Бузоқни боқишдаги янги усуллар (2-ҚИСМ)

СУВ – жуда муҳим!

Сув бузоқнинг ҳали жуда кичкина катта қорнини ривожланиши учун муҳимдир. Катта қоринга етарлича сув тушган тақдирдагина, катта қорин бактериялари кўпайиши мумкин. Бактериялар, ўз навбатида, крахмалли емни парчалайди, бу вақтда учувчи ёғ кислоталари (мой ва пропион) ҳосил бўлиб, улар ичак деворларини безовта қилади ва шу билан ворсинкаларни ўсишини тезлаштиради. Бузоқ сувни қанча тез ичишни бошласа, шунча тез ривожланади ва кўпроқ ўсимлик озуқаларини истеъмол қила бошлайди.


Сув бузоқлар учун энг муҳим озуқадир. Бу ҳақиқат ҳамма учун тушунарли, аммо кўплаб фермер хўжаликларида бузоқлар билан боғлиқ муаммоларни сув етишмаслиги келтириб чиқаради. Бузоқнинг сувга бўлган эҳтиёжи унинг вазнининг 10% ни ташкил қилади.

Хулоса: Бузоқларни сут даврида боқиш бўйича амалий кўрсатмалар

· 1-кун – оғиз сути, ҳаётининг дастлабки 3 соатида камида 3 литр

· 2-4-кун – ўтиш сути

· 4 кундан бошлаб – сут ва бузоқлар учун тўлиқ аралаштирилган рационга ўргатиш

· хоҳлаганча сут! (ҳайвоннинг вазнига қараб кунига 15 литргача)

· агар сут ўрнини босувчи ишлатилса, унда фақат юқори сифатлисини бериш керак!

· тўлиқ аралаштирилган рацион билан параллел равишда – тоза сув олдида ҳар доим бўлиши керак ва сут беришдан 1,5 соат олдин ва кейин сувни таъминлаш керак

· иштаҳа ортиши билан аралаш озуқа миқдорини кўпайтириш

· гўнгда ҳазм қилинмаган донлар пайдо бўлгандан кейин бутун донни майдалашни бошлаш

· сутдан чиқарилишидан сал олдин силос бериш

· сутдан ажратиш учун мўлжал – кунига 1,5-2,0 кг ем истеъмол қилиниши

ЁШ МОЛЛАР: интенсив ОЗИҚЛАНТИРИШ

Тахминан 130 кг (4 ойлик) вазндан бошлаб ва биринчи бузоқ туғишидан икки ой олдин ғунажинларни боқишда, уларни барча керакли озиқа моддалар билан таъминлаш жуда муҳимдир. Бундан ташқари, ушбу даврда озуқавий моддаларнинг ортиқча ёки етишмаслиги келажакдаги сигирнинг репродуктив функтсияларини ривожланмай қолишига олиб келади.

Ҳаддан ташқари озуқа моддалар, яъни жуда катта миқдордаги вазн олиш ҳайвон танасида ёғнинг кўпайиши билан боғлиқ. Бундай ҳайвонлар кам озиқлантирилганларга қараганда анча тезроқ жинсий етукликка эришадилар, чунки биринчи куюкиш маълум ёшга қараб эмас, балки тана вазнига қараб, яъни катта ҳайвоннинг тирик вазнининг 70 фоизига етганидан кейин бошланади.


Амалда биринчи уруғлантириш ёшга қараб амалга оширилади. Ҳаддан ташқари озиқлантириш билан бу маҳсулдорликнинг пасайишига олиб келади. Кўплаб тадқиқотлар бундай молларда кистанинг шаклланишининг кучайганлигини кўрсатади, чунки сигирларда биринчи уруғлантиришдан олдин бир неча марта куйикиш бўлган, бу эса касаллик хавфини оширади. Шунингдек, бундай сигирларнинг кейинчалик эрта брак қилинишига олиб келади.

Озиқлантиришнинг етарли эмаслиги (бу амалда камдан-кам ҳолларда) келажакдаги сигирларнинг репродуктив функтсияларига ҳам салбий таъсир қилади, чунки ҳайвонлар жуда катта ёшда куйикади ёки керакли массани олмаган ҳолда уруғлантирилади, бу эса туғиш пайтида асоратларни келтириб чиқаради.

Аммо ғунажинларни боқиш интенсивлиги келажакдаги сут маҳсулдорлигига жуда оз таъсир қилади, чунки сут ишлаб чиқариш ҳаётининг 2-дан 8-ҳафтасигача ривожланади (ушбу мақоланинг биринчи қисмига қаранг).

Яқинда ўтказилган тадқиқотларга кўра, ёш таналарни вазн олиши оптимал даражаси кунига 800 г ни ташкил қилади.

Ғунажинларни озиқлантириш нормалари

Оғирлиги ошиши билан ҳайвонларнинг озуқавий моддаларга бўлган эҳтиёжи деярли ошмайди. Аммо озуқани истеъмол қилиш ҳажми ўсиб боради. Бу шуни англатадики, рационда озуқа моддаларининг концентрацияси ёш ўсиши билан камайиши керак (жадвалга қаранг). Демак, 5-6 ойлик даврда рациондаги энергия контцентратсияси тахминан 11 МЖ алмашинувчи энергия бўлиши керак; бир ёшининг охирида бу кўрсаткич тахминан 9,8 МЖ алмашинувчи энергияни ташкил қилиши керак ва ҳаётнинг иккинчи йилининг охирига келиб уни ҳам бир оз пасайиштириш мумкин.

Озиқлантиришга бундай ёндошиш ёш молларнинг катта қорнини ривожланишини рағбатлантиради ва аста-секин моллар дағал озуқаларни ва силосни самарали ҳазм қилишга мослашадилар.

Жадвал. Кунига ўртача 800 грамм вазн олиш учун 150 дан 600 кг гача бўлган ғунажинларни озиқлантириш нормалари

Озиқлантириш ушбу нормаларга мувофиқ бўлиши керак. Бу жуда камдан-кам ҳолларда амалга оширилади, чунки ҳеч ким ёш моллари учун рацион тузмайди. Агар рационни ҳисоблаб бўлмаса, у ҳолда озиқланишни (истеъмол қилинадиган озуқа миқдори, емнинг озуқавий қиймати) назорат қилиш иложи йўқ. Шунингдек, амалда ҳайвонларнинг ўсишини баҳолаш камдан-кам кузатилади (тарозида тортиш, ўлчаш).

Ғунажинлар учун рационни тузиш бўйича қўшимча маълумотлар: алмашинувчи энергияси ва хом протеин кўрсаткичлари асосида ҳисоблаш керак. Соф лактация энергияси (НEЛ) ва ҳазмланувчи хом протеин иккаласи ҳам сут соғиладиган сигирларни рационида ҳисобланади ва ёш молларга қўлланганда нотўғри бўлиши мумкин.

Ғунажинларни озиқлантириш бўйича тавсиялар

Жадвал. Ғунажинлар учун қишки рационга мисоллар (кунига кг)

Хулоса

Соғин сигирларнинг юқори маҳсулдорлиги – бу урғочи бузоқларни оптимал даражада парвариш қилиш натижасидир. Амалда қуйидаги саволларни кўриб чиқиш керак:

· Ҳаётнинг дастлабки соатларида ҳайвонлар 3-4 литр оғиз сути оладими?

· оғиз сутидан кейин бузоқларга хоҳлаганча сут ёки ҳайвонга кунига 1000 г миқдорида юқори сифатли сут алмаштирувчиси бериладими?

· Ғунажинларнинг рациони ҳисобланадими ва ўсишни назорат қилиш амалга ошириладими ва кунига 800 г вазн ортадими?

Манба: https://soft-agro.com/telyata-2/novye-tendencii-v-kormlenii-telyat-chast-2.html
            https://t.me/chorvasos/519