Майда шохли молларнинг оқсил касаллиги

Оқсил. Қўзғатувчи – бу ташқи муҳитда барқарор бўлган вируслар туркумининг 7 (О, А, С, SAT 1, SAT 2, SAT 3, Asia 1) вирусидан иборат. Нисбий намлик 30-40% ва 18 0 C ҳароратда вирус икки йил давомида ўз фаоллигини сақлайди.

Вирус ёпиқ жойларда 2 ойгача, яйловларда – 1-3 ойгача, дудланган ва тузланган озиқаларда  2 ой давомида, тез совутилган гўштда – уч ойгача ўз фаоллигини сақлаб қолади.

Инфекция манбаи касал ҳайвонлар, шунингдек, касалликнинг инкубация даврида бўлганлар (2-21 кун) ва касалланиб тузалган ҳайвонлар ҳисобланади.

Клиник белгилар. Туёқли ҳайвонларнинг тез тарқаладиган ва ўткир вирусли касаллиги ҳисобланади. Қўйларда инкубация даври 2-3 кун давом этади. туёқларда ёриқлар, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида яралар кўзатилади.

Касал ҳайвонларда иситма, озиқланишни истамаслик бош, кавш қайтаришни тўхтатиши, оқсоқланиш, депрессия кўзатилади. Касаллик тахминан икки ҳафтача давом этади. Қўзиларда касаллик гастроэнтерит шаклида намоён бўлади ва кўпинча ҳайвонларнинг ўлимига олиб келади. Эчкиларда касалликнинг клиник белгилари қўйларникига ўхшайди. Кўпинча, уларнинг елинига шикастланади.

Вирус ташқи муҳитга сут, тупурик, сийдик, нафас олаётган ҳаво ва нажас орқали тарқалади. У касалларни соғлом ҳайвонлар билан алоқаси орқали, шунингдек вирус билан ифлосланган барча нарсалар орқали юқади.

Касал ҳайвонлар 3-4 хафтада тикланади, аммо бу вақт ичида вирус турли хил нарсалар билан, поябзал ва кийимларда бошқа фермаларга тезликда тарқалади. Касаллик пайтида ва ундан кейин ўз-ўзидан аборт қилиш, ўлик қўзилар туғилиши, баъзан эса ҳайвоннинг ўлиш ҳолатлари кўзатилади.

Даволаш. Фақат ветеринария кўрсатмаси бўйича амалга оширилади. Ҳайвонларни сақлаш ва боқиш учун шароитларни яхшилаш керак бўлади. Оғиз бўшлиғи мис купороси, калий перманганат эритмалар, антибиотиклар, эритмалари билан ювилади, туёқлар зарарланганда формалин эритмаси билан туёқ ванналари ишлатилади. Aгар сиз оқсил касаллигига шубҳа қилсангиз, дарҳол ветеринар врачга мурожат этинг.