Молларни гўштга боқиш ва семиртириш

 Молларни гўштга боқишда уларнинг зоти, зотдорлиги ва маҳсулот йўналиши муҳим аҳамият касб этади. Қорамоллар гўштга семиртирилганда уларнинг ич- ки ва тери ости мой қавати кўпаяди. Айрим ҳолларда мускуллари оралиғидаги мой тўқими миқдори ортади. Бу ҳол кўпроқ гўштдор зотли молларга хосдир. Семирти¬риш натижасида уларнинг гўшти «мармарсимон»: яъни бир қават гўшт ва бир қават мой тўқимасидан ташкил топган бўлади. Натижада гўштнинг мазаси ортади, у лаззатли, майин ва тезпишар бўлади.
Молларни гўштга боқишда энг муҳим омил уларни юқори сифатли, тўйимли, витаминларга бой ем- хашак билан таъминлаш, ҳамда яхши парваришдан ҳисобланади. Гўштга боқишни бирқанча типлари бўлиб, бунда уларга бериладиган ем-хашак турлари билан белгиланади. Масалан, ем билан боқилса «ем типи», силос билан боқилса «силос типи», сенажа билан боқилса «сенаж типи» ва ҳ.к. Деб номланади. Молларни сўқимга боқишда улар рационида маълум миқдорда ош тузи ҳам бўлиши лозим.
Молларни гўштга боқишни жадал усулда олиб бориш қисқа вақт ичида юксак даражада сифатли гўшт етиштириш билан бир қаторда мол организмидаги барча имконини гўшт тайёрлашга йўналтирилади. Ёш ҳайвонлари эса бир вақтни ўзида ҳам ўсади, ҳам семиради. Бу борада молларни сўқимга боқиш тадбирларини саноат асосига кўчириш муҳим аҳамият касб этади. Бу дегани, йирик ихтисослаштирилган юксак ишлаб чиқариш имконига эга бўлган саноат типидаги комплексларда ҳозирги замон илғор технологияси асосида маҳсулот етиштиришдан иборат.
[lightbox full=»https://yandex.ru/images/search?text=myasniy+biki+foto&img_url=http%3A%2F%2Fnizhnevartovsk.yarmarka.biz%2Fuploads%2Forig%2Fb0%2Fc2%2Fe2%2Fb0c2e2ede268ff2e5743196c20948458.jpg&pos=3&rpt=simage&stype=image&lr=10335&noreask=1&parent-reqid=1513990413486048-244530140853793249977169-sas1-1787&source=wiz»][/lightbox]
Мол гўшти етиштиришга ихтисослашган комп- лекслар барча турдаги фермалардан ўзининг техноло- гияси ва механизация даражаси, ҳамда меҳнат унумдорлиги юксаклиги, маҳсулот таннархининг арзон- лиги билан фарқ қилади. Бошқача айтганда, барча технологик ишлар инсоннинг қўл меҳнатисиз, автоматлар ва механизмлар ёрдамида бажарилади. Жумладан, мол- хоналарни иситиш, ем-хашак тарқатиш, молларни суғо- риш, гўнг чиқариш ва ҳ.к.ларни кўрсатиш мумкин.
Молларни гўштга боқишда, албатта, ўлка хусусияти, иқлим шароити, боқишнинг илғор ва замонавий усуллари диққат марказида бўлиши талаб этилади.
Маълумки, гўшт комбинатлари ва кушхоналар сўйиш учун барча турдаги чорва молларни жамоа, ширкат ва давлат хўжаликларидан, бўрдоқичилик ферма, ҳамда барча турдаги давлат, шунингдек, фермер хўжаликларидан сотиб олади.
Ҳайвонларни жадал усулда гўштга семиртириш кўп ва сифатли гўшт етиштиришда муҳим омил ҳисобла¬нади. Ҳайвонларни гўштга боқиш асосан икки хил усулда бажарилади. Биринчиси — ҳайвонларни боғлаб ёки боғламасдан махсус ажратилган хона ёки майдончаларда гуруҳлаб, қўлдан ем-хашак бе- риб боқиш ҳисобланади. Иккинчиси — ҳайвонларни яй- ловда яйратиб боқишдан иборат. Шундай қилиб, сўйишга топшириладиган моллар йирик вазнли, семиз ва гўштдорлик белгилари яхши ифодаланган бўлиши лозим. Агар молларнинг семизлик даражаси ўртача семизликдан паст бўлса ва бузоқлар ниҳоят ориқ бўлса, уларни сўйиш учун қабул қилинмайди. Айрим ҳолларда, агар хўжаликда уларни семиртириш имкони бўлмаса, бундай моллар қабул қилиниши мумкин.
Молларни гўштга семиртиришдан асосий мақсад улар вазнини ошириш билан бир қаторда гўшт сифатини яхшилаш ва миқдорини кўпайтириш ҳисобланади. Агар ҳайвонлар юқори даражада семиртирилса, уларнинг дастлабки тирик вазни ўртача 25-30 фоизга ортади. Шунга кўра уларнинг гўшт чиқими ҳам кўпаяди, гўшт сифати яхшиланади, мазаси юқори даражада бўлади.
Сифатли гўшт етиштириш учун асосан 1,5-2,5 ёш- ли новвослар гўштга семиртирилади. Бундай молларни бир вақтнинг ўзида ўсиши ва ривожланиши давом этади, ҳамда гўштдорлик хусусиятлари юксалиб боради. Айниқса, мускулатурасида гўшт миқдорининг ортиши жадаллашади. Йирик, катта ёшли молларни гўштга семиртиришда дастлаб улар танасида, айниқса, ички органлари атрофида ва тери остида кўп миқдорда мой тўпланади. Бинобарин, уларнинг семириши мускул тўқи- ма ва толаларининг кенгайиши ва ўсиши ҳисобига амалга ошади.
Гўштга семиртириладиган новвослар махсус мол- хоналарда, талаб этилган ҳарорат, намлик яратилган ҳолда сақланади. Хоналарда вентиляция бўлиши талаб этилади. Молларга ем-хашак тарқатиш, озиқлантириш марказдан бошқарилади. Бинобарин, ем-хашак озиқ тарқатгич ёрдамида тўппа-тўғри молларнинг охурига солинади. Дағал озиқ, илдиз мевалар озиқ майдалагичда майдаланиб, бошқа турдаги ем-хашаклар билан омихта қилинган ҳолда, тўйимлилигини юқори даражага кўтариб, сўнг ҳайвонларга тарқатилади.
Ҳайвонларни суғориш ишлари гуруҳ ҳолда автоматик суғоргичлар ёрдамида бажарилади. Хонани тозалаш, дезинфекциялаш ва суюқ гўнгни чиқариб ташлаш ишлари ҳам механизация гарданига юкланади. Шу¬нингдек, барча турдаги зооветеринария тадбирлари, комплекс механизация қўл меҳнати сарфини тежаш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва таннархини арзонлаш- тириш ва, ниҳоят, ҳайвонларни жадал ҳолда семирти- риб, юқори кондитсияда гўштга топшириш имконини беради.

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!