Альп қўнғир эчки зоти

Бу эчкилар гўштдор-сутдор, Швейцариянинг тоғли эчкилар зотига мансуб. Уларнинг асосий туси қўнғир, оч қўнғирдан тўқ қўнғиргача, бошининг орқасидаги, қорни
ва оёқларидаги қора нишонлари билан ажралиб туради.
Альп қўнғир зотли эчкилари шох ва шохсиз бўлиши мумкин.
Альп қўнғир зотли эчкилари жудаям чидамли, оғир иқлим шароитига яхши мослашган. Бошқа Швейцария эчкиларига нисбатан калтароқ. Улар кенг тумшуқли ва кенг пешонали, чақчайган кўзларга эга. Қулоқлари олдинга қараган бўлиб, паст жойлашган, дўстона феъл-атворга эга. Урғочи эчкилари ўрта гавдали бўлади. Кўкрак қафаси ва қорни катта, елини ноксимон, учлари яхши ривожланган. Альп қўнғир зотли эчкилар такаларининг яғрин баландлиги 86 см, урғочи эчкилариники 74 см. Такаларининг ўртача тирик вазни 100 кг, урғочи эчкиларники 70 кг. Биринчи туғишда
ўртача сут маҳсулдорлиги лактация даврида 324 литр, кейинги туғишларда 507 литргача боради. Серпуштлиги 95%. Улоқларнинг ўртача тирик вазни 3,5 кг, 60 кунликда 12,5 кг га етади.