Аборт (Abortus) деганда – бўғозликни вақтидан илгари узилиши яъни ҳомиланинг нобуд бўлиши, кейин унинг сўрилиб кетиши, ўзгарган ҳомиланинг бачадонда ушланиб қолиши ёки ташқарига чиқарилиши демакдир. Бола ташлаш барча қишлоқ хўжалик ҳайвонларида учраши мумкин. Шунинг учун аборт чорвачиликка иқтисодий жиҳатдан катта зарар келтиради. Бу зарар нафақат наслдор ҳайвонлар сонининг, балки уларнинг гўшт, сут, жун ва бошқа маҳсулдорлигининг кескин камайиши билан ҳам ифодаланади. Кўпинча бола ташлашдан сўнг ҳайвонда унинг асорати сифатида жинсий аъзоларнинг касалликлари ривожланади. Бу эса ҳайвонни доимий қисирлигига олиб келади, баъзан касаллик туфайли ҳайвон, нобуд бўлади.
Абортларнинг сабаблари уч асосий гуруҳга бўлинади.
1. Ота-онасидан бериладиган генетик жиҳатларнинг етарли бўлмаслиги туфайли эмбрионнинг тўла ривожланмаслиги;
2. Кимёвий моддаларнинг она организмига тушиши оқибатида келиб чиқадиган аномалиялар;
3. Она организми секретларининг (сутсимон модда) муртакни бачадонга ёпишишига ноқулай таъсири ёки унинг ёмон сифатли бўлиши.
Юқумли ва инвазин касалликлар туфайли бола ташлаш урғочи ҳайвон организмига микроорганизмлар, вируслар ёки замбуруғларнинг тушиши оқибатида кузатилади.
Манба: «Қорамолларни сунъий уруғлантириш» Тузувчилар: Қ.Ж. Шакиров – Тошкент давлат аграр университети “Умумий зоотехния” кафедраси доценти, қ.х.ф.д.
А.И. Амиров – Тошкент давлат аграр университети “Умумий зоотехния” кафедраси ассистенти.
Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ




















