ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ШАРОИТИДА ҚОРАМОЛ НАСЛИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

245

Танлаш ва жуфтлаш наслчилик ишининг асосидир. Танланган урғочи моллар юқори насл қийматига эга наслдор эркак хайвонлар билан жуфтланади.
Қишлоқ хўжалик хайвонлари 3 усулда урчитилади:
1. Соф зотли урчитиш.
2. Чатиштириш.
3. Дурагайлаш.
Республикамизда урчитиш учун режалаштирилган сут, сут-гўшт маҳсулдорлик йўналишидаги 4 та қорамол ти урчитилади: қора-ола, бушуев, қизил чўл ва швиц зотлари.
ҚОРАМОЛЛАРНИ УРЧИТИШ ТАРТИБИ

ҚОРАМОЛ ЗОТИ БУҚА ЗОТИ
Бушуев Бушуев
Қора ола Голштин
Қизил чўл Англер, Дания қизил зоти
Швиц Америка ва Австрия селекциясига мансуб швиц зоти

СИГИРЛАРНИНГ ЁШИНИ АНИҚЛАШ
*Сутдор қорамолчиликда сигирларнинг ёшини аниқ билиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, сигирнинг ёши улғайган сари (5-7 туғишгача) сут маҳсулдорлиги ошади, қариганда эса камайиб боради. Қорамолларнинг ёши тўғрисидаги маълумотларни бузоқ туғилганидан бошлаб хисобга олиб бориш керак.
*Сигирларнинг ёшини шохидаги ҳалқалар сонидан ёки тишига қараб ҳам аниқласа бўлади. Биринчи халқа молди биринчи туққандан кейин 2.5-3.0 ёшда пайдо бўлади.
*Сутлик тишлар катталиги бўйича доимийлардан кескин фарқ қилиб ингичка ва тор бўлади, доимий тишлар, аксинча узун ва кенг бўлади. Молларнинг 18 ойлигидан кейин ўртада бир жуфт сутлик тиши тушиб, қозиқ тиши билан алмашади, қолган тишлари ҳар йилда тушиб алмашиб туради. Мол 4.5-5.0 ёшга етганда сут тишлари тўлиқ тушиб, ўрнини доимий тишлар эгаллайди.
*Молнинг келиб чиқиш ҳақидаги маълумотлар сигир танлашдаги асосий омилдир. Бу маълумотлар сигирлардан яхши авлод олишни таъминлайди.
ҚОРАМЛЛАРНИ УРУҒЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ
*Сунъий қочириш.
*Табиий қочириш.
*Қўлда қочириш.

1 йилда 1 бош наслдор буқа уруғи билан сигирлар ва таналарни қочириш имкониятлари:
-Табиий қочиришда 25-30 бош;
-Қўлда қочиришда 60-80 бош;
-Сунъий қочиришда 200-400 бош (1 бош машҳур буқа уруғи билан 10000 бош ва ундан кўп қорамолларни қочириш мумкин).
Бир қочириш мавсумда 1 наслдор қўчқор билан:
-Табиий қочиришда 20-30 бош.
-Қўлда қочиришда 100 бош.
-Сунъий қочиришда 2000-3000 бош ва ундан кўп совлиқни қочириш мумкин.

СИГИР ВА ТАНАЛАРНИ СУНЪИЙ ҚОЧИРИШ ТАРТИБЛАРИ
*Чорвачиликни ривожлантириш ва зотли молларни маҳсулдорлиги, генетик потенциалларини оширишда сунъий уруғлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу усул чорвачиликка юқори маҳсулдор наслли буқалардан самарали фойдаланишга имкон яратади. Сунъий қочириш йўли билан янги юқори маҳсулдор зот яратилади ва кўпайтирилади ҳамда мавжуд бўлган молларнинг зоти яхшиланади.
*Сунъий қочириш усули молларни юқумли касалликларидан (бруцеллёз, туберкулёз, вибриоз, трихомоноз) сақлайди.
*Сунъий қочириш иқтисодий тамондан табиий усулдан афзолроқдир. Чунки хўжаликда наслли буқаларнинг сони қисқартирилади ва шу ҳисобдан озуқа харажатлари тежалади.
*Молларни сунъий қочиришнинг 3 та усули мавжуд бўлиб, асосан визоцервикал ва ректовагинал усуллари қўлланилади.
*Молларни уруғлантириш учун қўйидаги асбоблар бўлиши зарур:
1.Стерил полиэтилен қўлқоп (перчатка).
2.Стерилланган полиэтилен конуссимон ампула.
3.Полиэтилен катетер.
ВИЗОЦЕРВИКАЛ УСУЛ
*Бу қочириш усулида таёрланган стерил шприц, катетер илиқ эритмаларда 3-4 марта кетма кет ювилади. Қин ойнаси ишлатишдан олдин қайнатиб олинади ёки спиртланган тампонни ёқиб унинг алангасида дезинфекцияланади, кейин стерил шприц катетрга уруғлик тортиб олинади. Сигир ва таналар қин ойнаси (кўзгуси) орқали шприц катетрни бачадон бўйнига киргизиб уруғлантирилади.
РЕКТОВАГИНАЛ УСУЛ
*Уруғлик стерил бир маротабалик пипеткага тортиб олинади ва махсус шприц ёрдамида вульва лабларини очиб қин ичига киритилади ва шу вақтнинг ўзида иккинчи қўл тўғри ичакка киритилади ва бачадон бўйини тортиб ушлаб олинади ва катетр бачадон бўйинига киритилиб уруғлик оқизилади.

СИГИРЛАРНИ ТУҒИШГА ТАЙЁРЛАШ
*Сигирларни туғишга таёрлаш уларни сутдан чиқаришдан бошланади. Бунда сигирларнинг семизлиги, соғломлиги, ёши, индивидуал хусусияти, маҳсулот даражаси, олдинги соғин даврининг давомийлиги, озиқлантириш шароити, келгуси, келгуси соғин даврида мўлжалланган сут миқдорлари ҳисобга олиниши лозим.

*Сутдан чиққан даврда, айниқса бевосита тўғишдан олдин, сигирларнинг семизлиги ўртадан юқори бўлиши лозим. Шундагина сигир организми туғишга таёр бўлади. Сигир туғиш пайтида тирик вазннинг 60-65 кг ни йўқотади. Агар сигир туққандан сўнг ўрта семизлик ҳолатида бўлмаса, у бўлажак соғин даврида ўз маҳсулотини бераолмайди. Буғозликнинг охирги кунлари билан бир вақтда тўғри келадиган сутдан чиққан давр мобайнида ҳомиланинг жадал эмбрионал ривожланиши рўй беради.

Дўстларингизга ҳам улашинг!