Бузоқларда киндик яллиқланиши касаллиги

10

Киндик яллиғланиши янги туғилтан бузоқларнинт юкумли касаллиги бўлиб, жарохат инфекцияси кўринишида кечади ва шартли потоген микробларни ортанизмга киндик томирлари орқали тушиши натижасида касалликни келтириб чикаради.

Касаллик мавжуд хўжаликларда, кўпинча янти туғил­тан бузоқларни парваришлашда ишчи ходимларнинг са­нитария талабларига риоя қилмаслиги, зоотехния ва ве­теринария мутахассисларининт иши яхши ташкил этил- маганлиги, бўғоз сигирларни туғруққа тайёрламаслик, чорва биноларида туғруқхоналар ва бузоқхоналарнинт бўлмаслити ва антисанитар холатларда булиши касалликни келтириб чикаради.

Янти тугилтан бузоқлар орасида киндик яллиғланиши касаллиги кўзгатувчиси четдан кириб келмасдан, хар бир хўжаликда келиб чикиши мумкин.

Касаллик кўпинча бир кунликдан ун кунликгача бўлган бузоқларда кузатилади.

Касалликнинг ривожланиши патоген ва шартли пато­ген микрофлораларнинг янги туғилтан бузоқлар организмига киндик томирлари оркали тушиши билан боглиқ. Бунга, янги тугилтан бузоқлар организми умумий чидамлилигининг (резестентлик) пастлиги, молхоналар, туғ­руқхоналар ва бузоқхоналарда санация ва дезинфекция ишлари самарадорлиги пастлиги туфайли патоген ва шар­тли микрофлораларнинт турлари ва сонининг ошиб ке­тиши, туғруқ вақтида санитария ва гигиена қоидаларига риоя килмаслик, янти туғилтан бузоқлар киндигини муолажа қилмаслик натижасида касаллик келиб чикади ва ривожланади. Беш кунликдан ошган бузоқларда эса ка­саллик бир бирини киндигини эмиши натижасида келиб чикади.

Бузоқларнинг жарохатланган киндиги микрофлора ри­вожланиши учун қулай мухит хисобланади. Киндик то­мирлари орқали микрофлора янги туғилган бузок организмига тарқалади. Микрофлора киндик тизими асосидан ўтганда яллиқланиб шишади, вена кон томирларида йирингли тромблар хосил булади. Яллиқланиш жойидан микробларнинг бир кисми кон окимига тушади ва сеп­сис холати тез ривожланишига олиб келади.

Заиф бузоклар касалликка чалинади. Касал бузоклар тезаги, сийдиги, киндигидаги жарохат ажратмалари молхонадаги тўшама, пол, деворларни микроблар билан ифлослантиради. Микроблар бир бузокдан иккинчи бузокка утганда вирулентлиги ошади, шу сабабли соғдом ва яхши бузоқлар хам касаллликка чалинади.

Касаллик ўта ўткир, ўткир, ўткирдан паст ва сурунка­ли кечиши мумкин.

Касаллик ўта ўткир кечиши бузок туғилганидан кей­инги биринчи 24 соат давомида кузатилади, клиник белгиларида, киндикдаги яллиқланишдан бошка белгилари ривожланишга улгурмайди.

Уткир кечганда, касаллик холсизланиш, иштахани йуколиши, тана хароратини 0,5-1,00С га кўтарилиши билан намаён бўлади. Киндикда иссик ва огрикли, хамирсимон шиш кузатилади. Касаллик 3-4 кун давом этиб, ич кети­ши, мушаклар калтираши, киндик томири хўл, қалинлашган ундан иссик яллигланиш экссудати оқиб туради.

3-6 кунлик бузокларда касаллик сурункали кечади, бун­да киндикни ташки қисми қуриган булади. Жараён секин ривожланади, дастлабки клиник белгиларини аниқлаш кийин: иштаҳанинг йўқлиги, ҳолсизланиш, тана ҳарора- тини кўтарилиши паст даражада намоён булади. Кейинчалик эса бутинлар ва ўпка яллиқланади, бузок қийин харакатланади, бурундан суюкликлар окади, нафас олиш тезлашади, хириллаш кузатилади.

Киндик яллиқланиши касаллигидан улган ёки мажбур суйилган бузокларнинг танаси патологаанатомик текширилганда териси ва шиллик пардалари окарган, кулранг- окиш рангда, қуруклашган булади. Септик формасида уму­мий септик жараёнлар киндикда серроз геморрагик ёки йирингли некрозли яллиқланиш белгилари кузатилади.

Корин бўшлиғининг серрозли қопламида киндик венаси ва артериал қон томирлари атрофида кўплаб фибринлар тўпланиб, серрозли-фебринозли пеританит ривожла­нади. Қон томирлар деворлари калинлашган, шишган, ташки тарафидан кизил рангда, томирлар ичида турли узунликдаги йирингли эришга учраган тромблар куринади. Чот лимфа тугунлари катталашган, қон қўйилишлар, шишган, кесиб кўрилганда тўқ-кизил рангдаги узгаришлар кузатилади. Талоқ кисман катталашган, конга тулган. Жигарда некрозли ўчоқлар мавжуд. Бўғинларда серрозли- фибринозли яллиқланиш белгилари мавжуд булади. Маҳаллий яллиқланиш киндик тизими яллиқаниши белги­лари билан изохланади.

Касалликни аниклашда туғрук тўғрисидаги анамнез маълумотлари, клиник ва патологоанатомик ўзгаришлар ҳисобга олинади. Киндик тизимидаги узгаришларни ди­агноз учун асос килиб олиш мумкин.

Киндик яллиқланиши касаллигини диспепция, анаэ­роб дизентерия, энтеробактериал юкумли касалликлардан фарклаш зарур. Якуний диагноз лабораторияда утка­зилган бактериологик текширувлар натижасига асосланиб кўйилади.

Касалликни даволашда антибактериал воситалар кулланилади. Антибиотикларнинг ярим дозасини парентерал ва ярим дозасини киндик атрофига юбориш юкори са­мара беради.

Бизнинг тадкикотларимизда янги тугилган бузоқларнинг киндик яллиғланиши касаллигини даволашда антибакте­риал препаратларни қўллаш билан бирга антиоксидант препаратларни қўллаш яхши самара бериши аникланди.

Киндик яллиқланишининг олдини олишда эса химекс препаратининг 1:50, 1:100 нисбатдаги эритмасини бузок тугилганда киндик томири ичига 5-10 мл микдорда юбо­риш юкори самара беради.

 

А.АМИРОВ, ассистент,  А.АБДУСАТТОРОВ,в.ф.д, ТошДАУ

Агро-илм журнали №6.2017

Дўстларингизга ҳам улашинг!