Қорамолларда псароптоз касаллиги ва уни даволаш шунингдек олдини олиш чоралари

Қорамол псороптози сурункали оқимда кечувчи касаллик бўлиб, P.bovisнинг ҳайвонлар терисида паразитлик қилиши оқибатида қўзғалиб, касаллик терининг қичиши, яллиғланиши жунларини тўкилиши ва ориқланиши билан ҳарактерланади. Айрим ҳайвонларда касаллик субклиник кўринишда кечади. Ёш ҳайвонлар ўсишдан қолади,
ориқлайди, касал ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлади, катта ёшдаги ҳайвонларда безовталаниш оқибатида сут ва гўшт маҳсулдорлиги камаяди.
Эпизоотологик маълумотлар. Касаллик кўпинча қишда тарқалади, чунки бунда соғлом ҳайвонлар касаллари билан контактда бўлишади. Бундан ташқари қишда ҳайвонларни
асраш, сақлаш, боқиш шароитлари ёмонлашади, организмнинг резистентлиги пасаяди. Ҳайвонларни битлаши ёки трихофития билан зарарланиши псороптоз билан зарарла-
нишини тезлаштиради.
Касалликнинг кечиши. Соғлом қорамолларнинг териси P. Bovis нинг ривожланиши учун номақбул муҳит ҳисобланади. Терихўр каналарнинг ривожланиши, кўпайиши учун ҳай-
вон тери қатлами ҳолатига ҳамда организм резистентлик даражасига қандайдир салбий ўзгариш намоён бўлиши керак.
Масалан, қалин жуннинг ўсиши, унинг ифлосланиши бўлса, псороптоз касалликни келиб чиқиши ва тарқалишига сабаб бўлади. Бундай шароитда, айниқса қиш даврида ҳамда ҳайвонлар тўйимсиз озуқалар билан боқилганда юзага келади ва кузатилади. Маълумки, тери усти каналар терини жароҳатлари оқибатида ҳайвон қичиш пайтида бўлади, ҳайвон ўзини деворларда, охурларда қашийди, тери жароҳатланади ва каналарни ривожланиши учун қулай шароит яратилади.

Касалликни клиник белгилари. Касалликни яширин даври ўрта ҳисобда 14-25 кун. Псороптознинг биринчи белгилари бўйин қисмида, белида ва тананинг икки ёнларида
намоён бўлади. Дастлаб бу жойларни қичиши кучаяди ёки ҳайвон кўпроқ ялайди, сўнгра эса жунлари тўқилади. Терининг намлиги ошади, юмшоқ қатқалоқлар кўпаяди, сўнгра эса зарарланган участкалар кенгаяди ва янги инвазия манбалари пайдо бўлади. Эски жойларда терини бурмалашуви, жуннинг тўкилиши ва пўстлоқ билан қопланиши кузатилади. Қашиганда терининг ёрилиши кузатилади. Агарда ҳайвон даволанмаса, жараён бутун танаси бўйлаб тарқалади, нобуд бўлишига олиб келади.
Ташхиси ва дифференциал ташхис. Терининг қичиши, қалинлашуви, жунининг тўкилиши, қатқалоқнинг ҳосил бўлиши псороптоздан дарак беради. Ҳайвон жунини тарашида, унинг кучли жавоб реакциясини бериши буни тасдиқлайди.
Якуний ташхис теридан қиринди олиб канани топиш асосида қўйилади. Терининг қичиши битланишдан ҳам, бовиколёзда ва трихофитияларда ҳам кузатиш мумкин. Бит билан тери усти каналарни бир вақтни ўзида кузатиш мумкин.
Даволаш ва олдини олиш. Даволашда энг юқори самара берувчи, заҳарсиз ва иқтисодий жиҳатдан фойдали бу олтингугуртдир. Уни 2% ли суспензия қилиб 2 маротаба 8-12 кун оралатиб суртилади.
Совуқ пайтларда носоғлом подаларни даволашда дуст икки маротоба ишлатилиши тавсия этилади, шунингдек, фосфор органик бирикмаларни аэрозоль шаклида ишла-
тиш мумкин: акродекс, дерматазол, сиодрин, псороптол ва бошқалар.
Қорамол подасида келгуси йил қишда псороптоз касаллиги келиб чиқмаса соғлом деб ҳисобланади. Ҳозирги кунларда ивомек, сидектин рустомектин, баймек дориларини
ишлатиб юқори натижа олинмоқда. Бу препаратлар 0,2 г/кг миқдорда 2 маротаба бир ҳафта оралатиб тери остига инъекция қилинади. Эктопор, эктомин, протеид ва унинг гуруҳидаги дориларни ҳам ишлатиш мумкин.

Тузувчилар: Қ.Ж. Шакиров – Тошкент давлат аграр университети “Умумий
зоотехника” кафедраси доценти, қ.х.ф.д.
А.И. Амиров – Тошкент давлат аграр университети “Умумий зоотехния”
кафедраси ассистенти.

Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ