ГЎШТ ВА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИ

Гўшт саноатнинг асосий хом ашёси — барча турдаги қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандалари ҳисобланади. Барча гўшт саноат корхоналарида қайта ишланадиган асосий хом ашёларга қорамол, қўй, эчки, чўчқа, қуён, парранда ва гўшт учун от, туя ва бошқа ҳайвонлар қайта ишланади.
СЎйиладиган ҳайвонлар хўжаликларнинг ўзида, ҳайвонларни сЎйиш майдончаларида, кушхоналарда, саноатлашган гўшт ишлаб чиқариш корхоналарида дастлабки қайта ишланиши мумкин. Сўйиш учун ажратилган ҳайвонлар кондитсияси
(семизлик даражаси)га, гўшт саноати томонидан хом
ашёга катта талаблар қўйилади. Хом ашё қанча сифатли бўлса, ундан шунча кўп ассортиментда озиқ ва техника маҳсулотлари етиштириш мумкин. Хом ашёнинг сифати ҳайвонларнинг тури, зоти, физиологик ҳолати, ориқ-семизлиги, ёши ва жинсига боғлиқ бўлади. Ҳайвонлар таниқли рус олими П.Н.Кулешов
иборасига кўра тўрт хиИ конституцияга бўлинади. Улар хом (ёки бўш), нозик, пишиқ ва қўпол конституциялардан иборатдир.

Гўшт учун боқиладиган ҳайвонлар зотли бўлгани
ҳолда хом, яъни бўш типдаги конституцияга тааллуқли
бўлса, улардан гўштни қайта ишловчи корхоналар кўп
ва сифатли хом ашё оладилар. Хом тип конституцияИи
ҳайвонлар катта, семиз, гўшт ва ёғ чиқими юқори
бўлади.
Бундай зотли ҳайвонлар тез етилади, мускул тў-қималари кўп бўлади, мускуллари оралиғидаги ёғ қатламлари бир меъёрда қаватма-қават «маннарсимон» кўринишга эга бўлади, бинобарин, бундай гўштлар «мармарсимон» гўшт дейилади.
Бўрдоқига боқиладиган сигирламинг елини кичик, суст тараққий этган бўлади. Узоқдан кўз билан чамалаб қаралганда улами елка-кўкрак қисми, елкаелин қисмига деярли тенг  бўлади. Бошқача айтганда, уламинг елка узунлиги қорин узунлигига параллел ҳолда учрайди. Бу ҳолат уламинг ташқи кўриниши (экстерери) жиҳатидан баҳолаш усули сифатида фойдаланилади.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!