Ўзбек олимлари томонидан қорамолларнинг янги Водий типи яратилди

24

Бугунги кунда аҳолининг чорвачилик маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондиришда қорамолчиликни ривожлантириш, уларнинг сут ва гўшт маҳсулдорлигини ошириш, селекция-наслчилик ишини яхшилаш, сунъий қочиришни кўчайтириш, қорамолларнинг янги сермаҳсул линияларини, оилаларини, типларини яратиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу йўналишда илмий тадқиқотларнинг ҳам аҳамияти катта.

Кейинги йилларда профессор Муродилло Аширов раҳбарлигида Андижон вилоятининг чорвачилик мутахассислари ҳамда фермерлари ҳамкорлигида олиб борилган тадқиқотлар натижасида наслчилик фермер хўжаликларида швиц зотли қорамолларнинг Эмиль ва Рокси линиялари, шунингдек ушбу зот сигирларининг “Навбаҳор” оилалари, зот ичидаги янги Водий типи яратилди, тасдиқланди. Жами тўртта патент олинди. 30 бош рекордчи сигирлар етиштирилди. Улардан Мария 0206 лақабли сигир III лактацияда 4,20% ёғлиликда 10472 кг сут маҳсулдорлигига эга бўлди.

Янги типдаги сигирларнинг сут маҳсулдорлиги асосий наслчилик подаларида 4,02% ёғлиликда 4372 кг, селекция гуруҳларида 4,04% ёғлиликда 5105 кг сут маҳсулдорлигини ташкил этди. Сигирлар мутаносиб ривожланган экстерьерга, яхши даражадаги озуқани сут билан қоплаш даражасига, пуштдорлик ва хўжаликда давомли фойдаланиш хусусиятларига эга. Ушбу селекция ютуқлари бўйича иккита фалсафа доктори илмий даражаси учун тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу типга мансуб сигирларни асосий подаларга кенг жорий этиш сутбоп подаларни такомиллаштиришда ва зотни ривожлашниш суръатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Манба: agro.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!