисобланади. Бир ой ичида ўтказилган иккита вазн ўлчаш орасидаги фарқ ҳисоблаб чиқилади. Ушбу фарқни ҳисоблаш учун гуруҳнинг кунлик вазни 30 га бўлинади.
Гуруҳнинг истеъмол қилинган кунлик озуқаси бир ойлик даврда истеъмол қилинган озуқанинг умумий миқдорини 30 га бўлиш йўли билан ҳисобланади. Кундалик озуқа истеъмолини кунлик тана вазнининг ортишига тақсимлаш билан 1 килограмм вазн
учун неча килограмм озуқа берилганлиги аниқланади.

Мисол учун, хўжалигимизга 12 ойлик 10 бош ёш новвос сотиб оламиз. Бу новвосларни бўрдоқига боқишдан олинганлиги умумий тана вазни 1780 кг бўлсин. Бир ойдан кейин ўлчанганда эса умумий тана вазни 2140 кг ташкил қилса, иккила ўлчов орасидаги фарқ 2140-1780=360 килограммни ташкил қилади. Бу ҳам 30 кунга бўлинса, гуруҳнинг кунлик тана вазни ўсиши 360÷30=12 килограммни ташкил этади. Гуруҳимизда 10 бош қорамол борлиги сабабли, ҳар бир қорамолларнинг ўртача кунлик вазн олиши  12÷10=1.200 граммни ташкил қилади. Айтайлик, ушбу ой ичида қорамоллар 2160 кг озуқа бирлиги истеъмол қилмоқда. Буни ҳам 30 га бўлсак, кунлик озуқа бирлиги 2160÷30=72 кг озуқа бирлигини истеъмол қилаётган бўлади. Яъни ҳар бир қорамол кунига 72÷10=7.2 кг озиқа бирлиги истеъмол қилган бўлади. 1 килограмм тана вазни ўсиши учун 72 кг озуқа бирлиги сарфлаган озуқа бирлигини топиш учун 72÷12=6 кг ни тана оғирлигига тақсимласак, 6 килограмм келиб чиқади. Яъни гуруҳда ҳар бир қорамол 6 кг озуқа бирлигини истеъмол қилиб, 1 килограмм тана вазнига эга бўлади, деб айтишимиз мумкин.

Манба: «ҚОРАМОЛЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ» Тузувчи: Қ.Ж.Шакиров – Тошкент давлат аграр университети “Умумий зоотехния” кафедраси доценти, қ.х.ф.д.

Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ