Бузоқларнинг ўсиши ва ривожланиши

59

Сигирнинг касаллигини олдиндан ққандай аниқлаш мумкин? Бу қуйидагича бажарилади: керакли вақтда, керакли сигирлардан керакли белгиларни ўқиб олиш. Кунига камида икки марта молларни баҳолашга вақт ажратинг, мумкин бўлган хавф-хатарлар ва уларнинг вақтини ҳам эътибордан четда қолдирманг.

Энг кўп муаммолар хавф-хатарлар эҳтимоли юқори бўлган вақтда қайд этилади. Мана шундай вазиятда янаям диққатли бўлинг. Хавф-хатар юқори бўлган гуруҳга сутдан чиққан сигирлар ва ғунажинларни мисол қилиш мумкин, чунки улар бир қатор хавфли даврларни бошидан кечиради ва фермерлар ҳар доим ҳам уларга керакли вақтда эътибор қилишмайди. Ваҳоланки поданинг келгуси маҳсулдорлиги айнан ўша молларга боғлиқ.

Умумий ёки ферма учун хос бўлган ҳавф-хатарлар. 

Хамма моллар учун ёки маълум бир фермадаги моллар учун хавф-хатар даври мавжуд. Шундай хавфли даврлар борки бунга исталган ферма дуч келиши мумкин: туғиш, ҳаётнинг илк кунлари, бузоқларнинг тўсатдан касал бўлиши, қайта гуруҳлаш, сут даврининг тугаши, рацион ўзгариши, гуруҳларни аралаштириш, об-ҳаво ва иқлим ўзгаришлари, ишчилар алмашинуви, кўчиш ва бошқалар киради. Моллар орасида оралаб, ривожланиш асосларини муҳокама қилиб фермадаги хавф-хатарнинг маълум даврларини аниқлаш мумкин. Хавф-хатарларни тўғри бошқара олиш уларни олдини олиш ва ферманинг келгуси муваффақиятини таъминлайди.

Бузоқларнинг ўсиши ва ривожланиши 

Бузоқларнинг ўсиши графигини ўрганиш орқали қимматли маълумотга эга бўлиш мумкин. Ўсишдаги кўрсаткичларнинг тушиб кетиши хавф-хатардан дарак беради. Бир хил ёшдаги моллар ўсишида фарқ бўлиши касаллик ва емишни ҳар хил истеъмол қилиш натижасида бўлиши мумкин. Молларнинг вазни керагидан пастми? Демак бунинг сабабларини аниқлаш керак. Бўйнинг ўсиши семизлиги билан таққосланг. Кўкрак қафаси айланаси нормал ҳолатда бўлиб, танасида ёғлар миқдори ортиқча бўлса уруғланишга салбий таъсир қилади.  Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.

Кўпчилик ферма ва сигир наслларига (порода) қуйидаги қоидалар тўғри келади:

  • 45% жинсий етилишнинг бошланиши
  • 55% уруғланиш учун қулай пайт
  • 85% туғиш учун тўғри келадиган оғирлик

Кўкрак қафасини ўлчаш тана оғирлигига баҳо бериш учун қулай усул. Агар буни доимий равишда (йилига икки мартадан кўп) амалга оширсангиз сигирни ўсиши тўғрисидаги аниқ маълумотларга эга бўласиз ва сигирнинг бўйи кераклича ўсмаганини аниқлашингиз мумкин. 

таъмилаш керак. Чунки улар сут билан бир қаторда инфекция манбаи ҳисобланади. овқатни тезак билан ифлосланиши оҳурни полга нисбатан паст жойлаштирилганда содир бўлади.

Бузоқлар ҳаётининг илк кунлари 

Янги туғилган бузоқчалар бўлмадаги илк кунлари бироз қийинчиликда ўтади. Бузоқ етарлича оғиз сути ичаётганига ишонч хосил қилинг: бузоқ тўрт соатда тўрт литр оғиз сути ичиши керак. Ҳаётнинг биринчи ойини тоза ва қулай жойда ўтказиши мувафаққият гаровидир. Янги туғилган бузоққа кераклича эътибор берилаётганини қуйидаги белгилардан билиш мумкин:

  • Диареяга учраши
  • Ўлим (ёшини ёзинг)
  • Киндикка инфекция тушиши
  • Бузоқнинг бўйи ва емиш ейиши

Бузоқнинг киндигини доимий кузатиб боринг- масалан ҳар душанба ва пайшанбада. Киндикча қуруқ, юмшоқ, ингичка ва оғриқсиз бўлиши керак. Бузоқча оғриқни сездиради тепади, типирчилайди. Киндикка инфекция тушиши бузоқни нозик қилиб қўйади. 

Бошқа моллар ҳам бузоққа касаллик юқтириши мумкин. Улар учун алоҳида бўлишини олдини олади. Ён деворлар ва пол қуруқ бўлиши керак. Ҳар доим тоза инвентрлардан фойдаланинг ва кузатишни аввал бузоқлардан бошланг.

Касал бузоқни соғайиши учун иссиқлик ва энергия (қувват) талаб этилади; унинг ўзи хавфли инфекция ўчоғи хисобланади. Уни иссиқ жой ва кунига 3-4 маҳал овқат билан таъминланг. Касал бузоқни алоҳида кийим ва инвентардан фойдаланинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг!