Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш

Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, улардан турли хил озиқ-овқат ишлаб чиқариш кишилар учун муҳим ҳаётий аҳамият касб этади. Чорва маҳсулотларидан айни маҳалда тиббиётда баъзи даволаш ишларида ниҳоятда зарур бўлган дори-даннонлар, саноат
учун турли техник маҳсулотлар ҳамда чиқитларидан ҳар хил безак ва галантерия маҳсулотлари ҳам тайёрланади.
Одамламинг кундалик ҳаётини чорва маҳсулотларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу борада гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотларининг тутган ўми беқиёсдир. Россия тиббиёт фанлар академияси олимларининг тавсияларига қараганда, ҳар бир инсон
учун йилига гўшт ўртача меъёри, гўшт маҳсулотлари ва мойни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 80 кгни ташкил этиши керак экан. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари инсон ҳаёти учун ниҳоятда қимматли оқсил манбаи бўлиб, организмни пластик ва энергетик моддалар билан таъминлашда ҳаётий аҳамият касб этади. Гўшт оқсиллари ўсимлик оқсилларидан биннунча юқори туради. Бинобарин, ҳайвонламинг оқсили ва ёғлари одамламинг кундалик рационида анча салмоқли ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам одамламинг ҳайвон оқсили ва ёғига
бўлган талаби кун сайин ортиб бонноқда. Шунга кўра, ўзбекистонда гўшт ва сут саноатининг ривожланишига катта аҳамият берилмоқда.
Ҳукуматимиз қарорларида сут ва гўшт маҳсулотлари етиштиришни ошириш билан бирга уламинг сифатини яхшилаш, турларини кўпайтириш, таннархини арзонлаштириш масалалари ўз аксини топган. Шунингдек, енгил саноатимиз учун муҳим хом ашё ҳисобланган
ҳайвон терилари, мўйнаси, жуни ва ҳоказоламинг сифати ҳам яхшиланиши лозим.
Гўшт таркибида барча муҳим элементлар тайёр ҳолда мавжуд бўлади, улар инсон организмида моддалар алмашинуви жараёнида фаол иштирок этади. Гўшт мияга ижобий таъсир кўрсатади: мия яхши ривожланиши учун озиқни асосан гўштдан олади.
Маълумки, ҳар бир организм ўз фаолияти давомида маълум миқдорда оқсил, ёғ, углевод, туз ва витаминлар сарфлайди. Шу билан бирга, ана шу сарфланган моддаламинг ўми минтазам тўлдирилиб турилиши лозим. Инсон рационида унинг организмига зарур ҳисобланган
моддалар етарли бўлиши керак. Бу моддалар (оқсил, углевод, ёғ ва ҳ.к.) Асосан органик ва анорганик бирикмалардан ташкил топгани ҳолда мураккаб сув аралашмаси сифатида организмга тарқалади.
Оқсил — маҳсулотнинг асосий таркибий қисми сифатида турли аминокислоталардан ташкил топган. Тиббиёт олимларининг кузатишларича, вазни 75-105 кг келадиган, катта ёшли одамлар кунига ўртача 105-150 г оқсил истеъмол қилиши лозим экан. Бундай миқдордаги
оқсил асосан гўшт, сут, балиқ ва тухумдан олинади. Организм учун тез ҳазм бўладиган ва ўзлаштириладиган оқсиллар ҳайвон тана мускулларида, аниқроғи, кўндаланг тарғил мускулларида кўпроқ учрайди. Силлиқ ясси мускулларда ва бириктирувчи тўқималар таркибида инсон организми учун ниҳоятда зарур ҳисобланган (триптофан, лизин, тирозин ва ҳ.к.) Аминокислоталар анча кам миқдорда учраши аниқланган. Гўшт таркибида
ўртача 20 фоиз оқсил учраши етарлича далиллар асосида исботлаб берилган. Инсон организми учун сут маҳсулотларининг тутган ўми гўштга қиёсан 01-ганда деярли фарқ қилмайди. Бинобарин, сут ва гўшт маҳсулотларини етарли даражада истеъмол қилиш ҳар бир организм учун муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!