Сигирлардаги эндометритлар профилактикаси ва уларни даволаш

Сигирларни туғруқдан кейинги эндометритлар билан касалланишининг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирлар сигирларнинг бўғозлик даврида ва туғруқдан кейинги даврда ўтказилиб туриши зарур.

Бу йўналишдаги ишларни тўғри йўлга қўйиш ва режалаштириш учун эса хўжаликларда акушерлик-гинекология диспансерликни татбиқ қилиш керак бўлади. Жорий (ойлик), мавсумий ва асосий диспансерлик фаолиятини ўтказишда бўғоз сигирларни озиқлантиришдаги камчиликлар аниқланади, сутдан чиқиш даврининг давомийлиги графигига тўғри риоя қилинади ва бу чоралар озиқлантиришни ўз вақтида тартибга солиш ҳамда йўл қўйилган камчиликларга барҳам бериш имконини беради.

Қорамоллар эндометритларига қарши қўлланиладиган асосий профилактик чора-тадбирлар:

•         жониворларни мунтазам сайр қилдириш;

•         профилактика учун кимёвий терапевтик воситаларни қўллаш;

•         иммун ҳолатини ошириш;

•         бачадон ҳаётий фаолиятини сақлаб турувчи воситаларни қўллаш;

•         нафақат текшириш даврида, балки уруғлантиришда ҳам асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилиш;

•         мувозанатлашган рацион.

Субклиник эндометритлар субклиник маститларнинг манбаи эканлиги муҳим, шу сабабли дори воситаларини бачадон ичига юбориш бир вақтнинг ўзида елинни даволашга ҳам олиб келади.

Эндометритни даволаш учун таъсири кенг даражада бўлган дори воситаларини қўллаш мақсадга мувофиқроқдир.

Асосий вазифалар:

1) бачадон бўшлиғидан фасодни ўз вақтида олиб ташлаш;

2) жинсий аъзолар тизимининг барча соҳаларидаги патоген микрофлора ҳаёт фаолиятига барҳам бериш;

3) бачадон мускулларининг тонуси ва қисқариш қобилиятини тиклаш;

4) хасталанган эндометрия регенациясини тезлатиш;

5) организмнинг ҳимоя кучларини ошириш;

6) шиллиқ пардаларнинг секреция функцияларини янгилаш;

7) микроблар фаолиятини маҳсулотлардан заҳарланишининг олдини олиш.

Хабибулло Хамдамов, ЕХХТ ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти