Дорпер зотли қўйлар ҳақида

Дорпер кўплаб афзалликларга эга бўлган қўй зотидир – ҳайвонлар оддий усулларда парвариш қилинади ва тез ўсади. Дорпер қўйларини гўшт ва терисини олиш учун боқилади. Дорпер қўйларидан жун олиб бўлмайди, қишда қўйларининг жуни ўсмайди, ёзда эса жун қатлами тўкилиб кетади.

Дорпернинг афзалликлари

Ушбу зотли наслли қўйларнинг афзалликлари жиҳатидан нархининг юқори бўлиши асослидур, қўйида бу қўййларнинг афзалликларини келтириб ўтамиз:

  • Қўйлар осон ва тез кўпаяди. Битта совлиқ 2 дан 5 бошгача болалайди. Бола тўғиши кўпинча енгил ўтади, инсон аралашувини талаб қилмайди. Қўзилар камдан-кам ҳолларда нобуд бўлади ва тез ўсади. Ёш қўйлар 8 ойда жинсий етишади.
  • Паразитларга бардошлиги. Ушбу қимматли хусусияти генетик жиҳатдан белгиланган. Дорпер организми гельминтлар ва тери касалликларига чидамлидур. Профилактика мақсадида йилига бир марта дегельминтизация қилиниши етарли;
  • Тез вазн олиши. Қўзилар кўнига 400 грамм вазн олишини айтган. Бир ойлик қўзичоқлар 7 кг дан 20 кг гача вазн оладилар ва вазни 12-25 кг га етади. Вояга етган ҳайвонлар, бир ёшли ўрғочиларнинг вазни 60-70 кг, ва бу ёшдаги қўчқорлар тирик вазни 100 кг дан ошади. Чемпион қўйларнинг вазни 130 кг дан ошади;
  • Оддий рационда боқиш. Дорперларни яшил масса ўсимликлари кам ўсадиган яйловларда ҳам боқиш мумкин;

Бундай кам тўйимли озуқа рациони билан боқилганда ҳам, сўйилганда гўшти сифатли ва маззали бўлади.

  • Гўштнинг кам ёғлилиги. Яхши боқилган қўйдан 60 кг гача гўшт чиқади. Гўшт таркибидаги ёғ биз билган қўйларники каби мушакларини тўқималарида қалин қатлам бўлим йиғилмасдан, балки тенг равишда тақсимланган. Шу сабабли, тенг равишда гўшти юмшоқ бўлиб, ўзига хос хидли, сарғиш ёғли қалин қатламлар билан тўпланган бошқа қўйлар гўштидан фарқ қилади. Дорпер қўйлари гўшти таъмида ўзига хос “қўй” хиди бўлмайди.

  • Дорпер териси. Дорпер териси қайта ишланганда ҳам, тенг қалинликда бўлади, шунинг учун қиммат баҳоланади.
Дўстларингизга ҳам улашинг!