КОРАМОЛЛАРНИ ТЕЙЛЕРИОЗДАН ДАВОЛАШДА БУПАРВАЛЕКНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Кириш.Тейлериоз мавсумий касаллик бўлиб, иксод каналарининг фаоллик, яъни фаслнинг илиқ даврига тўгри келади. Тейлериозни Hyalomma авлодига мансуб икки эгалик H. detritum ва уч эгалик H. anatolicum каналари тарқатади. Каналарнинг личинка ва нимфа босқичлари касал ѐки касал бўлиб ўтган молларда текинхўрлик қилиши билан бир вақтда уларда бўлган касаллик қўзғатувчилари Th. annulata ни қабул қилади ва улар каналарни сўлак безларида ривожини топгач келгуси босқичларда соглом молларда текинхўрлик қилиш билан бир вақтда ўз сўлак безларида бўлган касаллик қўзгатувчиларини мол танасига ўтказади. Шундан сўнг 16-21 кунлари молларнинг тана ҳарорати 41-420 С гача кўтарилиши, лимфатик тугунларининг 3-6 баробаргача катталашиб кетиши, иштаҳасининг йўқолиши, кавшамай қолиши, ориқлаб кетиши ва шиллиқ пардаларида анемия ва инфилтрация ҳолатини кузатилиши ҳамда уларда қон қўйилишлар намоѐн бўлади, Шунинг учун тейлериозни даволашда замонавий талабларга мос чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Тейлериозни даволашда шу кунгача бир неча восита ва усуллар ишлаб чиқилганига қарамасдан уларнинг кўпчилигини самарасини пастлиги ва етарли даражада ишлаб чиқарилмаѐтганлиги натижасида янги ва такомиллашган восита ҳамда усулларни ишлаб чиқиш зарурияти юзага келмоқда.

Максад ва вазифалар.Ўзбекистонда тарқалган қорамолларнинг Th. evansi, Th. mutans касаллик қўзготувчилари билан чақириладиган тейлериозни даволашда Бупарвалек препаратдан 3,5 мг/кг (100 кг т. в. ҳисобига 7%-лик Бупарвалекнинг эритмасидан 5,0 мл.дан тери остига) миқдорида қўллашни ва бизнинг иқлим шароитимизда тарқалган тейлериозрни (Th. annulata) даволашда самарадорлигини ўрганиш мавзунинг мақсади бўлиб ҳисобланади.

Ушбу тажрибани амалга оширишда қўйидаги вазифаларни бажаришни мақсадқилиб олдик :

1. Қорамолларни тейлериоздан даволашда Бупарвалекнинг самарадорлигини экспериментал тажрибаларда аниқлаш;

2. Қорамолларни тейлериоздан даволашда Бупарвалекнинг самарадорлигини спонтан касал молларда аниқлаш.

Тажриба натижалари.Қорамоллардаги тейлериоз касаллигини даволашда 3,5 мг/кг миқдорда қўлланилганда Бупарвалекнисамарадорлигини бўлмаслиги, 7,0 мг/кг миқдоридақўлланилганда самарадорлигини камроқ ва кунаро 2 марта 7,0 мг/кг миқдорда қўлланилганда самарадорлик қониқарли даражада бўлиши аниқланди.

Экспериментал тейлериоздан даволашда кунаро 2 марта 7 мг/кг миқдорида қўлланилган Бупарвалек препаратини самарадорлиги мавжуд бўлганлиги сабабли, ушбу препаратни спонтан касал молларни даволашда самарадорлигини ўрганишни ҳам зарурияти келиб чиқади.

Ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида 2016 йил мавсумида Тошкент вилояти Зангиота тумани «Рохатой» ф/х да тейлериознинг клиник белгиларини ва периферик қон томирларидан олинган қон суртмаларида эритроцитларни 6-8% гача тейлериялар билан зарарланганлигини намоѐн қилиб касалланган 7 бош молларда кунаро 2 марта 7 мг/кг миқдорда Бупарвалек препарати қўлланилди.

Тейлериоздан даволашда Бупарвалек препаратини самарасини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказиш учун 4 та гуруҳ (ҳар бир гуруҳда 3 бошдан) 10-12 ойлик қора-ола ва голштин зотли бузоқлар олинди.

1-2-3-гуруҳлар тажриба гуруҳи ва 4-гуруҳ назорат гуруҳи деб номланди. Тажрибадаги молларни тейлериоз билан ўткир оқимда касалланган молдан олинган қон билан териси остига 10,0 мл.дан юбориб юқтирилди.

Юқтиришдан кейинги кунларда тана ҳарорати ўлчаниб борилди ва клиник текширувлар ўтказилди. Ҳар куни периферик қон томирларидан суртмалар тайѐрланиб паразитар ҳолати кузатилиб борилди.

 Юқтирилгандан кейин 16-17 кунлари тажрибадаги молларда тана ҳароратининг 41,2-41,40 С гача кўтарилганлиги, умумий аҳволининг беҳоллашуви, иштаҳасининг йўқолиши, шиллиқ пардаларининг анемия ҳолатига учраганлиги ва ташқи лимфатик тугунларининг 3-4 баробаргача катталашуви намоѐн бўлди.

Периферик қон томирларидан олинган қон суртмаларида эритроцитларни тейлериялар билан 5-6% гача зарарланганлиги намоѐн бўлди.  Шундан кейин 1-гуруҳ молларини тавсия қилинган 3,5 мг/кг, 2-гуруҳ молларини 7,0 мг/кг ва 3 гуруҳ молларини кунаро 2 марта 7,0 мг/кг дозаларда тери остига Бупарвалек қўлланилди. Назоратдаги 4-гуруҳ молларига препарат қўлланилмади .  Олиб борилган клиник ва паразитологик текширувлар натижасида тейлериоздан даволашда 3,5 мг/кг миқдорда қўлланилганда Бупарвалекни самарадорлиги бўлмади, 7,0 мг/кг миқдоридақўлланилганда самарадорлиги камроқ ва кунаро 2 марта 7,0 мг/кг миқдорда қўлланилганда самарадорлик мавжуд эканлиги маълум бўлди (1-жадвал).  Даволанган 9 бош молларни умумий аҳволи даволашдан кейин 4-5 кунлари яхшиланди. Тана ҳарорати, иштаҳаси ва кавш қайтариши меъѐрлашди. Периферик қон томирларидан олинган суртмаларда эритроцитларни тейлериялар билан зарарланиш даражаси камайиб борди. 1 бош молни касаллиги сурункалик кўринишда ўтиши оқибатида қўшимча махсус (Butachem) препаратини қўллаб даволанди.

 Олиб борилган тадқиқотлар натижасида тейлериоз билан спонтан касалланган молларни даволашда кунаро 2 марта 7 мг/кг миқдорида қўлланилган Бупарвалек препаратини самарадорлиги қониқарли даражада бўлиши аниқланди.

Хулоса. Ўзбекистонда тарқалган қорамолларни тейлериоздан даволашда 3,5 мг/кг миқдорида қўлланилган Бупарвалек препаратининг самарадорлигини бўлмаслиги, 7,0 мг/кг миқдорида қўлланилганда самарадорлиги камроқ ва кунаро 2 марта 7,0 мг/кг миқдорда қўлланилганда самарадорлиги қониқарли даражада бўлиши аниқланди.

 

Талаба: Т.А.Тошпўлатов (ТДАУ)

Илмий раҳбар: Д.С.Вохидова (ТДАУ)

                  Фойдаланилган адабиётлар:

1. Ғафуров А.Ғ. ва бошқалар. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг протозой касалликлари. Монография. 2010.-107 б.

2. Ғафуров А.Ғ. ва бошқ. Қорамолларни қон-паразитар касалликларидан асрайлик. Ж. Зооветеринария, 2013,-21-23 б.

3. “Mамлакат тараққиёти – ёшлар нигоҳида” I-илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент – 2017 йил

Дўстларингизга ҳам улашинг!