Бузоқларда бронхопневмония касаллиги

Касаллик умумий характерга эга бўлиб, иммунитетнинг пасайиши, бронх ва ўпкалар зарарланиши ва уларда экссудат тўпланиши, қон айланиши ва газ алмашинувининг бузилиши билан кечади. Агар даволаш чоралари кўрилмаса, бошқа орган ва системаларда қайтарилмас жараёнлар кузатилади, айниқса, юрак ва ўпка азият чекади.


Сабаблари

  • Сақлаш шароити. Ҳавонинг хаддан ташқари исиб ёки совиб кетиши, юқори намлик ва ёмон ҳаво айланиши, ҳаво таркибида микроб, CO2, Н2S нинг кўпайиб кетиши.
  • Озиқа таркиби. А, D витаминлари, каротин, микроэлементлар етишмовчилиги натижасида нафас йўллари структурасининг ўзгариши ва уларда стафилококк ва стрептококклар ривожланишига олиб келади.

Белгилари

Ўткир формаси. 5-10 кун давом этади. Ҳайвон иштахаси йўколади, оғиз орқали нафас олади, бурундан экссудат оқади. Йўтал — қуруқ ва ўткирдан, нам ва заифгача, нафас олиш — қаттиқдан намгача, хириллаш билан. Тана ҳарорати 42 °C гача ошади. Юқори нафас йўлларида шиш ва гипоксия ҳолати кузатилади.

Ярим уткир формаси. Бир ой давом этади. Гипотрофиянинг ривожланиши, иштаха ва вазн йўқотиш билан характерланади. Нафас сиқилиши ва нам йўтал. Бронхларда кўп миқдорда шиллиқ модда, йиринг тўпланади ва шишади.

Сурункали формаси. 2-3 ой давом этади. Ҳайвон ривожланишдан орқада қолади, уни йўтал ва бурундан ажралувчи шиллиқ қийнайди. Ўпкада хириллаш, бронхлар шишган. Иштаха бирдан ўзгариши мумкин.

Two month old bull calf

Ташхис қўйиш

Анамнез тўплашда қуйидагиларга эътибор берилади:

  • ўпка ва бронх анализи;
  • қоннинг бикимёвий анализи;
  • умумий белгилар;
  • рентген тасвирлари.

Даволаш

Қўзичок ва бузоқлар катарал бронхопневмонияси касаллигини даволаш учун НИТА-ФАРМ компанияси клиник синовлардан ўтган ва сертификатланган ўз препаратларидан бирини тавсия этади.

Нитокс 200. Таркиби — окситетрациклиннинг магнийли комплекси. Юқори сифатли тетрациклин қатори антибиотиги. Даволаш учун мушак ичига бир марта юбориш етарли. Препарат 72 соат давомида таъсир қилади.

Флоридокс. Таркиби — доксициклин ва флорфеникол. Патоген микрофлоранинг кўпгина турларига таъсир қилади. Бронхопневмонияда самарадорлиги — 97 %. Организмда терапевтик консентрациясини 24 соат сақлайди. Даволаш курси 3-5 кун давом этади. Мушак ичига юборилади.

Олдини олиш

  • сақлаш жойи тозалигига эътибор бериш
  • ҳарорат нормативларга мос равишда бўлиши
  • ёш ҳайвонни тўлиқ рацион билан озиқланишини таъминлаш
  • самарали профилактика мақсадида Нитокс 200 препаратидан мунтазам фойдаланиш
Дўстларингизга ҳам улашинг!