ҲАЙВОН ГЎНГЛАРИ ТАРКИБИ ҲАҚИДА…

Қорамол гўнги таркибида умумий азот миқдори 0,589%, умумий фосфор миқдори 0,25% ва умумий калий 0,50 фоизни ташкил қилади. Ерга гўнг солинганда тупроқ унумдорлигининг муҳим шарти бўлган биологик фаолияти кучаяди, берилган минерал ўғитларнинг таъсири ортади. Одатдаги миқдор бўйича ҳар гектар ерга ўртача 20–30 т гўнг солинади.
Қуруқ қўй гўнги таркибида умумий азот миқдори 1,60% умумий фосфор 0,50% умумий калий 1,40 фоиздан иборат.
От гўнгида умумий азот 0,60%, умумий фосфор 0,30%, умумий калий 0,55%, ва парранда қуруқ гўнгида умумий азот 3,40%, умумий фосфор 1,60%, умумий калий 0,80 фоизни ташкил қилади.

1 тонна гўнг таркибидаги азот, фосфор ва калий миқдори эса қуйидагича:
От гўнгида: N-6 кг, P-3 кг, К-5 кг.
Қўйнинг қуруқ гўнгида: N-16 кг, P-5 кг, К-14 кг.
Мол гўнгида: N-4 кг, P-2,5 кг, К- 5 кг.

AGROBLOGER канали:
@agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!