ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА СИГИРЛАРНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ

Сигирларни озиқлантириш уларнинг сут маҳсулдорлигини таъминлашда аниқловчи ўринни эгаллайди, ёки сигирлар сут маҳсулдорлигининг 60% озиқлантиришга, 30% генотипига ва 10% сақлаш усулига боғлиқдир.
Шунинг учун барча хўжаликларда бу муаммолар муаммоси ҳисобланади. Чунки кўпчилик, хўжаликларда етарли даражада озиқа заҳираларининг бўлмаслиги бу ишни ўз меъёрида амалга оширишга йўл бермайди.
Сигирларни озиқлантиришда асосан сут ҳайдовчи озиқалардан, фойдаланган маъқул, лекин ҳамма вақт ҳам хўжаликда бу озиқалар бўлавермайди, шунинг учун хўжалик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда рационлар тузилади, унда сигирнинг тирик вазни, суткалик сут миқдори, сутининг ёғлилиги ва физиологик ҳолати эътиборга олинди.
Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги “Азизжон” фермер хўжалигидаги қора-ола ва уларнинг голштин зоти билан I ва II бўғин чатишма сигирларининг сут маҳсулдорлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилди.
Хўжаликда бор озиқалардан фойдаланган маъқул, чунки йўқ озиқаларни рационга қўшиш қиммат нархларда четдан сотиб олишни талаб этади. Рацион  асосан хўжаликда мавжуд озиқалардан тузилди.
1-жадвал
Сигирларнинг қишқи рациони
тирик вазни 450 кг, суткалик сути 10 кг, ёғи 3.6%

т/р
№
Кўрсаткичлар
озуқа миқдори, кг
озиқа бирлиги
қуруқ модда, кг
ҳазмланувчи
протеин, г
қанд, г
кальций, г
фосфор, г
каротин, мг
ош тузи, г
1
меъёр
–
11,5
14,9
1160
104,5
87
57
520
80
2
беда пичани
3,5
1,54
2,9
354
170
59
7,7
172
–
3
силос
25
5,0
6,25
350
650
35
15
500
–
4
сомон
10
3.0
8.3
170
40
34
10
20
–
5
омихта ем
2
1,96
1.2
240
–
10,6
17,4
–
–
6
моноаммоний фосфат,г
40
–
–
–
–
–
10
–
–
7
ош тузи
80
–
–
–
–
–
–
–
80
Жами:
х
11.5
18.65
1114
860
138.6
60.1
692
80

Рацион таҳлили шундан далолат берадики, рацион таркибида дағал озиқалар 27%, ширали озиқалар 50% ва ем озиқалар 23% ташкил қилган, бу кўрсатгичлар умумий меъёр талабларига жавоб беради деса бўлади.
100 кг тирик вазнга 2.87 кг қуруқ модда, бир озуқа бирлигига 101 г ҳазмланувчи протеин тўғри келиб, қанд: протеин нисбати 1:0.77 ни ташкил қилган. Кальцийнинг фосфорга нисбати 1:0,98 ни  ташкил қилган.
Рационнинг бундай олдиндан тўйимлигининг кам қилиб тузилиши, хўжаликда рационга, киритилган озиқаларнинг қишловга етарлича тайёрланмаганлигидир. Агарда рацион тўйимлилиги ҳеч бўлмаганда 12-14 озиқа бирлиги бўлганда эди, сигирлардан суткасига 12-14 кг сут соғиб олиш имконияти бўлар эди.
Хўжаликда келгусида қишлов учун ем-хашак тайёрлашни кўпайтириш, унинг сифатини яхшилаш талаб этилади. Бунинг учун хўжаликда алмашлаб экишни жорий этиш, оралиқ ва такрорий экинларни экишни йўлга қўйиш билан ем-хашак заҳираларини кўпайтириш керак, боридан эса самарали фойдаланиш чораларини кўриш керак.
2-жадвал
Сигирларнинг ёзги рациони

т/р
Кўрсатгичлар
ўлчов бирлиги
миқдори
1
Кўк беда
кг
25
 2
Кўк бошоқлилар
кг
20
 3
Омихта ем
кг
3
 4
Ош тузи
г
100
 5
Жами озиқа бирлиги
кг
12
 6
Ҳазмланувчи протеин
г
1750
 7
Қуруқ модда
кг
13.85
 8
Қанд
кг
1.05
 9
Кальций
г
168
10
Фосфор
г
48
11
Каротин
мг
1950

Шундай қилиб, рацион тўйимлилиги бўйича тажрибадаги сигирлар талабини қондириш даражасида дейиш мумкин. Рационда ширали озиқалар 77%, ем озиқалар эса 23% ташкил қилмоқда. Рационда 100 кг йирик вазнга 3.46 кг қуруқ модда тўғри келмоқда, буни талаблар даражасида деса бўлади. Қанд-протеин нисбати эса 1:0.57 бўлиб, талаблар даражасидан анча паст, у энг камида 1: 0.8; 1: 0.9 бўлиши керак.
Шунинг учун рационда бир қисми кўк бедани қандга бой бошоқли кўк озуқалар билан алмаштириш керак. Рационда кальцийнинг фосфорга нисбати ҳам бироз кам, лекин рацион тўлиқ каротин билан таъминланган.
3-жадвал
Сигирларнинг 1 йилда сарфлаган умумий озуқалари ва уларнинг тўйимлилиги

т/р
№
         Озуқалар
миқдори, кг
озуқа бирлиги
ҳазмланувчи
протеин, г
 1
Беда пичани
365
163
19.2
 2
Буғдой сомони
321
98
9.5
 3
Турли ўтлар пичани
317
85
14.1
 4
Макка силоси
2492
458
39.5
 5
Ҳашаки лавлаги
1850
203
16.6
 6
Омихта ем
915
878
82.3
7
Пахта шроти
360
360
34.5
8
Кўк беда
4372
655
121.2
9
Кўк бошоқлилар
3291
493
91.2
        Жами:
х
3393
428.1

Шундай қилиб, қора-ола сигирлар I-бўғин чатишма сигирларига нисбатан 66 озуқа бирлигини кам истеъмол қилган, ёки улар беда пичани, буғдой сомони, табиий ўт пичанларидан нушхурд чиқарганлигига гувоҳ бўлдик.

Муаллифлар: М.Маматова, И.Мақсудов Тошкент давлат аграр университети

Манба: Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент – 2012//