Чорвачиликда озуқа ресурслари ва уларнинг таснифланиши

Барча турдаги озуқалар 3 гуруҳга бўлинади:
– ўсимлик маҳсулотларидан тайёрланган озуқалар; – ҳайвонот маҳсулотларидан тайёрланган озуқалар; – минерал моддалар.
Ўсимлик маҳсулотларидан тайёрланган озуқалар:
Улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Кўк ўтлар – табиий яйлов ўтлари, пичанзорлар, экилган ўтлар ва бошқалар.
2. Дағал хашаклар – пичанлар, похоллар, тўпонлар, дони олинган маккажўхори пояси.
3. Илдизмевалар – лавлаги ва ҳоказолар.
4. Силосланган озуқалар.
5. Омихта емлар – донлар ва уруғлар.
6. Техникавий ишлаб чиқариш чиқиндилари (ун ишлаб чиқариш саноати, шакар заводлари, спирт заводлари ва мой-ёғ ишлаб чиқариш корхоналари чиқиндилари).
Ҳайвонот маҳсулотларидан тайёрланадиган озуқалар:
Бу гуруҳдаги озуқаларга, қаймоқли ва қаймоқсиз сут, қон уни, суяк уни, балиқ уни ва ҳоказолар киради.Минерал озуқалар:
Қуйидаги 2.1-жадвалда келтирилган кимёвий қўшимчалар минерал озуқалар ҳисобланади ва улар қишлоқ хўжалик ҳайвонларига қуйидаги миқдорда берилади.
Таркибида фосфор етишмайдиган озуқалар, фосфотлар қўшилган рацион бўйича озиқлантирилган чорва молдан қуйидаги миқдорда қўшимча маҳсулот олиш мумкин: Сут – 5.8 кг;
Жун – 0,2 кг;
Қорамол гўшти – 1,4 кг;
Парранда гўшти – 0,8 кг;
Чўчқа гўшти -1,1 кг;
Тухум – 20 дона;
Қўй гўшти – 0,5 кг.

Минерал озуқалар ва уларнинг қишлоқ хўжалик ҳайвонларига берилиш миқдори (бир бошга бир кеча-кундузга)

Ҳайвонларнинг

турлари

Бир кальцийли сулфат
Икки кальцийли фосфат (дикальций фосфат)
Уч кальцийли фосфат
Икки натрийли фосфат
Бир аммонийли фосфат
Икки аммонийли фосфат
Сигирлар
30-130 70-200 70-200 50-150 30-90 30-100
Бузоқлар
15-25 20-55 20-70 10-40 10-30 10-40
Наслли бузоқлар
30-80 50-100 75-150

 

40-80 30-70 30-80
Она чўчқалар
20-60 50-100 50-100
Чўчқа болалари
10-15 20-40 20-50
Отлар
3-6 5-1 5-1
Қўйлар
3-5 5-1 5-1 5-15 5-1 7-15

Тухум

туғадиган товуқлар

2-3 3-4 3-4