Герефорд зотининг маҳсулдорлиги

Сермашақат селекция ишлари олиб борилганига қарамай герефорд зоти қорамолларини эрта етишишига эриша олинмади. Биринчи болалаши 36 ойга келиб бўлади. Бузоқлар нисбатан кичик туғилади, янги туғилган  ғунажин бузоқнинг вазни 26-33 кг, буқачани вазни 30-35 кг. Сигирларни туғиши енгил кечади, кам ҳолларда ветеринар ёрдами керак бўлади. Сигирларни она истинкти яхши ривожланган бўлиб бегона бузоқларни йилинига яқинлаштирмайди.

Бузоқлар туғилганда ғунажинларнинг вазни 25-28 кг, буқачалар 28-34 кг. 6 ойлик бўлганда ёш бузоқлар эмизишдан олганда 180-250 кг.гача вазн олади, 8 ойлик бўлганда 230-260 кг.гача; 15 ойлик бўлганда вазни 330-360 кг., буқачаларники 430 кг.гача етади. Бир ярим ёш бўлганда ғунажинлар 430-460 кг, буқачалар тахминан 500 кг бўлади.

Буқалар 24 ойлигида 800 кг дан ортиқ вазн оладилар, ғунажин 650 кг ва ундан кўпроқ. Ушбу зот озуқадан мувофиқ равишда фойдаланилганда энг юқори вазн кўрсаткичларини беради. Герефорд зотини рацион бўйича тўғри парвариш қилганда кунлик яхши вазн олади (1 кг мол гўшти ишлаб чиқариш учун кетадиган озуқа миқдорига нисбатан), буқачалар 800-1500 гр, ғунажинлар 800-1200 граммгача вазн олади. Интенсив усулда кучли каллорияли протеинли озуқа боқилганда буқалар кунига 1500 гр, ғунажинлар 1250 гр гача вазн олади. Бунда, 15 ойлик буқаларнинг тирик вазни 500 кг га, 18 ойлигида эса 600 кг га етади. Сўйилганда гўштни чиқими кўрсаткичи 65-70% ни ташкил этади. Герефорд буқалари яйловда боқилганда ўртача 0.8-1 кг вазн олади. Бунда 1 кг вазн ўсишига 7-8 озуқа бирлиги сарф қилинади.

Герефорд буқалари яйловда боқилганда ўртача 0.8-1 кг вазн олади. Бунда 1 кг вазн ўсишига 7-8 озуқа бирлиги тўғри келади.

Катта ёшли сигирларнинг тирик вазни 500-600 кг, га етади; баъзида сигирларнинг тирик вазни 750 кг.га, буқаларники 1200 кг.га етади. Бир суткалик ўртача вазн олиш 1000-1200 грамм. Сўйилганда тирик вазнининг 60-70% миқдорида гўшт беради. Сигирларнинг сут бериш маҳсулдорлиги паст, 305 кун лактация даврида 1200-1500 кг сут беради. Герефорд сигирлари соғилмайди, сигир сутини бузоқлар эмади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!