Қоракўлчилик билан шуғулланаётганларга имтиёз берилади

Давлатимиз раҳбарининг “Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мамлакатимизда қоракўл маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларнинг турларини кўпайтириш ва бу йўналишда кенг имкониятларни яратишга хизмат қилади.

2023 йил 1 январга қадар қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар ва қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари қоракўлчилик учун зарур бўлган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича импорт қилинадиган материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

Қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун ягона ер солиғи ставкалари 2023 йил 1 январга қадар ўзгаришсиз қолдирилади.

Республика ҳудудида қоракўл териси ва жунини тайёрлаш ҳамда харид қилиш “Ўзбекчармпойабзали” ва “Қоракўлчилик” уюшмалари тизимидаги корхоналар томонидан олдиндан 50 фоиз бўнак тўлаш орқали амалга оширилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!