Бузоқларнн 10 -15 кунликдан 6 ойлигигача боқиш

Профилакториядан ўтқазилган бузоқларнинг ёши, туғилган пайтидаги тирик вазн ва жинси буйича гурухларга ажратилади. Хар гурухдаги бузоқлар сони хар хил хўжаликларда турлича бўлиб 5 бошдан 20 бошгача бўлиши мумкин. Ўртача 1 бош бузоқ учун 2 м² майдон тугри келиб, хар гурухдаги бузоқлар учун алохида яйратиш майдончаси бўлиши керак. Ёз ойлари эса уларни алохида яйловларда яйратиб боқилгани маъкул.
Профилакториядан янги чиққан ёш бузоқлар хонасида 1-2 бош соғлом, ювош ва яхшилаб тозаланган 1-2 ойлик бузоқлардан қушиб қуйиш керак. Бу ёш бузоқларнинг иштахасини очади. Бундан ташкари ёш бузоқлар охирларни, хона панжараларини ва бир-бирини ялаб, катта бузоқлардан меъда олди бўлимлари учун жуда зарур бўлган инфузорларни ва турли хил фойдали бактерияларни юқтирадилар. Бу эса ўсимлик махсулотларини кўп миқдорда ва эрта исътемол килишига олиб келади.
Бузоқларни боқиш учун ўстириш режаси, хўжаликда бир бош бузоқ учун эмизишга мулжалланган суг микдори ва муайян хўжаликнинг табиий ва иктисодий шарт-шароитларини ҳисобга олиб улар учун бузоқларни боқиш тизими танланади. Собик бутун иттифок чорвачилик илмий текшириш институти томонидан тавсия килинган 3 та тизим бўлиб, унда 12 хил вариантлар таклиф қилинади. Бу тизимлардаги асосий
фарқ уларнинг ўртача кунлик ўстирилиши, сарф қилинадиган сут ва концентрат озуқалар миқдорига боғликдир. Булардан ташқари ёз ва қиш фаслларида насл учун ўстирилаётган буқачаларни хамда насл учун яроксиз бўлган, келгусила гўшт учун боқиладиган эркак ва урғочи бузоқларни 6 ойгача боқиш учун алохида тизимлар келтирилган. Суний сутни қўллашга мослашган усулларда соф сут биринчи 10 кундан сўнг сунъий сутга ўтказилиб 20-50 кун мобайнида сунъий сутни талкони сувда эритилиб (1,0:10) берилади. Насл учун парваришланаётган буқачалар ва гўшт учун ўстирилаётган бузоқлардан юкори кунлик ўсиш талаб қилинганлиги учун уларга 50-60 кун давомида соф сут ва 50 кунлигидан (гўшт учун ўстирилаётган бузоқларга эса 21 кунлигидан) бошлаб 140-180 кунлигигача ёғи олинган сут берилади.

Товар фермаларда ва гўшт учун ўстирилаётган бузоқларни боқишда инсон учун қимматли бўлган сутни бир қисмини сунъий сут эвазига тўлдириш мумкин.
Наслдор эркак ва урғочи бузоқдарни боқишда эса иложи борича сунъий сутдан чегараланиб фойдаланилгани маъкул. Адабиётларда хар хил сунъий сутларнинг рецептлари мавжуд. Чорвачилик сохаси буйича юксак кўрсаткичларга эришган баъзи чет эл фирмалари ҳам ишлаб чиқариш учун ўнғай сунъий сут рецептларини
тавсия қиладилар.
Масалан, Нидерландиянинг “Атина” фирмаси “Витулак мает” 1 ва II рецептларини (43 жадвал) таклиф киладилар (Н.И.Клейменов ва бошкалар,’ 1989)

Бу сунъий сутнинг туйимлилиги 0,22 озуқ бирлигига тенг 1 кг да 42 г. хазмланувчи протсип бор. Бу сунъий сутдан 11-20, 21-30,31-40,41-50, 51-60,61-70,71-80,81-90 кунлигида мос равищда 1,5-3,0-3,5-4,5-5-5-4,5-4,5кг.дан жами 315 кг сунъий сутни 175 кг соф сутни ўрнига ичириш мумкин.
Бузоқларни озуқдантириш хўжаликда кабул килинган кун тартибига катъий риоя қилинган ҳолда олиб борилади. Бузоқларга сут ва сув тоза идишларда ичирилади.Хар сафар сут ичиришдан олдин идишларни кайнаб турган сув билан чайқаш керак.
Олдин айтганимиздек, бузоқларни сифатли пичанга эрта ўргатиш уларни меъда олди бўлимларининг фаолиятини яхшилайди ва бундай бузоқларда 20-25 кунлигидаёқ мунтазам кавш қайтариш жараёни намоён бўлади. 1,5-2 ойлигада эса кавш кайтариш учун 4,5 соат вақт сарф қиладилар.
Концентрат озуқага ҳам барвақт ўрганиш керак 7-10 кунлигидан бошлаб концентрат озуқаларни авваллари сутга аралаштирилиб кейинчалих эса уларни қуруқ холда хам берса булаверади.Яхши концстрат озуқа омихта ем ҳисобланади. Агар омихта ем бўлмаса хўжаликнинг ўзида турли емлардан аралашма тузилади. Унинг таркибига қобиғидан тозаланган сўли ёрмаси, майда буғдой кепаги, буғдой ва маккажухори yни, зиғир ёки кунгабоқар кунжараси ёки шроти, ўт уни, ачитқилар, ёғи олинган сут талқони, қон, балик, гўшт-суяк унлари, минерал қушимчалар қўшилади. Соф сут ичиришдан ёғи олинган сутга эрта ўтказилган бузоқларда А, Д, Е ва К витаминларига мухтожлик сезилади.
Чунки ёғи олинган сутда сувда эрийдиган витаминлар бор, лекин ёғда эрийдиган витаминлар эса ёғ таркибида ажратиб олинган бўлади.
Шунинг учун емлар аралашмасига бу витаминларнинг препаратларидан кўшиб бериш мақсадга мувофиқдир. Бу омихта озуқани 20-25 кунлигида 100-150 г берилса, 3 ойлигига келиб 1,2-1,6 кг га етказилади.
Илдизмеваларни едиришга 21 кунликдан бошлаб ўргата бошлаш керак ва иккинчи ойнинг охирги декадасида 0,5-0,8 кг ва 3-ойнинг охирига келиб 1,5 кг.га етказиш мумкин.
Унчалик нордон бўлмаган силос га 50-60 кунликдан ўргата бошлаш керак. 7-8-9 декадаларда кунлик силос едиришни мос равишда 0,5-1,(Р1,5 кг етказиш мумкин.
Серсув озуқалар рационпинг биологик туйимлилигини оширади, озуқа хазм бўлишини яхшилайди. Силоснинг бир қисмини туйимлиги буйича яхши сифатли сенаж билан алмашгириш мумкин.
Бахор ва ёз ойларида туғилган бузоқларни нарваришлашда 10-15 кунлигидан кўк ўт исътемол қилишга ўргатилади. Кўк ўт едириш миклорини 2 ойлигида 3-4 кг, 4 ойлигада 10-12 кг ва 6 ойлигида эса 18-20 кг га етказиш мумкин. Кўк ўт едиришига эрта ўтказиш хам пичан сингари меъда олди бўғимларнинг ривожланишига, у ерларда яшайдиган инфузорлар ва бошқа микроорганизмларнинг жадал ўсишига ёрдам
беради. Фермага яқин бўлган жойда ёш бузоқлар учун алохида яйлов ташкил қилинса бу ҳар тарафлама яхшидир. Бунда 10-15 кунлик бузоқлар ичига 1-1,5 ойлик соглом бузоқни қўшиб куйилса улар тезроқ кўк ейишга ўрганадилар. Aгap яйлов ўти жуда барра бўлса бузоқлap рационига бироз пичан қўшиш керак. Барра ўтни ўриб едиришда уни бироз сулдириб бериш бузоқларни ич ўтиш касаллигидан сақлайди.
Биз юқорида кўриб чиққан тизимлар буйича бузоқларни яхши сифатли озуқалар билан боқилганда уларнинг олти ойлик давригача туйимли моддаларга бўлган талаблари тўлиқ қондирилади. Фанда эса 6 ойликкача бўлган бузоқларни К ва В гурух витаминларига хамда ҳаётий зарур аминокислоталарга бўлган талаби ҳозирча аниқланмаган ва норма курсаткичларга киритилгани йук.
Бузоқ ва қўзилариинг аминокислоталарга бўлган талаби она сути таркибидаги аминокислоталар миқдори билан ўлчанади. Лекин бунинг учун она хайвон баланслаштирилган тўла кийматли рацион билан боқилиши керак. Н.А.Шманенковнинг (1970) таъкидлашича 2 ойгача бўлган бузоқларнинг турли хил аминокислоталарга талаби тахминан куйидагичадир (45 жадвал).

Манба: «Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш» Р.Ҳамроқулов К.Карибаев