Эчкичилик

Эчкичилик —чорвачиликнинг эчкиларни боқиш ва кЎпайтириш билан шугʻулланувчи тармогʻи. Жаҳон боʻйича 709,9 млн. бош эчки боқилади. Унинг асосий қисми Осиё (443,7 млн. бош), Африка (205,6 млн. бош), Жанубий Америка (25,9 млн. бош) мамлакатларига тоʻгʻри келади. Э. хоʻжаликлари тогʻ, баланд тогʻ Ўтлоқлари, чЎл яйловлари ва даштларда жойлашган. Иқлим шароитига мослашган сержун эчки зоти Ўзбекистоннинг жан. минтақаларида, ангор эчкиси Туркия, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси, Австрия ва қисман Мадагаскар о.ида, кашмир эчкиси Тибетда, оренбург , олтой эчкилари Россия да етиштирилади ва улардан фойдаланилади. Э.нинг сут, жун, тивит ёʻналишлари мавжуд. Сут эчкичилиги Европа мамлакатлари (Англияда 1984 йилда Британия эчкичилик ассоциацияси ташкил этилди, 150—200 она эчкидан иборат сутчилик фермалари юзага келди), Россиянинг марказий ҳудудлари, Шим. Кавказ, Қрим, Закавказе, Ўрта Осийода, жун эчкичилиги Туркия, АҚШ, Африка, Австралия, Ўрта Осиё, Қозогʻистонда; тивит эчкичилиги Тибет, Россияда кенг ривожланган. КЎп мамлакатларда эчки сути учун бокилади. Эчки сути енгил ҳазм боʻлади, айниқса, болалар ва ошқозони касал одамлар учун ниҳоятда фойдалидир. Эчки сутидан пишлоқ ва бошқалар турли парҳез маҳсулотлар ҳам тайёрланади. Эчки гоʻшти тоʻйимлилиги ва таʼми жаҳатидан қоʻй гЎштидан қолишмайди. Махсус сержун зот эчкилардан кокили узун, ипаксимон товланадиган жун олинади. Жуни бир хил, чидамли, пишиқ, эластиклиги туфайли улардан костюмбоп газламалар, гилам, трикотаж буюмлар ишлаб чиқарилади. Терисидан шавро, хром ва бошқалар олинади, пЎстак қилинади, қалин жунли терилардан мЎйна тайёрланади. Эчки тивитидан жаҳонга маʼлум ва машҳур (оренбург) роʻмоллар ва шарфлар тоʻқилади. Э. Узбекистонда қадимдан ривожланган. Наманган вилоятининг Чуст, Поп, Косонсой, Тошкент вилоятининг тогʻ олди туманларида, Самарқанд вилоятининг айрим хЎжаликларида, Навоий вилоятининг Нурота ва Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманларида боқиб кЎпайтирилади. Ҳозиргида Э. соҳасида наслчилик ишларини ташкил қилиш, уларни асраш, парвариш қилиш, улардан сифатли маҳсулотлар олиш бЎйича илмиямалий ишлар Ўзбекистон чорвачилик институти, қишлоқ хЎжалиги олий Ўқув юртлари кафедраларида олиб борилади.

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!