Қорабайир от зоти

Ўзбекистоннинг маҳаллий зоти ҳисобланади. Кўп йиллар мобайнида олиб борилган илмий текширишлар бу зотнинг туркман ва мўғул отларини чатиштириб яратилганлигини исботламоқда. Чунки бу зотда мўғул (озуқага талабчан эмаслиги, пишиқлиги) ва туркман (тез югуриши, кучлилиги) зотларини хусусиятлари мужассамлашган. Бу зот конституцияси ва бўғимларининг қуруқлиги, терисининг юпқалиги, кўзларининг чақнаб туриши, қизиққонлиги ва думининг араб отлариникига ўхшаб кетиши билан характерланади.
Оёқларининг узунлиги билан чопқир Шарқ отларини, бўйининг пастлиги, сағрисининг томсимонлиги билан мўғул отларини эслатади.