Ёввойи Зебу буқаларни таниқли Шортгорн гўшт зотли сигирларини чатиштириш натижасида юқори ҳароратга чидамли, кам рационли ва парваришлашда махсус талаблар қўймайдиган қорамол зоти яратилган. Санта Гертруда катта қуруқ мушак ва жисмоний хусусиятларга эга. Танаси кенг, узун, тос қисми бироз тушиб кетган.
Боши ўртача. Қулоқлар осилган. Кўкраги чуқур. Оёқлари кучли. Ранги қизил, туёқлари қора.
Буқалар 1-1,5 тонна вазнга эга, сигирлар бироз камроқ –600-800 кг га тенг, интенсив даражада боқиш 8 ойлик ёшида буқалар ўртача 230-250 кг ни ташкил қилади. Сут миқдори ўртача, кўпинча сут фақат бузоқлар учун етарли бўлади.
Санта Гертруданинг ижобий хусусиятлари:
1. Чидамлилик.
2. Яйловда узоқ муддатли юришни амалга ошириш қо-
билияти.
3. Чўл яйловлар шароитида ҳам гўшт хусусиятларини
сақлайди.
4. Тирик вазнни тез тўплаши.




















