Қизил чўл зоти. Бу зот Украинанинг жанубида маҳаллий қўнғир Украина қорамолларини дастлаб остфрисиянд, кейинчалик ангелн, вилстермарш, шортгорн ва ангелн зотли қорамоллар билан чатиштириш натижасида келтириб чиқарилган. Ушбу зотли қорамоллар Украинанинг жанубида келтириб чиқарилгани учун иссиқ шароитларга яхши мослашган, шунинг учун республикамизнинг жанубий ҳудудларга режали зот бўлиб ҳисобланилади. Улар Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси фермер хўжаликларида кенг тарқалаган.
Қизил чўл зотли қорамоллар қизил тусга эга бўлиб, у оч қизилдан тўқ қизилгача бўлади. Баъзи ҳайвонларда бошида ва қорнида оқ ранглар учрайди.
Қорамоллар сут йўналишидаги тана тузилишига эга. Уларнинг вазни 480-520 кг, буқаларининг вазни 800-850кг ни ташкил қилади.
Бузоқлар 25-34 кг туғилади. Яхши ўстирилган ёш қорамоллар 18 ойлилигида 380-400 кг вазнга эришади. Жадал ўстирилса қорамоллар 850-900 г семиради ва сўйим чиқими 54-55%, вояга етиб сЕмиртирилиб сўйилган қорамолларда 60% га етади.
Сигирлар сут маҳсулдорлиги 3000-3500 кг, сутининг ёғлилик даражаси 3,7% ташкил қилади.
Ўзбекистонда қизил чўл зотли қорамолларни соф ҳолда ва қизил дания, англер зотлари билан чатиштириб такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.




















