Қорамолларда учрайдиган қорасон касаллиги

Қорасон — эмфизематик карбункул — эмкар (Iang- raena emphysematosa).

Қорасон шохли ҳайвонларга хос ўткир ўтувчи инфекцион касаллик булиб, анаэроб микроблардан қузғайди. Касаллик тананинг мускулларга бой қисмларида қирсилдоқ товуш пайдо қилувчи тез катталашадигап газли шишнинг пайдо бўлиши, иситманинг куўтарилиши, нафас олишнинг бузулиши, юрак-томир фаолиятининг кескнн заифлашиши билан характерланади.

Қузгатувчиси. Қорасоннинг қузратувчиси анаэроб микроб Clostridium chativoei, учлари қайрилган 2—6Х X 0,5—0,7 мкм катталикдаги таёқча, у спора, хосил қилади, кучли токсин билан агрессин ажратади, ҳамма анилин бўёқлари билан грам усулида ҳам яхши бўялади. Кислородсиз мухитда 36—38° да ўсади.

Қорасон микробини лаборатория шароитида ўстириш учун гўшт, жигар шурвалари Китт —Тароцци мухити, қонли-шакарли озиқ мухитларга экилади. Зич сунъий озик мухитларида микроб ўстирилганда улар узига хос колониялар ҳосил қилади. Спора (қобиқ) микробни ташқи муҳит таъсиридан сақлайди. Шу сабабли ташқи мухитда узоқ вақт яшайди. Чунончи, тупроқда ўн йилгача ўлмайди. Гўшт 10—15 минут қайнатилганда қopa- сон микроби ўлиши мумкин, лекин қалин гўшт катламларидаги микроб ўлмай қолиши мумкин. Бу микроб 3 процентли формалин, 5 процентли хлорли охак, 10 процентли сульфат кислота билан карбол кислота аралашмаси, йод хлориди каби кучли эритмалардагина ўлади. Тўғри тушган қуёш нури 24 соатдан сўнг халок қилади.

Клиник белгилари. Касалликнинг яширин даври 1-5 кунга тенг. Корасон касаллиги ўткир ўтади. Молнинг температураси кўтарилади. (41—,42s), асабийлашади, ,кавш цайтармайди, иштадаси йўқолади, томир уриши ва нафас олиши тезлашади. Сергўшт жойдарида қорасонга хос шиш пайдо булади. Бу шиш қўл билан босиб курилса, ичидаги ҳаво пуфакчалари ёрилиб вижиллайди, тўла ривожланганда эса оғриқсиз ва хамирга ўхшаш бўш бўлади. Агарда шиш оёғларида бўлса мол оқсайди, бошида, томоқда бўлса, нафас олиши, озиқ ютиши қийинлашади. Бундай ҳолда мол 1—2 кун ичида улади, лекин уларда баъзан шиш бўлмаслиги ёки унинг кўринмаслиги мумкин. Касал цуйлар 1—2 кунда ўлади.

Патологоанатомик узгаришлар. Бу касал билан ўлган мол қисқа вақт ичида шишиб кетади. Ўлган молнннг оғзидан, бурнидан ва бошқа табиий тешикларидан қон аралаш ҳаво пуфакчалари бўлган суюқлик чиқиб туради. Шишган жой кесиб кўрилса, бунда вижиллаган товуш чиқади ва кўпик аралаш қон оқади. Зарарланган мускул қора ёки қўнғир-қизғиш бўлади, ундан ачиган оқ ёгнинг хиди келади.

Тери остида, қорин, кўкрак қафаси ва ичак шилимшик, пардаларида қон қуйилганлигини кўриш мумкин. Бу ҳол кўпчилик ички (паренхима) органларда ҳам кузатилади. Лекин бу ўзгаришлар касаллик учун доимий эмас. Шуни айтиш керакки, молнинг қорасондан ўлганлиги аниқланган бўлса, ёриш мумкин эмас, уни дарҳол ветеринария қоидасига мувофиқ йўл қилиш керак,

Диагнози. Касаллик эпизоотологик маълумотларга, клиник белгиларига ва ёриб кўргандаги уўзгаришларга асосланиб аницқланади. Қорасонни тўлиқ аниқлаш учун бактериологик текшириш зарур. Буннг учун зарарланган мускуллар, ички органлардан олинган патматериал стерил иднишларга солиииб, керак бўлса консервация қилиниб, лабораторияга юборилади. Лабораторияда касаллик бактериоскопик, бактериологик ва биологик текшириш усуллари қўлланилиб аниқланади. Бактериологик текшириш учун денгиз чўчқаси зарарланади. Агар текширилган материалда қорасон қўзратувчиси бўлса денгиз чўчқаси 18—48 соатдан сўнг ўлади. Ўлик ёрилганда унда қорасон касалига хос ўзгаришлар аниқланади ва зарарланган органлардан тайёрланган препаратларда битта ёки иккитадан жойлашган грам мусбат таёқчалар кўринади.

Даволаш. Касаллик ўткир кечиши туфайли, касал ҳайвонни даволаш куп ҳолларда натижа бермайди.

Касалликнинг биринчи клиник белгилари юзага чириши билан хайвон  даволанса ижобий эффект бўлиши мумкин. Кўпинча пёницилдии, биомицин, хлортетрациклин, дибиомпцйн аитнбиотйклари қулланиладн. Булардан ташкарн. Қорасон шишига карбол кислота ёки лнзолнинг 3—ГУ процентли эритмаси, 1—2 процентли водород пероксиди, 0,1 процентли калий перманганатипи инъекния қилиш тавсия этилади.

Қарши кураш чоралари. Қорасон касаллиги пайдо бўлиши билан моллар комплекс текширилади, касал моллар соғлом моллардан дарҳол ажратилиши ва уларга қараш учун алохида кишилар тайинлаш лозим. Агарда хўжаликда касаллик чикса, упинг манбаи аниқ- ланади ва тезликда уни йўқотиш чоралари кўриладн. Инфекция чиққан жойга (яйлов, молхона, ферма) тезликда карантин эълон қилинади. Карантин шароитларинииг бажарилиши одатда хўжалик раҳбарларннинг зиммасига юклатилади. Ветеринария-санитария чораларнинг бажарилишини контрол қилиш ветеринария врачи Зиммасига юклатилади. Карантин эълон қилинган жоларйда молларни сотиш, сотиб олиш, алмаштириш, гўштга суйиш ва топшириш, ўлган молларни ёриб кўриш, терпений шилиш қатиян ман этилади. Бундан ташқари, ем-хашакни ташкарига чиқариш, ёт кишиларнннг молхонага келиши такиқланади. Қорасон чиққан жой, молхона, турар жой, молхоиа асбоб-ускуналари, махсус кийимлар системали равишда кучли таъсир қилувчи химиявий моддалар эритмалари билан дезинфекция қилиниб турилади.

Касаллик тугатилиб, 14 кун ўтгач, махсус якунловчи нетеринарня-санитария чоралари ўтказилиб, карантин бекор қилинади, касаллик манбалари мавжуд территориядаги барча қорамол ва қўйлар касалликка карши системали равишда бир йилда икки марта эмланиб турилишй зарур. Одатда 3 ойликдан 4 ёшгача бўлган моллар эмланади.

Зарарланган жойга маданий экинлар экилса, қорасон микроби тезроқ ўлади. Бундан ташқари, ботқоқликларни қуритиш, кичикроқ кўлларни йўқотиш тадбирларини ўтказиш қорасонга қарши курашда маълум ахамиятга эга.

Манба: ВЕТЕРИНАРИЯ СПРАВОЧНИГИ

Дўстларингизга ҳам улашинг!