Заҳарли ва зарарли яйлов ўсимликлари

Чорва ҳайвонлари заҳарли ўсимликларни истеъмол қилганда организмда жиддий ўзгаришлар содир бўлади, баъзида ўлим ҳолатлари кузатилади. Ўсимликларнинг
заҳарлилиги уларнинг таркибида алколоидлар, гликозидлар, сапонинлар, органик (синил, оқсалат ва бошқа кислоталар), лактонлар, ткосаальбуминлар (фотозаҳарлилар – рицин, робин), эфир ёғлари (терпенлар, камфора), бўёвчи моддалар (госсипол, гиперицин), смолали моддалар мавжудлиги туфайлидир.
Зарарли ўсимликлар таркибида заҳарли моддалар бўлмаса-да, уларда мураккаб гул шодалари, қиррали тиконлари мавжуд. Бу гуруҳ ўсимлик ўтлари озуқа сифати
ишлатилса ёки исътемол қилинса, олинаётган чорвачилик маҳсулотлари сифатини (сутнинг ранги ва таъми, терининг яхлитлиги, жуннинг кўрсаткичлари ва бошқа) бузади. Заҳарли ўсимликларнинг салбий жиҳатлари чорва молларини заҳарлашида намоён бўлади ҳамда клиник белгилари билан фарқланади. Чорва молларининг марказий нерв тизимини бузувчи ўсимликлар қаторига заҳарли вех, оқ ва қора
белена, красавка (беладонна), оддий луман, икки бошоқли хвойник, омежник ва бошқалар киради.
Чорва молларининг марказий нерв тизимини бузадиган, фалаж қилиш билан биргаликда ошқозон-ичак трактига таъсир қилувчилар қаторига кузги ва тоғли безвременниклар, бобовник, аптекалик борец (аконит), баргсиз ежовник, экиладиган ва баланд орляк, оддий кирказон, папаротник, ит петрушкаси кокориш), ракитник, сариқ рододенрон, самшит, термопсис, денгиз триострениги, чемерица ўсимликлари
киради. Чорва молларининг нафас олиш ва озиқланиш тизимлари фаолиятига таъсир этувчи ўсимликлар қаторига: дала горчицаси, заҳарли ва қаторли гулявник, левкойли сариқ ўт, ўрмон жерушниги, дорили козлятник, ёввойи шолғом киради.

Чорва молларининг озиқланиш тизимлари фаолиятига ножўя таъсир этувчи ўсимликлар қаторига дорили авран, андромед, доғли аронник, батқоқ оққаноти, ваточник, гармала, аччиқ ва дорили листовень, ботқоқ мятаси, издизли ва сувли норичник, жариқ ва аччиқ очисток, қора паслен, перелека, юмалоқ баргли росянка, оддий (кўкли) румянка, частухалар киради. Кўпгина заҳарли ва зарарли ўсимликлар
намли, яхши қаралмаган яйловлар ва бошқа жойларда учрайди.
Заҳарли ва зарарли ўсимликлар билан курашиш уларни чопиб ташлаш ёки вегетация даври бошида йўқотиш, улар ўсаётган ерларга зич қилиб дуккакли ва бошоқли экинлар экиш, алоҳида ҳолатларда гербицидлар қўллаш ёки ҳайдаб ташлаш, яйловларнинг қисман ва тўлиқ яхшилаш чораларини кўришдан иборатдир.

Манба: Тузувчи: Н.Р. Рўзибоев – Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот
институти Оҳангарон бўлими бошлиғи, қ.х.ф.д. Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ