Голштин зотли сигирлар хусусиятлари

Голштин зотли сигирлар хусусиятлари

Голштин сигирлари бошқа сут йўналишидаги зотлар орасида энг юқори сут маҳсулдорлиги билан ажралиб туради.


Голштин зотли сигирлар хусусиятлари

 

Описание: Картинки по запросу голштин зоти

Голштин сигирлари бошқа сут йўналишидаги зотлар орасида энг юқори сут маҳсулдорлиги билан ажралиб туради. Сут маҳсулдорлиги ва сут таркибидаги ёғ кўрсаткичлари, маълум бир ҳудуднинг иқлими ва озуқаларига мосланиши билан боғлиқ. Мисол учун, Исроилда уларни парваришлашда янги технологиялар қўлланилди ва улар йилига ўртача 12 минг килограмм сут миқдори кўрсаткичига эга бўлди. Сутнинг ёғ таркиби одатда 3-3,1% дан ошмайди ва протеин миқдори даражаси — 3% га тенг. Шимолий Америкада Голштин сигирларининг сут маҳсулдорлиги бироз паст кўрсаткичга- йилига 9-10 минг кг сут соғиб олинади, лекин ёғ 3,6% ва оқсил миқдори 3,2% га тенг.

Голштин сигирларининг тирик вазни 670 дан 700 кг гача, буқалар эса 960 дан 1250 кг гача бўлади. Туғилганда буқачалар 44-47 кг, ғунажинлар эса 38-42 кг ни ташкил қилади. Қорамоллар аниқ сут йўналиши билан ажралиб туради. Сигирларнинг баландлиги ўртача 144 см, буқаларники эса 158-160 см га тенг.

Голштинларнинг умумий кўриниши. Манба https://mirfermera.ru

Фермерларнинг Голштин зоти ҳақидаги фикри одатда жуда яхши. АҚШ, Канада, Германия, Исроил ва бошқа кўплаб ривожланган мамлакатларда, асосан, бу зот етиштирилиб, бу уларни сотиб олиш учун рағбатлантирувчи омил ҳисобланади.

Голштин зоти Европада, Австралияда, Шимолий ва Жанубий Американинг йирик давлатларида, яқин хориж давлатларида (Россия, Белорус, Украина ва Қозоғистон) парваришланиб келинмоқда. Ўзбекистонда ушбу зотли қорамолни Республиканинг иқлими юмшоқроқ вилоятларида боқиш тавсия этилади.

Хабибулло Хамдамов ЕХХТ Ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти

Манба: agromart.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!