ТУРЛИ ЁШДАГИ ҚЎЧҚОРЛАРНИНГ ЖИНСИЙ ФАОЛЛИГИ

Қоракўл зоти Ўрта Осиёда яратилган ва саҳро, чўл минтақаларининг оғир яйлов-иқлим шароитларига яхши мослашган. Республикамизда қоракўлчилик тармоғини ривожлантиришга катта аҳамият берилиб, бу бўйича 2018 йил 14 мартда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ПҚ 3603 сонли қарори ҳам қабул қилинган. Қоракўлчиликда селекция жараёнини тезлаштириш тармоқ самарадорлигини ошириш имконини беради.
учун фойдали белгиларни ўз авлодларига етарлича бера оладиган наслли қўчқорларнинг ирсий кучи ва имкониятларидан юқори самара билан фойдаланиш қисқа вақт ичида хўжаликдаги қўйлар сурувининг маҳсулдорлик белгиларини кескин яхшилаш имконини бера олиши қоракўлчилик амалиётида аллақачон ўз исботини топган. Қоракўлчилик маҳсулотлари сифатини оширишда фақат юқори маҳсулдор, ирсий белгиларини ўз авлодига мунтазам бера олиш хусусиятига эга бўлган юқори гомеостазли қўчқор ва совлиқлардан қочирим мавсумида фойдаланиш кенг аҳамият касб этади. Турли ёщдаги қўчқорларни авлод сифати бўйича баҳолаш услубияти ишлаб чиқилган.
Қоракўлчиликда юритиладиган наслчилик ишининг асосий мақсадларидан бири хўжаликларда юқори маҳсулдор наслли қўчқорлар ва совлиқлар сурувларини яратиш ҳисобланади. Қўчқор сурувларда авлодлар алмашинувини жадаллаштириш йўли билан
селекция ишлари суръатини тезлаштиришда ёш қўчқорчаларни танлаб олиш ва иложи борича барвақтроқ уларнинг насл сифатини текшириш ўта муҳим.
Бу борада муҳим кўрсаткичлардан бири уларнинг жинсий фаоллиги ҳисобланади.

Бу борадаги тадқиқотларимиз 9 бошдан иборат сур ва қора рангли қўчқорларда Самарқанд ва Навоий вилояти қоракўлчилик хўжаликларида ўтказилди. Уларнинг авлод сифати 7 ойлигида (тажриба гурухи) ва 1,5 ёшлигида (назорат гурухи) баҳоланди.
Дастлаб 7 ойлик қўчқорчалар 3,5 ойлигидан онасидан ажратилди ва алохида сақлаш ва озиқлантириш шароитига ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, бу ҳайвонлар эрта муддатда туғилган ҳайвонлар орасидан ажратиб олинди. Ёш қўчқорчаларни сунъий уруғлантириш мавсумига тайёрлашда қeйидагиларни ҳисобга олдик: қўчқорларни
жинсий фаоллигига ва уруғ сифатига ҳаво ҳарорати таъсир қилади.
Маълумки, юқори ҳарорат сперматогенез жараёнига салбий таъсир қилади. Имкон даражасида тажриба ҳайвонлари сояда сақланди.
Наслли қўчқорлар мавсум даврида узоқ вақт бирга сақланса нуқсонли шартли рефлекслар пайдо бўла бошлайди, яъни уларда совлиқларга бўлган қизиқиш сўниб, аксинча ўзини жинсга бўлган қизиқиш кучайиб боради. Буни олдини олиш учун мавсум пайти уларни катта сурув кўринишида сақламадик. Тайёрлаш жараёнида ёш қўчқорлар кунига 2-3 марта қўйга келган совлиқлар билан бирга сақланди. Ёш биринчи марта мавсумда фойдаланилаётган қўчқорларда жинсий рефлексларни шакллантириш учун кўйга яхши келган совлиқлар билан сақланди. Шунингдек, улар билан бирга жинсий рефлексларни шакллантириш учун совлиқлар билан бирга фаол катта ёш қўчқорлар ҳам қўйилди. Дастлаб ёш қўчқорчалар станокда турган қўйга келган совлиққа, сўнг сунъий вагинага ўргатилди. Айрим ҳолларда фаол бўлмаган ёш қўчқорларни бир
неча кун 4-5 соат давомида кўйга келган совлиқлар билан бирга сақладик. Қўчқорчалардан фойдаланишда албатта, олий нерв фаолияти ҳисобга олинди. ОНФ заиф бўлган ҳайвонлардан умуман фойдаланмадик. Уларда қўйга келган совлиқга нисбатан тормозланиш ҳолатлари кузатилди. Айрим ҳайвонлар эса мавсум бошида
фаол бўлиб, сўнг сустлашиб кетади.
Шу нуқтаи назардан наслли қўчқорларни жинсий фаоллигини аниқлаш назарий ва амалий аҳамиятга эгадир, чунки айрим хўжаликларда сунъий уруғлантириш мавсумида жинсий рефлекслар сустлашиши кузатилади. Натижада ирсий жиҳатдан яхши
бўлган ҳайвонлардан фойдаланиш самарадорлиги пасайиб кетади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда биз тажрибада фақат ОНФ эга қўчқорчалардан фойдаландик. Тажрибамизда қўчқорчалар нисбатан эрта жинсий фаоолигини намойиш эта олди. Сунъий қинга хам осон ўрганди.
Катта ёш ва ёш ҳайвонлар ўртасида деярли фарқ кузатилмади.
Албатта, катта ёшли ҳайвонларни тажрибаси ва ёши нуқтаи назаридан фарқ кузатилса-да, у деярлик катта эмас.
Қўшимча озиқлантириш ҳайвонларни ривожланишига ижобий таъсир этгани яққол ифодасини топди. Хайвонлар ўртасидаги ўсиш ва ривожланишдаги фарқ кейинчалик ҳам сақланиб қолди. 6 ойлигидан бошлаб, қўчқорчаларнинг айримларида жинсий уйғониш белгилари кўзга ташлана бошлайди. Тажрибаларимиз 7 ойлик қўчқорчаларнинг аксарият қисмида жинсий алоқа рефлекслари яққол юзага чиқишини ва уларни сунъий қинга ўргатиш мумкинлигини кўрсатди.
Тадқиқотимиз натижалари ёш ҳайвонлар катта ёшдаги ҳайвонлардан жинсий фаоллик бўйича ортда қолмаслиги кўрсатди. Фақат, ёш қўчқорчалардан фойдаланилганда уларга ортиқча оғирлик тушурмаслик лозим. Агар қўчқорчалар сунъий уруғлантириш мавсумига тайёрлангунча тўғри озиқлантирилса, сақланса ва тарбиялансагина кўзланган натижага эришиш мумкин.
Тадқиқот натижалари ёш қўчқорчалардан авлод сифати бўйича баҳолашда эрта фойдаланиш мумкинлиги кўрсатди.

Раббимқул РЎЗИМУРАДОВ, ассистент, қ.х.ф.н СамВМИ.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги “Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 3603-сонли қарори.
2. Избасаров У.К Методические рекомендации по гигиене содержания, кормления и использования баранов-производителей. М. 1987.
3. Абдукаюмов С.С 7-ойлик қўчқорларни авлод сифати бўйича текшириш. ҚазҚИТИ илмий ишлар тўплами. Қайнар.
1981. 59-61 бетлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!