Герефорд зотининг хусусиятлари

Герефорд зотининг ранги – қизил, бошида, кўкрак таги, гавдасининг пастки қисми, оёқлари ва дум учида оқ қашқалари бор; бурун-лаб ойнаси пушти ранг. Танасининг умумий геометрик кўриниши тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб, узун ва кенг, оёқлари калта ва бақувват; боши кенг, шохлари узун; бўйни қалин ва калта. Қорамол танаси мушаклар билан уйғунлашган.

Герефорд зотларининг ташқи кўриниши гўшт маҳсулдорлиги юқори қорамоллар кўринишига  хосдур. Танаси бақувват ва кўкраги чиқиб туради. Тана тузилиши кичик ва ихчам. Бу зотли қорамоллар калласи нисбатан кичик, катта пешона, кичик, қалин ва мушакли буйинда жойлашган. Қорамоллар ёрқин ва учлари хира шохларга эга. АҚШда герефордларнинг шохсиз насли селекция қилинган. Кўкрак қафаси чуқур, кучли, елка мушаклари яхши ривожланган. Герефорд сигирларини бели текис, кенг, орқа қисми юмалоқ мушаклар билан уйғунлашган. Оёқлари қисқа, кенг жойлашган, кучли, мушаклари яхши ривожланган. Йилинлари кичик ва сусайган. Герефорд сигирлари 18 йилгача яшайдилар, шу билан бирга вазнини ва маҳсулдорлигини сақлаб қоладилар.

Хозирги кунда зотнинг тузилиши бўйича уч тури ажратилган:

  • Паст бўйли
  • Ўрта бўйли
  • Узун бўйли

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!