ҲИСОРИ ЗОТЛИ ҚУЙЛАР

Республикамизнинг тоғолди адирларида ҳамда аҳолининг шахсий (дехдон) хужаликларида жадал урчитилмокда. Ҳисори зотли қуйлар яйлов ўтлокларида ҳамда бир жойда сақлаб жадал боқишга ҳам мойил.

Ҳисори зотли қуйлар бошка зот турдошларига қараганда бошининг катталиги, кенг пешоналиги, буйининг узунлиги, кўкрагининг кенглиги кўкрак  чуқурлигининг ривожланганлиги, мустахкам оёқ ва туёқ тузилишига эгалиги билан ажралиб туради ва бутун худудлар буйлаб тарқалган.

Ҳисори қуйлар экстерьери кўрсаткичларида 49фоизини қўнгир, 37 фоизини қора, 2 фоизини оқ ва қолган 12 фоизини ола- була тусли қуйлар ташкил этади.

Ҳисори зотли қуйлар йирик куринишга эга. Экстерьер тузилиши кўрсаткичларида елкасининг баландлиги ўртача 78,7 см, кўкрак  кенглиги 23,5 см, ўтиргич суяги кенглиги 22,0 см, кўкрак  чуқурлиги 36,7 см, кўкрак  айланаси 103,3 см, пешона узунлиги 23,4 см, пешона кенглиги 13,5 см, пойча айланаси 9,5 см -ни ташкил этади.

Ҳисори қуйлари гушг-ёг берувчи думбали дағал жунли қуйлар тоифасига киради. Йиллик жун киркими 1,5 кг, она қуйлар да 1,2 кг-га етади. Жунининг қалинлиги ўртача, туёклари жуда мустахкам бўлиб, тоғ-тошларда юришга мослашган.

Ҳисори зотли қуйлар халк селекциясида танлаш ва саралаш йуллари билан узок йиллар давомида яратилган деб хулоса қилинади. Улар йил яхши келганда, тери остига хамда думба кисмида ёг захирасини туплайди. Қурғоқчилик пайтида ёг захирасини аста-секинлик билан сарфлаши билан табиий иклимга мослашган.

Гушт-ёғ йуналишидаги ҳисори қуйлар танасининг катталиги ва оғирлиги, гушт-ёғининг сифати, тез етилувчанлиги, мустахкам суяк тузилишига эгалиги билан бошка зотларга нисбатан ўзига хос устунликка эга.

Ҳисори зотли қуйлардан олинган қўзиларининг 95 фоизи 1,5 ёшида катта ёшли қуйлар вазнига 55-60 кг.га етади. Бўрдоқига бокилганда бокувдаги ҳисори қуйларининг кунлик усиши уртача 150-180 граммдан ортиб боради.

Ўн бир ойлик қўзилари 20,9 кг лаҳм гушт беради. Гуштининг таркибида 4,3 фоиз ёг, 20,3 фоиз протеин мавжуд, туйимлилиги 5212 килокаллорияни ташкил этади.

Республикамизда соф зотли думбалиқуйларни урчитишга ихтисослашган 18 тадан зиёд наслчилик хужаликларида 40 минг бошга якин қуйлар урчитилмоқда.

Ҳисори зотли қуйларни туйимли ем-хашак билан озикантирилса, семизлик даражаси ва танасининг турли кисмларида, шу жумладан, мускуллари орасида хам ёг тўплаш хусусияти юкори.

Ҳисори қуйларининг гўштдорлиги, тез етилувчанлиги, тирик вазни, сўйим вазни, сўйим чиқими хамда гўштининг таркибидаги турли тўкималарнинг бир-бирига бўлган нисбати семизлик даражаси билан узвий боғлиқ.

Республикамизнинг Сурхондарё, Қашкадарё,Фаргона,Тошкент, Самарканд, Жиззах вилоятларида урчитилаётган ҳисори зотли қуйларнинг қўчкорлари 80 – 90 кг-ни, суйим чикими 54,7 фоизни ва совликлари 70-75 кг- ни ташкил этади.